Нефт нархлари уруши: Ғарб экспертлари ғолибни башорат қилишди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишНефтепровод "Дружба" в Гомельской области
Нефтепровод Дружба в Гомельской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё арзон нефт даврига қайтмоқда. Йирик ишлаб чиқарувчилар қазиш ҳажмларини оширмоқчилар. Бу эса нархларнинг нархларни узоқ вақт пасайишига олиб келади.

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik, Максим Рубченко. Дунё арзон нефт даврига қайтмоқда. Йирик ишлаб чиқарувчилар қазиш ҳажмларини оширмоқчилар, бу эса нархларнинг нархларни узоқ вақт пасайишига олиб келади. Энди мутахассислар бу ҳолатда ким хавф остига қолишини тушунишга ҳаракат қилмоқдалар: ким учун ҳамма нарса иқтисодий ҳалокат билан якунланиши мумкин ва ким нархлар урушида ғолиб бўлади, халқаро бозорда ўз улушини оширади ва энг таъсирчан ўйинчига айланади.

Ўйнаб етиб келди

Сўнгги кунларда глобал қора олтин бозори АҚШнинг 1991 йилда Ироққа бостириб кирганидан бери энг катта зарбани бошдан кечирди. Биринчидан, Россиянинг ишлаб чиқаришни янги қисқартириш тўғрисида ОПЕК билан шартнома имзолашдан бош тортганига жавобан, Саудия Арабистони ўз нефтининг нархини олти-ўн долларга пасайтирганини эълон қилди. Сешанба куни Ар-Риёд дунёга феврал ойига нисбатан ишлаб чиқаришни 26 фоизга ошириш нияти ҳақида хабар берди.

Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений РФ Василий Колташов  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодчи нефт нархининг кескин пасайишидан кейин глобал бозорни нима кутаётгани ҳақида

“Саудия Арабистони давлат нефт ва газ компанияси апрелда қиролликдаги ва чет эллик харидорларга хом нефт етказиб беришни кунига ишлаб чиқариш қувватидан 300 минг баррелга кўпайтиради, бу кунига 12 миллион баррелга тенг”, - деб хабар берди Saudi Aramco ижрочи директори ал-Амин ан-Насер.

Натижада бозорда талаб ва таклифнинг ўртасидаги катта номутаносиблик таҳдиди вужудга келди. Шуниси эътиборга лойиқки, Ар-Риёд Москвани ҳамма нарсада айблаган пайтда, Ғарб экспертлари айнан Саудияни инқирознинг асосий айбдори деб ҳисоблашмоқда.

“Саудия Арабистонининг Россия билан юзага келиши мумкин бўлган битимга ёндашуви ишлаб чиқаришни кунига 1,5 миллион баррелга қисқартиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган ультиматив талабини қондиришда бўлган. Бу ўзини Ар-Риёднинг кичик ҳамкори деб ҳисобламайдиган Москванинг ғазабига сабаб бўлди”, - деб тушунтиради Британиянинг Financial Times газетаси.

Саудияликлар ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмини катта чегирмалар билан кўпайтириш қарори, кузатувчилар аниқ "Россияни жазолаш" уриниши сифатида баҳоламоқда.

Жамшид Кучкаров - Министр финансов - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон бозорлари қулаши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади - Қўчқоров

“Авваллари Саудия Арабистони нефт бозорида ўз позициялари ва даромадларини асосий ўйинчилар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш орқали сақлаб қолишга умид қилар эди. Энди эса саудияликлар бу вазиятда мутлақо тескарисини қилиш ўринли деб ўйлашади: ғалаба қозониш умидида Москва ва АҚШнинг мустақил нефт саноати билан "биринчи бўлиб ким қочади" ўйинига кириш орқали”, - дейди Bloomberg шарҳловчиси Девид Фиклинг.

Ғарб экспертлари Россиянинг реакциясини табиий деб ҳисобламоқда. “Руслар ҳеч қандай чоралар кўрмасдан олдин коронавируснинг бозорга таъсири ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишни хоҳлашларини айтишди”, - деб ёзади Financial Times. Аммо Москва АҚШнинг сланец саноатини синовдан ўтказишга қарши эмас. Қўшма Штатлар томонидан Россиянинг энергетика компанияларига қарши санкциялари, шу жумладан, Роснефтнинг савдо бўлинмасига февралдаги чекловлар, шунингдек “Шимолий оқим-2” газ қувурининг тугатилишига халақит бериш уринишлари Кремлни ғазаблантирди.

Zerohedge аналитик порталининг асосчиси Тайлер Дарденнинг таъкидлашича, ОПЕК кўп йиллар давомида инқирозга учраган ва картелни якуний инқироздан Россиянинг "ўз геостратегик мақсадларига эришиш эвазига хизмат кўрсатишга" тайёрлиги сақлаб қолган. Аммо Москва нефт экспорт қилувчилар альянсини чексиз ҳимоя қилишга тайёр эмас.

Нефтеперерабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон
Американинг "нефт мўъжизасини" бўғиб қўядиган куч ким?

“Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ваҳима пайтида ОПЕК ишлаб чиқаришни мисли кўрилмаган қисқартирилишини талаб қилди, - дейди таҳлилчи. - Аммо охир-оқибат, Россия “йўқ” деди”.

Дарденинг фикрича, Москва ўз кучни намойиш қилиш учун энг зўр вақтни танлади. “Ғарб Россияга Россия бўлганлиги "жинояти" учун шафқатсизларча ҳужум қилмоқда, - деб таъкидлайди у. - Ва Кремл ниҳоят Эрон, Ироқ, Сурия, Украина, Яман, Венесуела, Афғонистонда АҚШнинг номақбул хатти-ҳаракатлари учун жавоб қайтарди. Энди Путин Россия иттифоқчилари бўлган Хитой, Эрон ва Сурияга нисбатан АҚШнинг тажовузкор сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган ОПЕК мамлакатлари ва АҚШни максимал даражада ён босишига эришади".

Силла қуритувчи уруш

“Нефт бозорида рўй бераётган нархлар уруши - бу кучлироқларнинг уруши эмас, балки ким узоқроқ бардош берадиганларнинг уруши”, - дейди Bloomberg вакили Девид Фиклин.

Шу нуқтаи назардан, таҳлилчилар Саудия Арабистонининг позициясини анча заиф деб тан олишади. Саудияликлар нефтни рекорд даражада арзон нархда - баррел учун уч долларгача ишлаб чиқариши мумкин деб ҳисобланади. Бироқ, қора олтинни сотишдан тушган даромадга асосланган мамлакатнинг давлат бюджети бир баррел учун 85 доллар нархга мўлжалланган. Яъни, нефт саноати даромадли бўлиб қолаверади, аммо умуман мамлакат тезда банкротликка учрайди.

“Бюджетга қаранг - шунда сиз саудияликлар Россия ёки АҚШга нисбатан нефт нархига кўпроқ боғлиқ эканликларини тушунасизлар, - дейди Тайлер Дарден. - Ва улар аҳолига истеъмолни қисқартиришлари керак деган гапни айтолмайдилар, тартибсизликлар бошланади”.

“Саудия Арабистонининг пуфак каби бўрттирилган бюджети бу ишлаб чиқарувчининг харажатлари жуда катталигини англатади, яъни энг беқарор уйинчилардан бирилигини, - дейди Девид Фиклин. - Бундан ташқари, Ар-Риёд Ямандаги вайронкор ва зўравон ҳарбий можарода қатнашмоқда ва 6 март жума куни эса қироллик оиласининг бир неча аъзоси Саудия Арабистонида хоинликда гумон қилиниб ҳибсга олинган”.

Коронавирус ОПЕКни издан чиқарди: Россия ва нефт бирлашма ўртасидаги муносабат кескинлашди

Saudi Aramco-нинг шанба кунги  нархнинг пасайиши ҳақидаги баёнотга Саудия Арабистони расмийси The Wall Street Journal нашрига изоҳ бераркан "Бу компаниянинг бозордаги Россия улушни эгаллаб олиш учун тажовузкор элементи" эканлигини айтди. Бироқ, хозирча Ар-Риёд ҳаракатларидан Американинг сланец ишлаб чиқарувчилари азият чекмоқда.

Аниқ фаворит

Chesapeake Energy акциялари 27,5%, EOG  - 35%, Continental Resources - 40%, Diamondback Energy – 44,6%, Marathon Oil - 47%, Apache ва шунга ўҳшаш кичик ўйинчилар 50% дан кўпроққа пасайди.

“АҚШнинг сланец сектори деярли йўқ қилинди. Бозорда қон ваннаси юзага келди. Миллиардлаб доллар капиталдан ювилиб кетди”, - деб таъкидлайди Жавье Блас, Bloomberg энергия бўйича етакчи мухбири.

“Нархларнинг кескин пасайиши Американинг сланец саноати учун қийин пайтларда юз берди, - деб ёзади Financial Times. - Сўнгги ўн йил ичида ишлаб чиқариш ўсган бўлса-да, саноат ҳали ҳам қарз маблағлари ҳисобига мавжуд. Бу эса уни жуда заиф қилади”.

“Сланец саноатини тугатилиши йил охирида жиддий бошланади”, - дея ишонч билдиради Тайлер Дарден.

Нефтяные станки-качалки - Sputnik Ўзбекистон
20 йил қолди - нефт тугаганидан кейин нима бўлади?

Анъанавий нефт ва газ компаниялари ҳам нарх қулашидан қочиб қутулолмадилар: Exxon Mobile 12,2% га арзонлади, Chevron - 15,3%, Occidental Petroleum - 44% га. Британиянинг British Petroleum компаниясининг акциялари бир кунда 20%га қулади ва бундан ўн йил олдин Мексика кўрфазида "Чуқур сувости горизонти" нефт платформаси портлаб кетгандаги ўрнатилган рекордни янгилади.

Таққослаш учун, сешанба куни Россия ишлаб чиқарувчиларининг акциялари 12-14 фоизга тушиб кетди. Ғарб экспертларининг фикрига кўра, бугунги кунда айнан  Россия нефтнинг паст нархларига энг тайёри.

“Россия компанияларининг ишлаб чиқариш харажатлари жуда паст, - деб ёзади Тайлер Дарден. - Солиқ тўлаганидан кейин ҳам зарарсизлик нуқтаси баррел учун йигирма долларда жойлашган. Руслар аксарият етказиб бериш шартномаларини ҳозирда долларда эмас, рубль, юан ва еврода тузмоқдалар. Бу валюта хавфини камайтиради. Ва бу устунлик узоқ йиллар давомида сақланиб қолади”.

Дарҳақиқат, Россия Молия вазирлигининг фикрига кўра, Миллий Фаровонлик Жамғармасининг (МФЖ) ликвид маблағлари олти йилдан ўн йилгача нефт нархининг пасайишининг бир баррел учун 25-30 доллар ҳолатидаги бўлган бюджет йўқотишларнинг қоплаш учун етарли. Бу ҳақда 9 март куни вазирлик сайтида эълон қилинган материалларда айтилган.

Saudi Arabia Russia - Sputnik Ўзбекистон
Нефть, виза ва космос: Россия ва Саудия Арабистони 20 тадан ортиқ ҳужжат имзолади

“Урушларга қўшилаётган давлатлар кўпинча бир неча ой ичида ғалаба қозонишга умид қилишади, аммо охир-оқибат душман улар ўйлагандан анча кучлироқ экан деган ҳулосага келадилар, - дея хулоса қилади Девид Фиклин. –Агар ОПЕК+ нинг жорий инқирози узоқ муддатли можарога айланса, унда Москва биринчи бўлиб таслим бўлиши катта шубҳа остида”.

“Бир неча кундан кейин бозорлар тинчланади, ваҳима пасаяди ва нефт инқирози унутилади. Аммо тез орада яна хавфли шаклда қайтади. Ва бу содир бўлганда, мен ўйлайманки, Россиядан ёрдам сўраб Саудия Арабистони ва турклар эмас, балки АҚШ ва Европа келади”, - дея огоҳлантиради Тайлер Дарден.

Манба: РИА Новости.

Янгиликлар лентаси
0