Яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент метросида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган мусиқий-ватанпарварлик акцияси ўтказилмоқда. Аскарлар либосини кийиб олган ҳарбий санъаткорлар Иккинчи Жаҳон урушида машҳур бўлган қўшиқларни ижро этишмоқда.
Ушбу акцияга маҳаллий вақт билан 16:30 да "Дўстлик" метроси яқинида старт берилди. Уч ярим соат вақт мобайнида уруш йиллари формасини кийиб олган ҳарбийлар метронинг барча линияларини айланиб чиқадилар ва ўша даврнинг энг машҳур қўшиқларини ижро этадилар.
Платформалардан "Катюша" ва "Смуглянкаи" ҳамда, табиийки "День победы" тароналари жаранг топмоқда.
Йўловчилар шунчаки ўтиб кетишгани йўқ, тўхтаб телефонларига суратга олишмоқда, айримлари жўр бўлиб куйлади, ҳатто рақс тушганлар ҳам бўлди.