Хитой вируси АҚШ қудратини барбод қилиш билан таҳдид қилмоқда. Россиягачи?

© REUTERS/Heo RanЖенщина в медицинской маске в Сеуле
Женщина в медицинской маске в Сеуле  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда глобал коронавирус эпидемияси қурбонларининг умумий сонини олдиндан айтиб бўлмайди, аммо унинг иқтисодий ва сиёсий оқибатлари ҳақида бир нечта асосли тахминлар аллақачон ўртага ташланган.

Ҳозирги кунда глобал коронавирус эпидемияси қурбонларининг умумий сонини олдиндан айтиб бўлмайди, аммо унинг иқтисодий ва сиёсий оқибатлари ҳақида бир нечта асосли тахминлар аллақачон белгиланган ва эпидемиянинг энг муҳим узоқ муддатли қурбони аниқланган - бу ҳеч бўлмаганда биз одатланган кўринишдаги иқтисодий глобаллашув. Агар Вашингтон-Пекин йўналишидаги савдо уруши ва Дональд Трамп фаол иш олиб бораётган ЖСТга асосланган жаҳон савдо тизимини демонтаж қилиш шароитида глобаллашув интенсив жонлантиришда бўлган бўлса, энди глобал эпидемия ва кейинги иқтисодий (ва логистик) занжирларидаги узилишлари юқори эҳтимоллик билан жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги шаклини, масалан, Вашингтоннинг юқори мартабали амалдорлари таъкидлаганидек, охир-оқибат яксон қилади.

Капитолий (United States Capitol) на Капитолийском холме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Вашингтон ғазабда: унинг санкциялари Россияга катта пул олиб келмоқда

Американинг бизнесга оид ахборот Bloombеrg агентлиги, коронавируснинг глобал иқтисодиёт тушунчасини қандай ўзгартираётганининг энг ёрқин намунасини келтиради:

“Оқ уйнинг савдо бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро коронавирус эпидемияси АҚШнинг ишлаб чиқариш занжирлари жуда кўпини экспорт қилиб юборганлигини ҳақида баёнот берди ва бу ажабланарли эмас. Fox Sunday Morning Futures нашрига берган интервьюсида Наварро миллий иқтисодиётнинг барқарорлигига ишонч билдирди. “АҚШ иқтисодиёти ўта кучли ва Хитойда рўй бераётган вазият туфайли унчалик заиф эмас эмас”.  У ўз мақсадини баён этди -  ишлаб чиқариш занжирларини Қўшма Штатларга қайтариш. “(Ушбу соҳаларнинг-таҳр.) аксарияти Хитойда, баъзилари Ҳиндистонда, баъзилари Европада, лекин биз уларни АҚШга қайтаришимиз керак”, - деди у.

Ҳозирги пайтда Оқ уй томонидан олиб борилаётган “АҚШ бутун дунёга қарши" форматидаги савдо урушининг мафкурачиларидан бири, юқори мартабали амалдор ва Дональд Трампнинг содиқ иттифоқчиси позицияси билан қўшилмасликка асос йўқ. Фақат битта муҳим нозик тарафдан ташқари: жаноб Наварро Америка иқтисодиётининг заифсизлигини баҳолашда ҳаддан ташқари оптимистдир, аммо буни унинг океан орти маъмурияти вертикалидаги мавқеини ҳисобга олган ҳолда тушунса бўлади.

Бироқ, худди шу Bloombеrg агентлиги Трамп маслаҳатчисининг ноҳақ эканлигининг далилларини келтирди ва муҳим саноатларни қайтарилишининг кулгили (агар у одамларнинг қурбони бўлиш хавфига олиб келмаса) оқибатларга ишора қилди: АҚШ ҳозирда инфекциядан ҳимоя қилишда самарали деб ҳисобланган N95 тиббий ниқобларнинг кескин тақчиллигини бошдан кечирмоқда. АҚШдаги тақчиллик бу ниқобларни ишлаб чиқариш асосан Хитойда жойлашганлиги (у ерда анча арзон) ва Хитой ҳукумати коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида уларнинг экспортини тақиқлаб қўйганлиги  (чунки хитойлик шифокорларга улар кўп миқдорда керак) сабабли вужудга келди. Эҳтимол, агар эҳтиёж пайдо бўлса, Америка иқтисодиёти муқобил ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш масаласини ечишга қодир бўлади, аммо бу жойлаштириш тезлигини олдиндан айтиш қийин.

Американинг Axios нашри, эпидемияни олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли Хитой иқтисодиётини вақтинча музлатишнинг янада жиддий оқибатларига ишора қилмоқда:

Сергей Лузянин рассказал, что ожидать от саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Лузянин: АҚШ коронавирус эпидемиясидан Хитойга босим ўтказиш учун фойдаланмоқда

“Хитойда коронавируснинг тарқалиши кучайган тақдирда, 150 га яқин рецепт бўйича бериладиган дори-дармонлар, шу жумладан, антибиотиклар, дженериклар ва баъзи брендли дорилар танқис бўлиш хавфи остида қолади. АҚШ Озиқ-овқат ва дорилар сифатини санитария назорати бошқармаси томонидан тузилган ўта хавфли (зонада жойлашган - таҳр.) дори воситалари рўйхати билан таниш бўлган икки манба шуни таъкидламоқда".

Расмий даражада бу маълумотни журналистларга тасдиқлашдан бош тортилди, аммо билвосита улар вазиятни кузатаётганликларини ва бозор иштирокчилари билан фаол алоқада бўлганликларини тан олишди. Журналистларнинг таъкидлашича, “Хитой АҚШда сотиладиган дори воситаларининг хом-ашёсининг асосий етказиб берувчисидир. Агар вирус Хитойнинг ишлаб чиқариш қувватини пасайтирса, унда ушбу ҳом-ашёдан тайёрланган дориларга ишонадиган америкаликлар фалокатга дуч келиши мумкин”.

Иқтисодиётнинг турли соҳаларида - смартфонлар ишлаб чиқаришдан бошлаб, то мода саноатига қадар, маълум муаммолар вужудга келиши равшандир. Bloombеrg хабар берган қурбонлар орасида нафақат Америка компаниялари, балки Европанинг технологик компаниялари, шунингдек, камида битта немис автомобил қисмларини ишлаб чиқарувчиси ва ҳаттоки Индонезиянинг Ғарбий брендлар учун пойабзал ишлаб чиқарувчиси ҳам бор. Буюк Британиянинг автомобил ишлаб чиқариши ҳам Хитой бутловчи қисмларининг этишмаслигидан азият чекиши мумкин.

Коронавирус ОПЕКни издан чиқарди: Россия ва нефт бирлашма ўртасидаги муносабат кескинлашди

Парадоксал равишда, Хитойда коронавирус эпидемияси АҚШ мудофаа қобилиятига ҳам катта зарба бериши мумкин. 2018 йилда Пентагоннинг шов-шувли ҳисоботи ҳақида Рейтерс агентлиги ёзганларини эслаш ўринлидир, унда Америка ҳарбий департаменти аудиторлари ўта хунук вазиятни тан олишган: "АҚШ Қуролли Кучлари ва мудофаа саноатининг нормал ишлаши учун зарур бўлган 300 дан ортиқ (!) асосий элементлар таҳдид остида: Америкалик ишлаб чиқарувчилар ёки банкрот бўлиш арафасида ёки Хитой ва бошқа мамлакатларнинг етказиб берувчиларига миллий иқтисодиётнинг саноатсизланиши ва ишлаб чиқаришни Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига кўчирилиши сабабли алмаштирилди".

Аслида, вазият Пентагон ҳисоботидагига қараганда ундан ҳам баттарроқдир: таҳлил нафақат етказиб бериш нуқтаи назаридан тўғридан-тўғри боғлиқликни, балки иккинчи даражали боғлиқликни ҳам ҳисобга олганлиги даргумон, мисол учун, АҚШ буюртмасига биноан зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчиси АҚШда жойлашганга ўхшаб кўринадиган бўлса-да, Хитой компонентлари ёки хом ашёсидан фойдаланади - масалан, нодир ер металлари.

Ҳозирда глобаллашган иқтисодиётнинг заифлиги ҳақидаги барча мунозаралар Хитойда бўлиб қаратилганлигига қарамай, шунга ўхшаш вазият сайёрадаги ҳар қандай йирик иқтисодиётнинг вақтинча ишламай қолиши (ёки тўлиқ эмбаргонинг жорий этилиши) билан вужудга келиши мумкин эди - барчаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бундай ҳолатда фарқ нафақат заифликларнинг аниқ тўпламида, балки, хатарларни бошқаришда ёндашувлар қанчаликлигида. Россия узоқ вақтдан бери иқтисодиёт ва аҳолининг асосий эҳтиёжларини Россия аллақачон иқтисодиётнинг ва аҳолининг базавий эхтиёжларини ички манбалар ҳисобига қоплашга йўналтирилган давлат дастурини олиб бормоқда: ва шундан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар (шунингдек, озиқ-овқат бўйича антисанкциялар) келиб чиқмоқда. Худди шу мантиққа асосланиб, ички  фармакология саноатини ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган ҳаракатлар рағбатлантирилмоқда, шу шумладан энергетик супермамлакат мақомини сақлаб қолишш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатларни гапирмасак ҳам бўлаверади.

Газовый супер танкер - Sputnik Ўзбекистон
Бунақаси бўлмаган: коронавирус туфайли суюлтирилган газ нархи кескин тушиб кетди

Чексиз эркин бозор ва чексиз эркин савдо назариясининг мухлислари юқоридаги хатти-ҳаракатларга нисбатан истеҳзо билан муносабат билдиришни яхши кўрадилар, бунда Россия товарлари ёки хизматлари, айниқса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг ёки иқтисодиётнинг маълум бир соҳасини ривожлантиришнинг дастлабки босқичларида ўзларининг хорижий муқобилларига қараганда қимматроқ ва камроқ жозибадор эканлигини рўкач қиладилар.

Глобал иқтисодий силкинишлар, кутилмаган фалокатлар ва эпидемиялар, шунингдек, иқтисодий урушлар ёки ҳарбий можаролар оқибатлари "банкдаги ҳисобдаги пул орқа ҳовлидаги заводни ўрнини босади" деган тамойилнинг жиддий чекловлари мавжудлигини эсга солади. Ҳозир бизнинг океан ортидаги шерикларимиз улар ўз ишлаб чиқаришини АҚШга қайтариш кераклигини тушунишади, аммо бу, энг яхши шароитда ҳам, кўп йиллар давом этади. Коронавирус эпидемияси унинг иқтисодий зарарининг якуний  ҳажмидан қатъий назар, иқтисодий суверенлашиш учун қўшимча туртки бўлади ёки ҳеч бўлмаганда глобал форс-мажор ҳолатларида иқтисодий барқарорликни ошириш чораларини кўришга мажбурлайди.

Яхшиямки, Россия кўплаб рақобатчиларимизга қараганда бу йўлдан анча илгарилаб кетди.

Янгиликлар лентаси
0