Мақсуд Акилов 2-чи жаҳон уруши хотиралари ҳақида

© Из личного архива Максуда АкиловаВетеран Максуд Акилов
Ветеран Максуд Акилов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон мухбири 2-чи жаҳон урушининг энг ёш қатнашчиларидан бўлган 94 ёшли Мақсуд Акилов билан суҳбатлашди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мухбири урушнинг энг ёш қатнашчиларидан бўлган Мақсуд Акиловнинг хонадонида бўлиб, унинг ўтмиш хотираларига қулоқ тутди. 2-чи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уюштирилган суҳбат давомида 94 ёшли отахон узуқ-юлуқ бўлсада, ўтмиш хотираларини титкилашга уринди.

Урушга 1943 йил охирларида кетганман дея ҳикоясини бошлайди отахон.

"Урушга мен билан бирга 4 ака ука кетганмиз. 1919 йилда туғилган катта акам медицина соҳасини тамомлагач, урушга кетиб ўша ерда дўхтирлик қилган. 1921 йилда туғилган иккинчи акам 1940 йилда урушга чақирилган, уни Финландияга фронтга ташлаганлар. У ерда жанг қилиб, қаттиқ ярадор бўлгач, Москвадаги болницага ётқизилган. Ўшанда биз акамни уйга юборишларини сўраб хат ёзганмиз, аммо юборишмаган. У ерда даволаниб чиққач, акамга капитан унвонини беришган ва уни Сталинграддаги жангга олиб кетишган.

© Из личного архива Максуда АкиловаВетеран Максуд Акилов
Мақсуд Акилов  2-чи жаҳон уруши хотиралари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ветеран Максуд Акилов

Уруш пайтларида минглаб болалар Ўзбекистонга эвакуация қилиниб, ўзбеклар ўрис болаларини боқишган. Ҳар бир ўзбек оиласига вокзалда туриб, болалар тарқатилган. Биз ҳам битта украин боласини олиб боққанмиз. Уруш тугагач, хат орқали унинг онаси билан топишиб, аёл боласини олиб кетган. Исми Леня Коршевский эди.

Мақсуд тоға шундай дея Леня Коршевскийнинг эски газетада босилган суратини кўрсатди. Сурат “У нас есть семья” — “Биз оиладамиз” сарлавҳаси остида ўша даврдаги газетада чоп этилган.  Унда Коршевскийнинг ўзбек хонадонида парвариш қилинаётганлиги ҳолати муҳрланган.

© Из личного архива Максуда АкиловаВетеран Максуд Акилов
Мақсуд Акилов  2-чи жаҳон уруши хотиралари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ветеран Максуд Акилов

Сурат остидаги изоҳларда эса, “гитлерчиларнинг хўрлашидан, жабр зулмидан қутқариб олинган мингларча етим болаларнинг Ўзбекистонга олиб келинганлиги, улардан бири бўлган Леня Коршевскийнинг суҳбатдошимиз Мақсуд тоғанинг отаси, хизмат кўрсатган ўқитувчи — Оқилхон Шарафитдинов оиласига топширилганлиги ҳақида ёзилган.

© Из личного архива Максуда АкиловаВетеран Максуд Акилов
Мақсуд Акилов  2-чи жаҳон уруши хотиралари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ветеран Максуд Акилов

"Оилада ўнта фарзанд бўлганмиз, 7 ўғил 3 нафар қиз. Учинчи акамизни ҳам урушга олиб кетишгач, уйда мендан бошқа катта одам қолмади. Оила аъзоларим қоғоз-хат қилиб ҳам мени армиядан олиб қолишолмаган," - дея эслайди отахон.

1944 йилда армияда хизмат қилиш учун Самарқандга олиб кетилганман. Қаҳратон қиш... қаттиқ совуқ... командиримиз яхши эди, казармаларни айланинглар, тепада юринглар, бўлмаса совуқда қотиб қоласизлар, –  деб турарди. Эрталаб овқатга чиққанда “старшина” “ўрнингдан тур” буйруғини бергач,  ҳамма бир вақтнинг ўзида чопиб чиқарди. Акс ҳолда  “Отставит!” буйруғини берса, оч қолиб кетиш мумкин эди. Овқатда эса (кафти билан кўрсатиб) мана шундай бўлак қоп-қора нон, сал сиқсангиз суви чиқарди. Қаттиқ қотган балиқни шўрва қилиб, ичига икки дона картошка солиб берарди. У ерда икки ой хизмат қилган бўлсак, 15 нафар сафдошларимиз вафот этди мана шу қийинчиликларга чидай олмай, – дейди Мақсуд тоға.

"Бизни эрталаб турғизиб, қоровулликка қўйишарди. Қаттиқ совуқ, оёғимизга газета, латта ўраб, этик йўқ, ботинка кийиб, дийдираб турардик... Баъзилар чидай олмай ўзини ўзи отган, айримлари армиядан қочиб уйига етиб келганида, ортидан қувиб келишган. Сўнг уларни яна армияга қайтариб олиб кетилиб, халқнинг кўз ўнгида отиб ташлашган. Жуда қийин замон эди... 

Мен армия амбулаториясида уч марта ётиб даволанганман. Амбулатория овқатлари яхши эди, каша, нон овқат бериларди.

Кейин бизни ўз хоҳишимиз билан урушга олиб кетадиган бўлишди, мен ҳам ўз аризамга кўра урушга отландим. Самарқанд станциядаги вокзалда 500 та аскарлар, одамлар тўпланишган, ҳаммасининг қўлида нон, колбаса, пишлоқ... уларни кўриб, йиғлаганмиз.

© Из личного архива Максуда АкиловаВетеран Максуд Акилов
Мақсуд Акилов  2-чи жаҳон уруши хотиралари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ветеран Максуд Акилов

Сўнг алвон рангли илма-тешик бўлиб кетган вагонга бизни чиқаришди, икки қават бўлиб жойлашганмиз ўша вагонга... Ҳаво совигандан совир эди.  Бизнинг вагонда 30 кишидан иборат аскарлар бўлган. Йўл-йўлакай шеригимга уйдан хат келса, урушга кетяпмиз, деб жавоб ёзмагин, манзилларимиз ўзгариб қолиш мумкин, дея тайинлаганман. Бир акам урушда ҳалок бўлиб, қолган иккитаси урушда бўлган. Мен уларни бориб топаман деган умидим бўлган.

Шу алпозда Самарқанддан Тошкентга етиб келдик, аммо поезд эшиги очилмаган. Тошкентга ҳар ёқдан аскарларнинг ота оналари келган, улар боламни кўриб қоламанми деган умидда қўлларида озиқ-овқат, егуликлар... поезд ойналаридан аскарлар уларга қараб бақиришади, ота-оналар уларга интилиб дод солишади, қий-чув.

Поезд юриб, урушга кетдик. Йўл-йўлакай овқатланишга тўхтардик. Йўллар музлаган, бомба тушиб релеслар бузилган. Бизни релесларимиз кенгроқ бўлса, уларники торроқ бўларкан. Йўлларни тузатиб, 29 кун деганда Одессага етиб борганмиз. Йўл-йўлакай поезд юриб кетиб қолиб, сафимизда бўлган учта аскар бола ҳалок бўлган...

Узбекская ССР. Кузнец Шаахмед Шамахмудов и его жена Бахри Акрамова взяли на воспитание и усыновили 15 детей, потерявших родителей и эвакуированных во время войны в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги бўлак нон ва ширин сўз: ўзбекларнинг уруш йилларидаги жасорати ҳақида

Поезд келиб Чехословакияга тўхтаб, ўша ердаги ўрмонга жойлашганмиз. Дарахтларни қирқиб, қишлоқдаги ҳашакларни беркитиб олиб келиб, тўшардик. Ўтин учун дарахтларни қирқиб, қишлоқдаги ҳашакларни беркитиб олиб келиб, устини дарахт барглари билан беркитиб тагимизга тўшаб ётардик.

Уруш тугагунича шунақа аҳволда ётганмиз.  Биз ётган жой кенг дала, ҳеч нарса экилмаган, бедапоялар ўриб ташланган...  Шу ерда ҳамма аскарлар ўзига чуқур қазиб, жойлашиб ётган. Болалар  ёш эмасми, ҳаммасининг  гавдалари келишган, деб урушга олаверишган бирваракайига... Шаҳарда тайёргарлик босқичини ўтаётганда ўқдори берилмаган, улар ёғоч милтиқ билан тайёргарлик ўташган. Уруш пайтида милтиқ етишмаган, ким немисни ўлдирса, бориб унинг ўқдорисини олиб, урушга киради дейилган бизга...

Хуллас биз жойлашган ўрмондан сал 300 метр нарида дарахтзор бўлиб, у ерда немислар бор экан.  Йигитлар шўх, немислар қанақа бўларкан деб қизиқиб, ётган жойидан туриб юрган вақтида кўз ўнгимиза немис снайперчилари улардан учтасини отиб, ўлдириб юборган.

Бир оздан сўнг эса нимадир гумбурлаб, немисларнинг ўзи араваси, отлари билан осмонга кўтарилиб тушди. Кейин билсак, ўзининг минасига ўзи тушиб, порлаган экан, баъзилари столбага осилиб қолган...

Музыканты Минобороны Узбекистана поют песни в метро Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
"Катюшадан" "Смуглянкагача": Тошкент метросида уруш йиллари қўшиқлари жаранг сочди

Устимизга сафида власовчилар бостириб келганда бизникилар улардан 200 тасини асир олиб, қочиб кетмаслиги учун оёқ қўлини боғланиб, раҳбариятга топширган.

Чехословакияда озиқ-овқатдан муаммоимиз бўлмаган. У ерга етиб борганимизда Чехословакия халқи ҳар хил пишириқлар, тухум ва бошқа егуликлар билан билан бизни сийлашган. Сўнг у ердан Польшага олиб келишди. У ерда деярли ярим йил турдик, кейин “школьный город” деган жойга олиб келишиб, бизни Николай даврида қурилган саройлар бўлган жойларга жойлаштиришди. Бу ер ҳам совуқ эди. Бечора қишлоқ аҳолиси қўрқиб, ўтин териб келишолмас экан, уйлари совуқ...

Сизларга ёрдам беришади, шу йигитларга қараб туринглар, биз ҳам сизларга ёрдам берамиз дея, бизнинг сафимиздан 15 кишини шу қишлоққа ташлашди. Қишлоқ аҳолиси рози бўлишиб, биз уларнинг уйидан паноҳ топганмиз, улар нима еб ичса, биз ҳам шуни еч ичганмиз.

Бечора қишлоқ одамлари жуда хурсанд бўлишиб, бизни яхши боқишган. Бир куни ҳарбий қисмимизга қишлоқ ичидан бир неча одамлар шикоят қилиб келиб, "йигитларинг бизни безовта қилди, бола-чақам, хотинимни, қизларимни безовта қилди", дейишган. Ўшанда ўша қишлоққа кириб аҳолини безовта қилган солдатлар отишга ҳукм қилинган, айб ўзларида бўлган-да. Шунақа ҳунарлар кўрсатадиганлари ҳам тез-тез учраб турарди сафимиздаги йигитлар орасида.

Церемония передачи копии Знамени Победы Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатларидан ўтадиган "Ғалаба эстафетаси" Ўзбекистонгача келади

Кейин 2 майда пушкалар отилиб, 15 майда ғалаба бўлди. Кейинчалик 9 май расман ғалаба куни деб эълон қилинган.

Шундай қилиб, мен ва сафдошларим ана шу кўргиликларини бошимиздан кечирганмиз. Уруш тугаши арафасида бўлса-да, немислар қўлида бўлган сотқинлар, урушдан тирик қолган немислар билан жанг қилганмиз.

Тошкентда урушдан аввал 1937 йилларда очарчилик бўлган. Мана шу Тошкент шаҳрида ҳам тобутга ўхшаган "ўрис арава" бўларди. Эрта азонда соат 5:00 ларда туриб, аравакашлар чиқиб кетарди ва кўчада совуқдан, очликдан ҳалок бўлган одамларнинг ўлган жасадларини олиб кетишарди".

Янгиликлар лентаси
0