Тошкентда “Георгий лентаси” тадбири бошланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишАкция памяти "Георгиевская ленточка".
Акция памяти Георгиевская ленточка. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар йили миллионлаб россия ҳамда бошқа мамалкатлар фуқаролари Ғалаба Куни байрами арафасида ўз кийимларига ёки автомобилларига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба тимсоли сифатида георгий тасмасини тақиб юришади.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Тошкентда анъанавий “Георгий лентаси” тадбири бошланди, деб хабар қилмоқда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

“26 апрелдан бошлаб Мироншоҳ кўчасида Россия элчихонаси дарвозаси олдида тадбирда иштирок этишни истаган ҳар бир киши георгий тасмасини олиши мумкин”, — дейилган хабарда.

Элчихона айтишига қараганда, ушбу тадбирнинг асосий мақсади – ёш авлодга XX асрнинг энг даҳшатли урушида ким ва қандай қурбонлар билан ғалаба қозонганини эслатиб туришдир.

Эслатиб ўтамиз, “Георгий тасмаси” ғояси 2005 йилда РИА Новости ахборот агентлигида туғилган эди. Шундан буён ушбу тадбир нафақат умумроссия балким бутунжаҳон тадбирига айланиб кетди. 2018 йилда ушбу тадбирга россиянинг 85 вилояти ва дунёнинг 70 мамлакати қўшилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0