ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Беларусь, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Ғалаба эстафетаси" келмоқда.
"Ғалаба эстафетаси" россия чегарачилари томонидан Ғалаба куни муносабати билан ташкиллаштирилган, эстафета 5 февраль куни Брест ва Мурманскда старт олади ва икки маршрут бўйлаб ўнлаб давлатлар ҳудудларидан ўтади.
Хабар қилинишича, Псков вилояти ҳокимлиги айни вақтда беларуслик чегарачилардан эстафетани қабул қилиб олган. Бу Себеж туманидаги чегара олди ҳудудида рўй берган.
Тадбир учта давлат - Россия, Латвия ва Беларусь чегарасида жойлашган ва сунъий равишда ҳосил қилинган тепалик бўлмиш - Дўстлик Қўрғонида бўлиб ўтган.
Эндиликда эстафета Россия чегарасидан, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи чегараси бўйлаб ўтади.
МДҲ давлатларининг ҳар бирининг чегара олди ҳудудида махсус эстафета гуруҳлари тўпланган бўлиб. Гуруҳлар чегара идораси, ветеран ташкилоти ва ҳарбий-ватанпарвар клублари вакилларидан иборат.
Эстафета рамзлари ушбу акцияда иштирок этаётган барча давлатлар ҳудудлари бўйлаб эстафета гуруҳлари томонидан тантанали тарзда топширилади.
Эслатиб ўтамиз, немис-фашист қўшинларининг тор-мор этилгани 75 йиллигига бағишланган "Ғалаба эстафетаси", Ҳамдўстлик мамлакатлари раҳбарлари қарори билан ўтказилмоқда. Эстафета 28 май куни Поклонная тоғида якун топади.