Россия шантажга дуч келди: Вашингтон ва Ар-Риёд нега РФга босим ўтказмоқда

© AP Photo/Evan VucciПрезидент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне
Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони шошилинч равишда нефт қазиб олишнинг янада оширилишини эълон қилди (бу сафар - кунига 13 миллион баррелгача), АҚШ эса - Россия компанияларига босимни ошириш йўлларини излаётганин. Натижада, кўтарилаётган нефт нархи ва рубл яна қадрсизланди.

Алексей Мухин

Нефт бозоридаги нархларининг пасайиши Россияга қарши янги босимларни келтириб чиқарди.

Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли оёқлар билан "саломлашишмоқда" - ОПЕКдаги учрашувдан видео

Саудия Арабистони шошилинч равишда нефт қазиб олиш ҳажми янада оширилишини (бу сафар - суткасига 13 миллион баррелгача), АҚШ эса - Россия компанияларига босимни ошириш йўлларини излаб кўришини эълон қилди. Натижада, кўтарилаётган нефт нархи ва рубл яна қадрсизланди.

Ар-Риёд ва Вашингтон нефт нархлари ва валюта курси билан аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда манипуляция қилиб, шантаж йўли билан Москвани глобал энергия бозоридан сиқиб чиқаришга ва Россиянинг ўзида сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ОПЕК+ битимининг бузилиши, саудияликлар мамлакатимизга қўйган ультиматумдан бошланган эди. Давлатимиз манфаатларига зид бўлган - нефт ишлаб чиқариш ҳажмини янада қисқартириш бўйича талаблар илгари сурилган эди. Аслида, бу шантаж эди: ё сиз бизнинг шартларимизни бажарасиз, ёки биз бозорни қулатамиз.

Россия ультиматумни қабул қилишдан бош тортгач, Саудия Арабистони дарҳол ишлаб чиқаришни кунига 12,3 миллион баррелга оширишини эълон қилди ва бу айнан шу ҳолат бозорни қулатди.

Россия, коронавирус таъсири туфайли, талабга ўрта муддатли босим мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда шериклар билан муроса қилишга тайёр эди. Аммо шантаж Россия учун асло номақбул. Россияга шантаж ўтмайди.

Коронавирус ОПЕКни издан чиқарди: Россия ва нефт бирлашма ўртасидаги муносабат кескинлашди

Россия уч йил аввал бозорни барқарорлаштириш учун келишувга рози бўлган эди. Муайян нуқтада, ушбу битим ижобий рол ўйнади ҳам. Аммо келишувнинг кейинги узайтирилиши, шунга олиб келгандики, биз саудияликлар билан биргаликда бозордан арзонроқ нефтни чиқариб ташлаб, уни қимматроқ турадиган америка сланец нефти билан алмаштирардик. ОПЕК+ ишлаб чиқаришидаги пасайиш бутунлай (ва жуда тез) Америка ишлаб чиқаришининг ўсиши билан қопланди (2016 йилда сланец саноати банкрот бўлиш арафасида турганига қарамай). Бир вақтлар саудияликлар россиялик музокарачилар (Энергетика вазирлиги)ни шартномани узайтириш зарурлигига ишонтиришган эди. Бу Saudi Aramco давлат нефт компаниясининг IPO (яъни акцияларни жойлаштириш)сини қўллаб-қувватлаш учун керак бўлган. Натижада битим узайтирилди ва IPO муваффақиятли якунланди. Шу билан бирга, Саудия Арабистони Saudi Aramco компаниясининг акциялари нархини қўллаб-қувватлаш кафолатларига кўра инвесторларга фоизсиз кредитлар тақдим этди (эслаш керакки, битим амалга оширилмаганлиги сабабли акциялар ўн фоизга тушди, шундан сўнг савдо тўхтатилган).

Bloomberg Россиянинг нефть урушидаги асосий кузирини айтди

Шартнома амалда бўлганида, Саудия Арабистонининг бюджет тақчиллиги 2016 йилдаги ЯИМнинг 12,9 фоизидан 2019 йилда ЯИМнинг 3,8 фоизигача тушди (IHS Markit маълумотларига кўра). Инфратузилма, туризм ва инсон капиталига йирик сармоялар киритиш орқали нефтга қарамликни камайтириш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш бўйича стратегик дастур ишга туширилди.

Бироқ, ОПЕК+ битимининг амал қилиши давомида Американинг сланец ишлаб чиқариши яна ижобий томонга кўтарилди. Экспорт инфратузилмасини яратиш тугалланди. Ғарбий агентликлар фикрига кўра, ОПЕК+ ишлаб чиқаришни чеклаш АҚШнинг сланец ишлаб чиқарувчилари учун бир неча маротаба нажот омили бўлиб, уларга пасайишда омон қолиш ва кейин ўсишга қайтиш имконини берди.

Citigroup таҳлилчилари 2023 йилга келиб Permian энг йирик нефт конида қазиб олиш 60 фоизга ўсишини тахмин қилишган эди. Ва ушбу бассейннинг ўзи, Саудия Арабистонидан ташқари, барча ОПЕК аъзоларига қараганда кўпроқ нефт бериши керак эди.

АҚШ ва саудияликларнинг ушбу барча ютуқлари Россиянинг ОПЕК+ битимида иштироки туфайли рўй берган эди. Нима учун айнан ҳозир ушбу ультиматум илгари сурилди? Саудия Арабистонининг хатти-ҳаракатларидаги кескин бурилиш нафақат Вашингтон билан келишилган, балки тўғридан-тўғри буюртмадир. Америка маъмурияти расмийларининг кўп сонли баёнотларигина эмас, балки молия вазири Мнучин томонидан Россия элчисининг чақириб олиниши ва мисли кўрилмаган даъво қилиниши шундан далолат беради. Мнучин Россия элчисидан Россия бозорларни барқарорлаштириш учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши кераклигини, яъни саудияликлар шартлари асосидаги битимга қайтишини очиқ талаб қилган эди. Шу билан бирга, нимагадир ҳеч ким Америка молия вазирлигига Саудия Арабистони элчисини чақирмади.

Нефтепровод Дружба в Гомельской области - Sputnik Ўзбекистон
Нефт нархлари уруши: Ғарб экспертлари ғолибни башорат қилишди

Бу ерда бир неча маротаба ОПЕКни жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилган Трамп баёнотларини эслаш ўринли. Бундан ташқари, Америка президенти ўзини 2018 йилда йўқдан пайдо бўлиб қолган NOPEC қонуни "Нефт ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар картелларига йўқ" қонуни тарафдори, деб атарди. Шу билан бирга, Мнучин олдига чақирилиш, аслида, Россияни картел битимига қайтишга мажбурлашга уринишдир.

Тахмин қилиш мумкинки, Саудия арабистонлик биродарлар ультиматум қўйиб, Россия рад жавобини беришга журъат этмаслигига амин эди. Нафақат бозор/иқтисодий, балки сиёсий сабабларга кўра ҳам. Улар Россия раҳбарияти энг муҳим конституциявий тузатишларни қабул қилиш жараёни фонида, нефт нархининг пасайиши ва рублга бўладиган босим туфайли юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий-сиёсий беқарорлик таҳдиди остида Россия битимдан бош тортмайди, деб ҳисоблашган ва бунга амин бўлишган.

Шантажнинг маъноси нимада? Ё сиз Америка сланец нефтини субсидиялашда давом этасиз, ёки биз бозорни қулатамиз ва бу нафақат иқтисодий, балки сиёсий оқибатларни ҳам келтириб чиқаради. Саудияликлар бу ерда Америка манфаатларининг тўғридан-тўғри лоббистлари сифатида иш кўрмоқда, АҚШ эса ушбу ҳолатда ички сиёсий жараёндан босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланиб, Россиянинг ички сиёсатига деярли очиқчасига аралашмоқда.

Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений РФ Василий Колташов  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодчи нефт нархининг кескин пасайишидан кейин глобал бозорни нима кутаётгани ҳақида

Мнучиннинг реакцияси жазавани эслатади. Бугунги кунга қадар, саудияликлар ҳам, яқин вақтгача АҚШ иқтисодий ўсишининг драйверларидан бири бўлган Америка сланец саноати ҳам сайловлар пойгасида Трампнинг қўлидаги кузир карталаридан бири бўлган эди ва ҳозирдаҳам  ўта заиф ҳолатда. Улар учун "сланец инқилоби" сланец фалокатига айланиши билан таҳдид қилмоқда. Wall Street Journal таъкидлашича, "қарздорликка ботган ўнлаб компаниялар, шу жумладан, Chesapeake Energy Corp. ва Whiting Petroleum Corp. компаниялари, нефт нархлари тушгунига қадар ҳам молиявий қийинчиликларга дуч келишган. Энди уларнинг акциялари жадал пасаймоқда, соҳа етакчиларида капиталлаштириш 30-50% га камайди. Нашр маълумотларига кўра, 2014 йилда нархлар кескин тушиши билан боғлиқ вазиятдан фарқли ўлароқ, АҚШ молия сектори ҳозирда сланец нефт компанияларига ёрдам бермайди, чунки у паст дивидендлар туфайли ушбу соҳага қизиқишни йўқотган. Кичик компаниялар эса  ҳаддан ташқари кўп кредитлар туфайли оммавий банкротликка дуч келиш хавфи остида.

Нефтеперерабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон
Американинг "нефт мўъжизасини" бўғиб қўядиган куч ким?

Ҳозирда АҚШ маъмурияти сланец ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чораларини муҳокама қилмоқда, аммо бундай чоралар Америкадаги иқтисодий ва сиёсий соҳадаги йирик вакилларнинг жиддий қаршилигига дуч келмоқда. Ўз навбатида, Саудия Арабистони жуда жиддий бюджет тақчиллигига дуч келиши мумкин, бу нафақат шаҳзода Муҳаммаднинг амбицияли ислоҳотларига чек қўйиши, балки мамлакатдаги сиёсий барқарорликка таҳдид солиши мумкин. Аксарият Ғарб экспертлари бу вазиятдан саудияликларга қараганда Россиянинг ғалаба билан чиқиши эҳтимоли кўп, деб ҳисоблашмоқда. Бироқ, бу бир неча кун ёки ҳатто бир неча ойга чўзиладиган ҳам масала эмас, Саудия томони конструктив мулоқотга қайтмаса, албатта.

Россия ҳам ўз навбатида бундай мулоқотга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0