Коронавирус ОПЕКни издан чиқарди: Россия ва нефт бирлашма ўртасидаги муносабат кескинлашди

Oбуна бўлиш
Москва ОПЕКнинг коронавирус эпидемияси туфайли нефт қазиб олишни кескин камайтириш таклифига рози бўлмади.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik, Максим Рубченко. Москва ОПЕКнинг коронавирус эпидемияси туфайли нефт қазиб олишни кескин камайтириш таклифига рози бўлмади. Натижада, нефт картели билан муносабатлар кескинлашди ва товар бозорида нархларнинг пасайиши хавфи пайдо бўлди. Маҳаллий нефт саноати нимага умид қилмоқда ва нега ҳозирги шароитда уларга ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтириши зарарли - РИА Новости хабарида.

Ар-Риёдда ваҳима

Нефт бозори қизиб кетмоқда: коронавируснинг тарқалиши ҳақидаги янгиликларга қараб котировкалар кескин кўтарилмоқда ёки пасаймоқда. Таҳлилчилар эпидемиянинг дунё иқтисодиётига қанчалик зарар келтиришини баҳолашга уринмоқдалар ва ҳозиргача уларнинг хулосалари оптимистик эмас.

Бир ҳафта олдин ОПЕК биринчи чоракда дунё бўйича нефтга бўлган талабни прогнозини кунига 440 минг баррелга туширди - қарийб учдан бир қисмига. Умуман олганда, 2020 йилда ўртача кунлик истеъмолни 230 минг баррелга камайиши кутилмоқда.

ОПЕК сланец нефти қазиб олишнинг “олтин даври” тугашини тахмин қилмоқда - Bloomberg

Халқаро Энергия Агентлиги (ХАЭ) кайфияти бундан ҳам пессимистикдир. Феврал ойидаги ҳисоботда ушбу ташкилот мутахассислари 2020 йилда талабнинг кунига 365 минг баррелга, 825 минг баррельгача тушишини башорат қилганлар, бу дунё иқтисодиёти глобал инқироздан тикланаётган 2011 йилдан бери энг паст кўрсаткич.

Саудия Арабистони, нефтнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси ва ОПЕКнинг амалдаги етакчиси, нархларни 1 баррель учун 60 доллар ёки ундан юқори нархда ушлаб туриш учун ишлаб чиқаришни кескин қисқартиришга чақирди.

5 феврал куни ОПЕКнинг техник қўмитаси ишлаб чиқаришни қўшимча равишда кунига 600 минг баррелга қисқартиришни тавсия қилди. Тегишли қарор март ойининг бошида бўлиб ўтадиган альянс мамлакатлари вазирлари йиғилишида тасдиқланиши керак. Бироқ, Ар-Риёд картелдаги ҳамкорлардан муддатидан олдин учрашиб, ҳамма нарсани имкон қадар тезроқ келишиб олишларини сўрайди.

Саудияликларнинг ваҳима солишига барча асослар бор. Пекин аллақачон форс-мажор ҳолатлари ҳақида эълон қилган ва бир қатор давлатлардан суюлтирилган газ сотиб олишдан бош тортган. "Карантин туфайли СТГ терминалларида ишчиларимиз етишмаяпти", - дея тушунтирди CNOOC Хитой компанияси.

Пекин нефт билан ҳам худди шундай йўл тутиши мумкин, чунки талаб эпидемия шароитида 20%га пасайган. Ўтган йили Хитойга рекорд даражадаги 83,32 миллион тонна (кунига 1,67 миллион баррел) экспорт қилган Саудия Арабистони учун бу катта йўқотишларга олиб келади.

Женщина тащит бутыли с питьевой водой - Sputnik Ўзбекистон
ОПЕК фонди Наманган вилояти учун 54 миллион $ имтиёзли кредит ажратди

Шу сабабли, Ар-Риёд ОПЕКнинг барча шерикларидан ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича розилигига эришди. Бироқ, картельга аъзо бўлмаган энг йирик ишлаб чиқарувчи бўлмиш Россия янги чекловларни қўллаб-қувватламади. Бизнинг нефт саноатимиз ходимларининг фикрига кўра, коронавирус эпидемияси талаб ва таклиф мувозанатини бузмайди, феврал ойи бошларида нархларнинг пасайиши оммавий ахборот воситаларида ваҳима туфайли юзага келган ва қисқа муддатли бўлади.

Дарҳақиқат, ўтган ҳафта Brent нархи 53,11 доллардан 56,5 долларгача кўтарилди.

Бозорлардаги ваҳима узоқ давом этмаслигига кўплаь экспертлар хам рози. "Янги вирус, эҳтимол, активларнинг баҳоланишига бироз бўрттирилган таъсир ўтказган бўлиши мумкин", - деди миллиардер Рэй Далио, дунёдаги энг катта "Bridgewater" хедж фонди менежери, ва котировкаларда сезиларли тикланишни кутятганлигини қўшиб ўтди.

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристалина Георгиева: "Эпидемия глобал иқтисодий ўсишга деярли таъсир кўрсатмайди". Унинг сўзларига кўра, ХВФ "V-шаклидаги зарба"ни кутмоқда: Хитойда иқтисодий фаолликнинг кескин пасайиши ва ундан кейин кескин тикланиши кутилмоқда.

Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханхуэй эса коронавирус устидан ғалаба қозонишини кафолатлади. "Умумий эпидемия ҳолати ҳамон осон бўлмаса-да, яқин келажакда, шубҳасиз, бурилиш нуқтаси вужудга келади ва яқин орада эпидемияни тўлиқ назорат қилиш ўрнатилади, ва у албатта йўқ қилинади", - деди у Россия Федерал божхона хизмати раҳбариятига йўллаган мактубида.

Шундай қилиб, маҳаллий нефт компанияларининг бошқа пасайишга шошилмасликлари мантиқийдир. 12 феврал куни Энергетика вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда етакчи нефт ва газ компанияларининг вакиллари иккинчи чорак охиригача ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш тарафдори бўлишди. Шу пайтга келиб эпидемиянинг оқибатларини янада адолатли баҳолаш мумкин.

Американи забт этмоқ

Афсуски, Россия ва ОПЕКнинг манфаатлари энди аниқ тафовутга учрамоқда. Нефть нархининг ўсиши картель аъзолари, айниқса, давлат бюджетида 50 миллиард доллар миқдорида (ЯИМнинг 6.4%) тақчиллик ва давлат бюджетининг ЯИМнинг 24% миқдоридаги қарзини режалаштиришга мажбур бўлган Саудия Арабистонига керак. Бошқа кўплаб ОПЕК иштирокчилари иқтисодий барқарорлиги учун 1 баррель учун камида олтмиш доллар нарх кифоя.

Президент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Саудия Арабистони ОПЕК+ шартномасини муддатсиз даврга узайтиради

Аммо Россия нефть компанияларига ишлаб чиқаришни пасайиши туфайли котировкаларнинг ўсиши кўп фойда келтирмайди, чунки бюджет ҳали ҳам қўшимча даромадларнинг кўп қисмини солиқ шаклида олади. Аммо маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Америка бозорини забт этиш имкониятига эга бўлишди.

Гап шундаки, АҚШнинг кўплаб нефтни қайта ишлаш заводлари оғир Венесуела нефтини қайта ишлашга мослаштирилган. Ва Трамп Каракасга қарши санкцияларни қўллаганидан сўнг, улар хом ашё билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келишди.

Битта альтернатива сифатида Россиянинг Urals нефти қолди. Ўтган йилнинг апрел ойига келиб, Халқаро Энергия Агентлигининг (ХЭА) ҳисоб-китобларига кўра, Россиядан келтирилган нефть миқдори кунига 150 минг баррелга етди, бу ндай холат 2011-2012 йилларда сланец инқилобидан бери содир бўлмаган.

Федерал божхона хизмати (ФБХ) маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи ярмида америкаликлар Россиядан қарийб уч миллиард долларлик нефть сотиб олишди (2018 йилнинг худди шу даврида - 1,6 миллиард долларлик).

Декабр ойига қадар океан ортига экспорт қилиш 3,1 бараварга - 4,28 млн. тоннагача ошди. АҚШ Энергетика вазирлигида таъкидланганидек, Россия етказиб берувчилар орасида Саудия Арабистони билан Мексикадан олдинга ўтиб, фақат Канададан ортда қолди. Таққослаш учун - 2017 йилда Москва бу рўйхатда атиги олтинчи эди.

Венада ОПЕК ва яна 11 мамлакат вазирлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
ОПЕК, Россия ва яна 10 мамлакат нефт қазиб олишни камайтиради

Аммо кенгайишни давом эттириш учун тегишли ишлаб чиқариш ҳажмлари керак, шунинг учун ОПЕК томонидан таклиф этилган янги чекловлар бизнесга жиддий зарар етказиши мумкин.

Бу орада ваҳима аста-секин пасайиб бормоқда. ОПЕК + Техник қўмитаси аллақачон 600 минг баррелни камайтириш бўйича тавсияларни бекор қилди, деди Жазоирнинг энергетика вазири Муҳаммад Аркаба.

Аслида, қўмита Россиянинг ОПЕК + битимини квоталарни ўзгартирмасдан 2020 йил охиригача узайтириш билан чекланиш ҳақидаги таклифига рози бўлди. Якуний қарорни ОПЕК + энергетика вазирлари 6 март куни бўлиб ўтадиган йиғилишда қабул қилишлари керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0