Нефт нархи тушиб кетмоқда, сабаб коронавирус - эксперт фикри

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишШтанговый насос
Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нефт экспорт қилувчи давлатлар вакилларининг фавқулодда йиғилишида қайси жиҳатлар диққат марказида бўлади, бу ҳақда энергетика бўйича эксперт Вячеслав Кулагин мулоҳаза юритди.

ОПЕК + форматида фавқулодда йиғилиш (нефт экспорт қилувчи давлатлар ва Россия) 14-15 феврал кунлари бўлиб ўтади. Жаҳон нархлари 2020 йил бошидан бери минимал даражага тушиб кетди, бунинг сабабларидан бири Хитойда нефт истеъмолининг камайиши ҳисобланади.

Газовый супер танкер - Sputnik Ўзбекистон
Бунақаси бўлмаган: коронавирус туфайли суюлтирилган газ нархи кескин тушиб кетди

Россия Фанлар академиясининг Энергетик тадқиқотлар институтининг Жаҳон ва Россия энергия комплексларини тадқиқ қилиш бўлими бошлиғи, Олий Иқтисодиёт Мактабининг нархларни белгилаш ва Нарҳларни белгилаш муаммолари ва табиий монополияларни тартибга солиш Институти Энергетик тадқиқотлар маркази директори Вячеслав Кулагин Sputnik мультимедиа матбуот марказида нархларга яна нималар таъсир кўрсатиши ҳақида гапириб берди.

"Бозорга Венесуэла ёрдам берди (беихтиёр ёрдам берди), Венесуела ишлаб чиқаришни сезиларли даражада камайтирди ва шунингдек, Ливиядаги мавжуд бўлган ноаниқлик ҳам. Ҳозирги ҳажмлар жанговар ҳаракатлардан олдинги даражадан анча паст эканлиги аён. Кўпчилик Эронни тарк этишини кутишган эди, аммо у тарк этмади. Албатта, АҚШ санкцияларисиз бўладиган имкониятлардан камроқ имкониятлар мавжуд, аммо улар нисбатан барқарор даражага етди ”, - деди эксперт.

Нефтяные станки-качалки - Sputnik Ўзбекистон
20 йил қолди - нефт тугаганидан кейин нима бўлади?

Унинг сўзларига кўра, натижада сўнгги йилларда ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширган АҚШ ютуқларга эришди. Бунда ушбу нефтьни экспорт қилишни таъминлаш учун транспорт тузилмаси янада ривожлантирилмоқда. Ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қодир бўлган Норвегия ва Буюк Британия ҳам ижобий томонга силжиди. Аммо Хитойда талабнинг пасайиши коронавирус туфайли транспорт оқимининг қисқариши билан боғлиқ.

"Вирус нафақат Хитойни, балки қўшни давлатларни ҳам қамраб олмоқда. Ва у ерда транспорт оқимлари ҳам пасая бошлади. Ўйлашимча, биз бу йил Россияда ҳам салбий динамикани кўрамиз. Бунинг оқибатлари талабга кўра Хитой билан чегараланмайди, улар анча кенгроқ", - деди Кулагин.

Бизнинг подкастимизда Россия Фанлар академиясининг Энергетик тадқиқотлар институти Жаҳон ва Россиянинг энергия комплексини ўрганиш бўлими бошлиғи Вячеслав Кулагиннинг шарҳларини тингланг.

Янгиликлар лентаси
0