"Президентни шунчаки хайдаб чиқаришди". "Рангли инқилоблар" қандай якунланган

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишВынесение приговора депутатам фракции "Ата-Журт" в Киргизии
Вынесение приговора депутатам фракции Ата-Журт в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Қирғизистон халқи коррупция, сайловларни қалбакилаштириш ва номуносиб бошқарувга ниҳоят "бас" деганига ҳайрон бўлмаслик керак. Мен бошқа собиқ Совет республикалари раҳбарлари бундан тегишли хулосага келишларига умид қиламан", - деган америкалик сенатор Сем Браунбек

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik, Олег Ким. Ўн беш йил олдин Қирғизистонда ой охирига бориб "лола инқилобига" айланиб кетган митинглар бошланган эди. Президент Асқар Акаев республикани тарк этди. Бу собиқ СССР ҳудудида Грузиядаги "атиргул" ва Украинадаги "тўқ сариқ" инқилобдан кейинги учинчи "рангли" тўнтариш бўлди. Кўпчиликка тартибсизликлар кетма-кетлиги давом этадигандек туюлар эди. Аммо қўшни мамлакатларда ҳеч нарса содир бўлмади, Қирғизистоннинг ўзида эса бутунлай бошқача сиёсий жараёнлар рўй берди.

Московский экономический форум - Sputnik Ўзбекистон
Аскар Акаев: Қирғизистон революцион ривожланиш йўлидан бориши керак

Инқилоб томонидан талон-тарож қилинганлар

2005-йил 28-февралда Жогорку Кенеш (Қирғизистон Олий Кенгаши)га сайловларнинг биринчи босқичи, 13 мартда эса иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Парламентга амалдаги президент Аскар Акаевнинг тарафдорлари ва унинг қариндошлари ўтаётган бўлган. Ўринларнинг чорак қисмидан кўпроғини давлат раҳбарининг қизи Бермет Акаеванинг партияси - "Алга, Қирғизистон" олаётган эди.

Мамлакат жанубида жойлашган Ўш вилоятида тартибсизликлар иккинчи босқичдан олдин бошланганди. 13-мартдан кейин яна бир жанубий минтақа - Жалолобод вилоятида "халқ кенгаши" ташкил этилди. Ойнинг иккинчи ярмида намойишчилар вилоят маъмуриятлари биноларини босиб олишга киришдилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари фаолларнинг идораларини тортиб олишди, аммо Жалолободда оломон ҳужумга ўтиб, ҳокимнинг қароргоҳи ва вилоят ички ишлар бўлимига бостириб киришди.

Ўшдаги давлат муассасалари ҳам кўча назорати остига ўтди. Бу Қирғизистонда байрам сифатида нишонланадиган баҳорги тенгкунлик, Наврўз куни эди. Республика аслида икки қисмга бўлинади - исёнкор жанубий ва ҳукумат назорати остида қолаётган  шимолийга.

Асқар Акаев - Sputnik Ўзбекистон
Акаев: АҚШнинг терроризмга қарши курашдан мақсади Марказий Осиёга кириш бўлган

24 март куни Бишкекдаги Ала-Тоо майдонига бир неча минг киши йиғилди. Бир неча соатдан кейин намойишчилар Ҳукумат уйини штурм қила бошладилар. Милиция ва ички қўшинлар қаршилик кўрсатмаслик тўғрисида буйруқ олдилар, оломон бино ичига бостириб кирди. 25-мартга ўтар кечаси шаҳарда талон-тарожлар уюштирилди. Мародёрлар дўконлар, бозорлар ва савдо марказларини таладилар.

Пентагон нима учун Ўзбекистон полигонларига қайтмоқда >>>>

Республика Олий суди фавқулодда йиғилишда парламент сайловлари натижаларини бекор қилди. Эртаси куни эрталаб Жогорку Кенеш муҳолифат етакчиларини юқори лавозимларга тайинлади. Қурманбек Бакиев президент ва бош вазир вазифаларини бажарувчи лавозимига тайинланди, Роза Отунбаева - Ташқи ишлар вазири, қамоқдан озод этилган Феликс Кулов - хавфсизлик идоралари координатори. Кейин Марказий сайлов комиссияси кутилмаганда сайланган парламентнинг қонунийлигини тан олди, аммо муҳолифат етакчиси Омурбек Текебаев спикернинг ўрнига ўтирди. У Москвага қочиб кетган Акаев билан музокаралар олиб борарди, давлат раҳбари ўз ваколатларидан воз кечишга кўндириларди.

Протестные акции в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Рангли инқилоблар учун кадрлар қандай тайёрланади

Тўртинчи апрел куни Қирғизистон президенти истеъфога чиқиш тўғрисида аризага имзо чекди. Бунинг эвазига у республика конституциясига биноан жиноий таъқибдан иммунитет олди. Аммо бир неча кундан кейин парламент Акаевга берилган барча кафолатларни бекор қилди.

Кўп ўтмай, биринчи шов-шувли қотиллик содир бўлди. Машҳур каскадёр Усен Кудайбергенов Бишкек марказида ўзбошимчалик билан ерларни эгаллаб олишларга қарши курашган ўзини ўзи ҳимоя қилиш отрядига бошчилик қилган. Кудайбергенов ўз уйида отиб ўлдирилган. Актёрни Рисбек Акматбаев бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Бакиев топшириғига биноан ўлдирган деган гаплар тарқалди.

Мусулмонларга қарши жиноят - Қодиров аср битими ҳақида >>>

Бишкеклик Санжар М. (РИА Новости суҳбатдош исмини унинг илтимосига биноан ўзгартирди)нинг ёдга олишича, рўй берган инқилоб ва ундаги жараёнлар ҳамма учун кутилмаган бўлган эди. "Ҳеч ким президентни мамлакатдан қувиб чиқаришади деб ўйламаган. Менимча, муваққат ҳукумат ҳам бундай тезкор ютуқларга умид қилмаган. Аммо эрталаб ҳамма нарса ўлгандай туюлди - бизнинг ичимизда ҳам, шаҳарда ҳам. Айниқса, туналган кафелар, тор-мор қилинган бозорларни кўрганимизда... Ўша пайтда кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди. Шаҳар ўзгара бошлади, инқилоб тўлқинида пойтахтга келган меҳмонлар ерларни эгаллаб олардилар. Қаердадир уларни дарҳол ҳайдашди, баъзи жойларда - кўпроқ четда - улар жойлашиб олди ва ҳатто "босиб олинган" мулкни қайта сотишга муваффақ бўлди. Шунингдек, вилоятда ҳам ер майдонларини босиб олишган",- дея ҳикоя қилади инқилобдан кейинги воқеаларни гувоҳ. 

Аскар Акаев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек элитаси Шавкат Мирзиёевни тан олди - Аскар Акаев

Ғолибларнинг одатлари, Санжарнинг сўзларига кўра, жуда оддий эди. "Ҳатто рейдерлик ишғоллари ҳам бўлмади. Акаевнинг бозоркомлари (бозорлар бошлиқлари – таҳр.) ўрнига шунчаки янгилари келди. Мулклар шунчаки керакли одам номига расмийлаштирилган. Мулкни тортиб олишнинг қандайдир мураккаб схемаларини ўтказишга ҳожат йўқ эди. Улар (инқилобчилар) шундоқ ҳам аллақачон ҳамма нарсани эгаллаб олишган”, - дейди агентлик манбаи.

"Муқобил МДҲ"

Инқилобий Бишкек ўша йилнинг ўзида "муқобил МДҲ" - Демократик танлов Ҳамдўстлигидан таклиф олди. Уни "рангли" тўнтаришлар муваффақиятли амалга ошган мамлакатлар - Грузия ва Украина ташкил этган. Афтидан, мутлақо мантиқий иттифоқ - Россиясиз СССР шаклланаётган эди. Аммо ўшанда қирғиз сиёсатчилари бундайин шарафдан ўзларини тортгандилар.

Что Атамбаев сказал о ЕАЭС и прихотях одного человека - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев "барабан" бўлган Акаевнинг боши ва айрим подшоҳчаларнинг хархашаси ҳақида гапирди

"Лола" тўнтариши чет элдан бошқарилган деган версия ўша пайтларда ҳам бор эди, ҳозир ҳам мавжуд. Республикани тарк этган президент Акаев воқеадан бир ҳафта олдин "Интернетда ўқиган" хати ҳақида гапириб берган эди. Гўёки АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси имзолаган хатда "давлат тўнтаришининг батафсил режаси" кўрсатилган. Нима учун давлат раҳбари бундай маълумотни ўқигач, вазиятнинг олдини олиш бўйича чора кўрмади, бундай хат ҳақиқатдан бўлганми ва у тармоқдан қаерга ғойиб бўлди - тарих бу ҳақда сукунат сақлайди. Қирғизистон контрразведка хизмати ходимининг РИА Новостига айтишича, мисол учун, "бир Европа мамлакатидан" келган "фаол" норозилик намойишлари етакчилари билан тез-тез учрашиб турган. Россиянинг чет эл фуқароси шахсини аниқлаш тўғрисидаги сўровига республика махсус хизматлари "Аниқланган агент (мамлакат номи) разведкасига тааллуқли", деган жавобни йўллашди. "Фаол" инқилобчилар орасида нима билан шуғулланган - шунчаки маълумот тўплаганми ёки тадбирларда қатнашганми - Қирғизистон расмийлари буни аниқлай олмадилар.

Акаевнинг ишончи комил: у Вашингтон кўмаги билан ағдарилди. "Ғарб ўйламасдан (тўнтариш) технологияларини Марказий Осиёга кўчирди", - дея таъкидларди собиқ президент.

АҚШ Вьетнамни қандай бомбардимон қилган >>>

Вашингтон ҳақиқатан ҳам ғалабани нишонлади. 2005-йилда АҚШ Конгрессидаги учрашувлардан бири Бишкекдаги "лола инқилоби" ғалабасига бағишланган эди. Американинг Хелсинки комиссиясининг раиси, сенатор Сем Браунбек тадбирни очиб берар экан, Грузиядаги атиргул инқилоби ва Украинадаги тўқ сариқ рангли инқилоб ўртасидаги ўхшашликларни ўзаро таққослади. "Қирғизистон халқи коррупция, сайловларни қалбакилаштириш ва номуносиб бошқарувга ниҳоят "бас" деганига ҳайрон бўлмаслик керак. Мен шахсан бошқа собиқ Совет республикалари раҳбарлари бундан тегишли хулоса чиқаришларига умид қиламан", - деган эди Браунбек.

Нега Афғонистон АҚШ учун қопқонга айланди >>>

Кўпчилик бундай қўзғолонлар собиқ совет иттифоқи ҳудуди билан чегараланмаслигини кутган эди. The Wall Street Journal нашри "Лолалар инқилоби - Хитой учун огоҳлантириш" номли мақолани чоп этди. Аммо қўзғолонлар алангалари қўшни давлатларга тарқалмади, қолаверса Қирғизистоннинг ўзида ҳам "лолалар" баҳоридан кейин демократия қурилиши негадир кутилган йўлдан бормади.

Сиёсатшунос Алибек Мукамбаевнинг таъкидлашича, юқори сиёсатдан узоқ бўлган кўпчилик фуқаролар учун инқилобий кеча шафқатсиз талончилик ва босқинчилик қутурган кеча сифатида ёдда қолди. "Бир кун ичида ҳамма нарса қулаб тушди, бу зарба бўлди. Аммо ҳокимият яна нотўғри қўлларда эканлиги аниқланганида янада каттароқ даҳшатга тушдик. Биз 2010 йилда ҳам худди шундай ҳолатга тушдик, унда қурбонлар ҳам бўлган. Аммо инқилоб нима эканлигини, ҳамма аллақачон 2005 йилда тушунган», - дея тушунтиради эксперт.

Оқсарой қароргоҳи - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов беморлиги оқибатлари: сайловлар, исён ёхуд рангли инқилоб

Дарҳақиқат, тарих яна такрорланди ва орадан беш йил ўтгач, президент бўлган "Лола инқилоби" етакчиси Курманбек Бакиев ғазабланган оломондан базўр омон қолди. Уни ҳам ундан олдинги раҳбар айбланган гуноҳларда айблашарди - коррупция ва трайбализмда (ўз кланига ҳомийлик қилишда).

Иккинчи инқилоб ҳам дунёни яхши томонга ўзгартирмади. Беш йил ўтгач, Ички ишлар вазирлиги парламент сайловларида "жиноий ўтмишга эга номзодлар" сони рекорд даражада ортганини қайд этди. Икки юздан ортиқ номзодлар илгари жавобгарликка тортилган, уларнинг ўн бештаси оператив учетда турган, учтаси қидирувда бўлган. Албатта, кейинчалик номзодлар рўйхатини тозалашди.

Ҳокимиятнинг навбатдаги ўзгариши - 2017 йилдаги - энди конституцияга мувофиқ амалга оширилди, аммо сайловлардан кейин икки президент - собиқ ва амалдаги президент ўртасидаги зиддият бошланди.

Унда 2005 йилдаги инқилоб муваффақияти нима билан изоҳланади? Сиёсатшунос Денис Бердаков "элиталар мувозанатининг ўзгариши, бу бир гуруҳни бошқасига ўзгаришига олиб келди" деб таъкидлайди. "У ерда ҳамма нарса бор эди: геосиёсий омиллар, ташқи таъсир, жиноий манбалар, одамларнинг ҳақиқий норозилиги, турли одамларни бирлаштирган таъсир тармоқлари, сиёсий технологиялар", - дея тушунтиради таҳлилчи.
Путин ОДКБ давлатларида рангли инқилобларга йўл қўймаслигини айтди >>>

Қирғизистон бўйича эксперт Григорий Михайлов 2005 йилнинг баҳорида бир вақтнинг ўзида бир нечта воқеалар содир бўлганига қўшилади. "Ҳукмрон оила ва унинг атрофидагилар ҳокимият беқарор бўлиб қолди деган хулосага келишди. Натижада оломон Оқ уйга кириб, режим қулади", - дея эслайди у. "Агар хавфсизлик кучлари президент ва унинг оиласини ҳимоя қилганларида бу содир бўлмас эди. Ўшанда инқилобчилардан шунчаки оддий аскарлар, бир неча офицер ва курсантлар жабр кўрган. Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони генерал Абдигул Чотбоев ҳам. Қолган хавфсизлик кучлари четда туришган. Америкаликларга келсак, улар ва уларнинг таъсир тармоқлари ёшлар ҳаракатини шакллантиришга ва муҳолифат ахборот кўмагини ташкил қилишга ёрдам берган. Лекин, олдиндан айтиш жоиз, улар тарбиялаган ёшлар уларнинг ишончини оқламади ва Ғарб улар учун танлаб берган шартли йўлдан бормади. Бу ёшлар хукуматга аралашиб ўз ҳомийлари ҳақида унутди".

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия ва ОДКБ давлатларида "рангли инқилоблар"га йўл қўймаслигини айтди

Қўзғолон бошланганда разведка билан боғлиқ шахсларнинг пайдо бўлишини, Михайлов, махсус хизматларнинг одатий амалиёти сифатида изоҳлайди. "Ҳар доим лойқа сувда балиқ тутишни хоҳлайдиганлар бўлади, улар муҳолифатга қанчадир миқдорда (одатда озгина) маблағ беришади ва кейинчалик бунинг эвазига бирон ресурслар ёки келишувга йўл очиб беришларидан умид қилишади. Бу ёлланган ёки шубхали шахс бўлиши мумкин, ҳар ким бўлиши мумкин. Бу ерда муҳими, ҳокимият аста-секин қўлдан кетмоқда. Маслаҳатчилар юқорида ўтирганларни: "Ҳаммаси мўлжалдагидай кетмоқда! Гвардия бизга содиқдир", дея ишонтиришган". Керакли пайти эса шу "таҳлилчилар" ва шерикларни кабинетлари бўм-бўш бўлди, у ерда фақат шамол варақларни тўзғитар, хавфсизлик кучлари буйруқларни бекор қилар ва ҳеч ким оломонни тарқатганлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни истамасди", - дейди сиёсатшунос ўн беш йил олдин содир бўлган жараёнлар тўғрисида.

Ислом Каримов беморлиги оқибатлари: сайловлар, исён ёхуд рангли инқилоб >>>

Инқилобдан кейинги воқеалар ривожи ҳам кутилганидек эди, дея қайд этади Михайлов. "1917 йилда чарм куртка кийган тўппончали матрослар саҳнага чиқиб келишди. Бу ерда ҳам биз чарм курткаларни кўрганмиз, фақат жипларда юрадиган бандитларда. "Буржуй" – коррупционерлардан мулклар тортиб олинди – ҳар ҳолда янги комиссарлар шундай дея ҳисобларди, бироқ энди бу мулкларнинг барчаси уларга тегишли эди, чунки ютқазган тўлайди-да", - мутахассис воқеалар мантиғини шундай тушунтиради.

2010-йилдаги қўзғолончилар ҳам худди шундай фикрларни дастуриамал қилишган бўлган. Биринчи ва иккинчи инқилоб вақтида ўзгалар мол-мулкини мажбурий тортиб олган баъзи иштирокчилар бугун ҳам парламентда ўтиришибди, дея эслатади РИА Новости суҳбатдоши. Шу маънода ҳеч нарса ўзгармади.

Янгиликлар лентаси
0