СССРни қулатиш стратегияси Россияга нисбатан қайтарилмоқда - эксперт

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишЗаседание стран-участниц соглашения о сокращении добычи нефти ОПЕК+
Заседание стран-участниц соглашения о сокращении добычи нефти ОПЕК+ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бозорларда нималар содир бўлаётганини тушуниш учун аввал воқеалар хронологиясини тиклаш ва ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ҳам ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайдиган ваҳимани шубҳа остига қўйиш керак.

Ўтган жума куни ОПЕК+ йиғилишига қайтамиз ва барча муаммоларни бировга йўйиш хоҳишида гумон қилинадиган йиғилиш қатнашчиларининг баёнотига кўра эмас, балки ОПЕК+ умуман ёқтирмайдиган Ғарб оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, пудратчи томонларнинг позициясини тиклаймиз, учрашув иштирокчиларни айниқса Россияни ОАВларидан ҳам кўпроқ ёқтирмайди. Британиянинг Reuters агентлиги музокаралар боришини қуйидагича тасвирлайди:

Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
Нефт нархи тушиб кетмоқда, сабаб коронавирус - эксперт фикри

"Пайшанба куни ОПЕК вазирлари кунлик 2,1 миллион баррелга қисқартириш келишувини муддатини узайтириш билан бир қаторда, нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 1,5 миллион баррелга қўшимча қисқартиришни қўллаб-қувватлаганлари ҳақида баёнот бердилар. Бу бозордан кунига қарийб 3,6 миллион баррелни ёки глобал таъминотнинг 3,6 фоизини олиб ташлашни англатади. Москва жума куни мавжуд ОПЕК+ қисқартиришни кунига фақат 2,1 миллион баррелга узайтиришга тайёрлигини айтиб, таклифни рад этди. март ойининг охирида тугаши керак бўлган кун. Аммо бунга жавобан ОПЕК мавжуд қисқартиришларни узайтиришдан ҳам бош тортди". РИА Новости хабарига асосан.

Яъни, Россия ҳеч нарсани бузмади ва ҳеч нарсани йўқ қилмади. Умуман олганда, ОПЕКнинг ҳамкорлари Россияга нисбатан "бувимга аччиқ қилиб, қулоғимни музлатаман " деб номланган стратегияни қўллашга қарор қилишган вазият юзага келди. Аниқлаш қийин, улар ҳақиқатан бу стратегияни олти йил давомида мамлакатимизга татбиқ этишда муваффақиятсиз уринган украиналик қўшниларимиздан кўриб олганми йўқми, аммо уларнинг бундай ҳаётий тажрибага эга бўлишларига тўсқинлик қилиш жуда нотўғри.

Reuters маълумотларига асосланиб вазиятни яна бир бор тушунарли тарзда тушунтириш керак: Россия ҳамма нарсани аввалгидек қолдиришни ва ваҳима қўзғатмасликни таклиф қилди. Ўзаро муросага келиш ўрнига, ОПЕК мамлакатлари вакиллари (эҳтимол бунда асосий ролни Саудия Арабистони ўйнаган) муроса ўрнига принцип бўйича бориш ва ҳатто Россия ўз жойида қолдиришни таклиф қилган нарсани йўқ қилиш бунинг натижасида ҳаммага максимал даражада ёмон бўлиши керак деган қарорга келишди. Яъни, "ишлаб чиқаришни барчаси олдиндан белгиланган даражада камайтиришни давом эттириш" (Ар-Риёд нуқтаи назаридан мукаммал бўлмаса ҳам) ва "ҳамма нарсани бекор қилиш, бозорни бузиш, барчага зарар етказиш ва биринчи навбатда ўзига (яъни Кремлга ўчакишиб ўз қулоқларини музлатиш)" вариантларидан бирини танлаятиб, бизнинг ОПЕКдаги ҳамкорларимиз "қулоқларни музлатиш" вариантини ишончли танладилар. Аслида, нефт нархининг пасайиши, эҳтимол, бозорда ҳеч ким бундай сценарийни кутмаганлиги билан боғлиқ, ва жума куни бўлиб ўтган музокаралар олдидан назарда тутилган энг ёмон сценарий бу жорий нархларни ўз даражасида қолиши бўлган.

Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений РФ Василий Колташов  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодчи нефт нархининг кескин пасайишидан кейин глобал бозорни нима кутаётгани ҳақида

Дарвоқе, бизнинг Ғарбдаги шерикларимиз нефтнинг қулашига ким сабаб бўлганига шубҳа қилишмайди. Мисоллар: Американинг CNN сарлавҳасида "Нефт 1991 йилдан бери максимал паст даражага тушмоқда: Саудия Арабистони нархлар урушини бошлади", Европа молиявий матбуоти етакчиси Financial Times сарлавҳасида "Нефт ҳалокати: Нега Саудия Арабистони дунё бўйлаб нефт нархлари урушини бошлади" деб ёзади.

Саудия Арабистони, ўта жиддийлик билан, нафақат бозорни қулатишга, балки уни бутун дунё учун (нафақат ишлаб чиқарувчи мамлакатлар учун) имкон қадар оғриқли қилишга ҳаракат қилди. Бунинг устига у апрел ойида ўзининг нефти ҳар кимга биржа нархидан ўн доллар чегирма билан сотилишини эълон қилди. Бундан ташқари маълумот майдонида у ишлаб чиқаришни кунига уч миллион баррелгача оширишга тайёрлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Шунга кўра, нефт нархининг пасайиши учта таркибий қисмдан иборат.

Биринчиси: коронавируснинг глобал иқтисодиётга таъсири (АҚШ ва Европа Иттифоқи қўшилган ҳолда сайёрадаги бозорлар тушмоқда ва ваҳимада), бу эса нефтга бўлган талабни пасайтиради. Иккинчиси: "ОПЕК битими"нинг бекор қилиниши. Учинчидан, Саудия Арабистони нефтни ўн долларлик чегирма билан сотишга тайёр эканлиги, яъни (матн ёзилган пайтда) бир баррел учун тахминан 20 долларни ташкил этган, қолган ишлаб чиқарувчилар эса 30 доллардан сотаётган бўлганлар ва савдонинг  ҳеч қандай ўсиши бу чегирмани қоплашига ҳатто ҳеч қандай ишора ҳам йўқ.

Здание посольства США в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Америка СССРни қандай вайрон қилган – ОАВ

Эҳтимол, Ар-Риёдда Россия иқтисодиёти нефт нархининг пасайиши билан қулайди ва бу Россияни ўз позициясини тубдан қайта кўриб чиқишга мажбур қилади, деган тасаввур мавжуд, аммо бу айнан хом-хаёлдир. Россия мақсадли равишда ва кўп йиллар давомида, маълум бир вақтнинг ўзида, геосиёсий, дипломатик ёки иқтисодий сабабларга кўра (ёки бу барча сабабларнинг бирикмаси) нефт нархининг кескин пасайишига олиб келиши мумкинлигига аниқ тайёргарлик кўрган. Россия Молия вазирлиги таъкидлаганидек, "муқум паст нархлар сақланиб қолган тақдирда, давлатнинг барча мажбуриятларини бажариш ва макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни сақлаш кафолати Миллий Фаровонлик Жамғармасида (МФЖ, ФНБ) етарли миқдорда ликвид активларнинг мавжуд. 2020 йил 1 март ҳолатига кўра МФЖнинг ликвид активлари ва нефт ва газ даромадлари ҳисобидаги маблағлар 10,1 трлн. рублни (150,1 млрд. АҚШ доллари) ёки ЯИМга нисбатан 9,2 фоизни ташкил этди. Кўрсатилган маблағлар 6-10 йил (демпфер механизми бўйича даромадларни ҳисобга олган ҳолда) давомида  1 баррел учун 25-30 АҚШ доллари (2017 йил нархлари) бўлган тақдирда нефть нархи пасайиши туфайли олинмаган қолган даромадларни қоплашга етарли бўлади".

Айтганча, ОПЕК бўйича ҳамкорларнинг босимига (ҳатто битим бутунлай бузилиши хавфи остида) ён босиш, яхши натижа бермаган бўлар эди, чунки бозорларда коронавирус туфайли ваҳима пайдо бўлган ва бу ҳолатда бозорлар ўзини иррационал тутишади. Нархларнинг пасайиши узоқроқ вақтга узайтирилиши мумкин эди балки, гарчи тан олиш керакки, ваҳоланки Саудиянинг "қулоқларини музлатиш" ҳаракатлари бошқа барча ҳолатлардагига нисбатан янада чуқурлаштирди, аммо шунда ҳам натижада ОПЕК бўйича ҳамкорларимиз асосий қурбон бўлиб чиқди.

Коронавирус ОПЕКни издан чиқарди: Россия ва нефт бирлашма ўртасидаги муносабат кескинлашди

Шу нуқтаи назардан шуни эсга олиш жоизки, Саудия Арабистонида риалнинг долларга нисбатан курси қатъий белгиланган (ва бу курс валюта захираларини камайтириш орқали фаол ҳимоя қилиниши керак бўлади), йилига 50 миллиард долларлик бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 6,5 фоизини ташкил этади, ва бу Brent маркасидаги нефтнинг бир баррели учун 60 доллар нархида бўлган, бюджетни мувозанатлаш баҳоси эса (2019 йил октябр ойида Al Rajhi Capital томонидан баҳоланган) бир баррел учун 71 доллар миқдорида баҳоланган. Бундай шароитда Саудия валюта захиралари (тахминан 501 миллиард доллар - 2020 йил январ ойи маълумотлари) жуда қисқа вақтга етади, айниқса Саудия шароитида (2018 йил учун Forbes баҳоси) Саудия бюджети нефт даромадларининг 87 фоизини ташкил этган шароитда. Ушбу фонда Россия молиявий барқарорлик намунасига ўхшайди: дефицитсиз бюджет (нархларнинг кескин пасайиши билан маълум бир тақчиллик пайдо бўлиши аниқ, аммо бошланғич нуқтаси анча яхши), ўзгарувчан курс, бюджет даромадларида нефт ва газ даромадларининг улуши (Россия молия вазирлигининг 2019 йилдаги маълумотлари) - 40,8 фоиз.

Россия, авваламбор ОПЕКга аъзо давлатлар ва Американинг сланец компаниялари иқтисодиётига таъсир кўрсатадиган ушбу беқарор даврни кутиш учун барча имкониятларга эга. Ва бундан ташқари, ривожланган мамлакатларда, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқида дефляцион шок деб аталадиган зарба беради. Бу парадоксал туюлиши мумкин, аммо нефтнинг жуда паст нархи ҳатто "коллектив Ғарб" учун ҳам жиддий оғриқларни келтириб чиқаради ва буни тарихий мисоллар ва сўнгги янгиликлар тасдиқлайди. Масалан, Американинг CNBC телеканали Франциянинг Иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ле Мернинг сўзларига иқтибос келтирган ҳолда, Франция радиоси France Inter орқали жонли эфирда: "Мен Саудия Арабистонининг G20 энг бой мамлакатларининг (гуруҳи – таҳр.)етакчиси  сифатида бозорларни ларзага келтирмаслик учун нефт нархи бўйича келишишини ҳоҳлайман". "Узоқ муддатли истиқболда, агар нефт нархи жуда пастга тушиб кетса, бу бозорларни ташвишга солади ва компанияларимиз ва иқтисодиётимизни молиялаштиришга таъсир қилади", - дея қўшимча қилди у.

Россия рубли ва АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Россия Резерв фонди ва Миллий Фаровонлик фонди нимадан ташкил топган

Bloomberg  агентлигининг энергетика бўйича мутахассиси Хавьер Бласс бир тариҳий воқеани эсга солди, бунда бўлажак президент Буш каттанинг 1986 йилда Саудия Арабистонига нефт бозорида ўзбошимча чиқишларини тўхтатишни талаб қилгани борган ва "Қўшма Штатлар агар Техасга таҳдид қилмаса арзон нефтга қаршилиги йўқ" деган иддаони келтиради. Мавжуд вазият АҚШ ялпи ички маҳсулотининг қарийб етти фоизи ва меҳнат бозорининг муҳим қисми учун жавоб берадиган АҚШнинг бутун нефт ва газ секторига бевосита таҳдиддир.

Барча манфаатдор томонлар вазиятдан кўпроқ ёки камроқ мақбул йўлни излашади ва, эҳтимол, бу ечим эртами-кечми топилади ва қандайдир муросага олиб келади дейишга барча асослар бор. Эҳтимол, ОПЕК+ техник қўмитасининг навбатдаги йиғилиши (йиғилишнинг кутилган санаси 18 март куни Ғарб оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди) вазиятни яхшилаш учун имкониятларни қидириш ва аниқлаш учун яхши имконият бўлади. Бироқ, Россия молиявий бозорлардаги нотинч даврни бошдан кечиришга қодир, ҳатто узоқ давом этса ҳам.

Янгиликлар лентаси
0