Россия Резерв фонди ва Миллий Фаровонлик фонди нимадан ташкил топган

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишРоссия рубли ва АҚШ доллари
Россия рубли ва АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Молия вазирлиги Резерв фонди ва Миллий фаровонлик фондининг 1 июлдаги ҳолати ҳақида баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия Молия вазирлиги Россия Резерв фонди ва Миллий Фаровонлик фондида сақланаётган маблағларнинг 2016 йилнинг бириничи ярмидаги ҳолати ҳақида баёнот берди. 

2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида, Россия Резерв фонди ҳажми 2 456,10 млрд. рублни (38 млрд $) ташкил қилди. Россия Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, бугунги кунда Ушбу маблағ қуйидаги молиявий активлар ҳисобида сақланмоқда: 17,42 млрд АҚШ доллари ҳисобида,15,61 млрд евро ҳисобида ва 2,62 млрд фунт стерлинг ҳисобида.

Ушбу маблағларни чет эл валюта ҳисоб рақамларида жойлаштиришдан олинган даромад 2016 йилнинг биринчи ярмида 270 млн $ ни ташкил қилди.

2016 йилнинг 1 июлида Россия Миллий Фаровонлик фонди 4 675,36 млрд рублни (73 млрд $) ташкил қилди. Ушбу маблағ Россия Банки ҳисоб рақамларида алоҳида валюталарда  сақланмоқда:  19,56 млрд АҚШ доллари ҳисобида, 20,76 млрд — евро ҳисобида ва 3,83 млрд — фунт стерлинг ҳисобида.

Ундан ташқари  195,03 млрд. рубл ва 6,25 млрд $ “Внешэкономбанк”нинг ҳисоб рақамларида жойлаштирилган.

Миллий Фаровонлик фонди маблағи валюта кўринишидан ташқари, бошқа молиявий активлар кўринишида ҳам сақланмоқда.  

Хусусан, дунёда энг ишончли молиявий сармоя — АҚШ давлат облигациялари, ҳисобида ҳам 3 млрд $, Россия Ҳукумати томонидан махсус тасдиқланган рўйхат бўйича ишончли компаниялар акциялари ҳисобида 112,63 млрд. рубл ва 4,11 млрд $ кўринишида, кредит ташкилотларининг имтиёзли акциялари кўринишида 278,99 млрд. рубл ҳамда ВТБ ва ГПБ банкларининг инфтраструктура лойиҳалари сармоялари сифатида – 164,43 млрд. рубл ҳисобида сақланмоқда.

Миллий Фароволик фонди маблағлари жойлаштиришдан олинган ярим йиллик ялпи дармад 280 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Резерв фонди ва Миллий Фаровонлик фонди 2008 йилда жаҳон бозоорида нефт нархи жуда юқори (100 $ дан ортиқ) бўлган вақтда, олинган катта даромадлар эвазига ташкил қилинган Стабилизация фондини тақсимлаш эвазига ташкил қилинган эди.

Резерв фонди – бу Россия давлат бюджети маблағининг алоҳида ҳисоб-китоб қилинадиган бир қисми бўлиб у дунё бозорида нефт ва газ нархлари тушиб кетган тақдирда муҳим давлат эҳтиёжларини таъминлаш  мақсадида ташкил қилинган.

Миллий Фаровонлик фонди – бу давлат бюджетининг алоҳида ажртилган қисми булими бўлиб, у турли иқтисодий вазиятлар ва бюджет дефицитига қарамасдан фуқаролар нафақаларини мунтазам равишда таъминлаш учун хизмат қилади. 

Янгиликлар лентаси
0