"Норманд" саммити бўлиб ўтди. Зеленский энди нима қилади?

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тизимли таҳлил ва мониторинг маркази президенти Ростислав Ищенко Sputnik учун Украинани париждаги "Норманд формати"даги саммитдан сўнг нималар кутаётгани, ва Зеленский ҳозирги гаров ҳолатидан қандай чиқиши мумкинлиги ҳақида мушоҳада қилади.

Парижда бўлиб ўтган "норманд формати"даги саммитда Украина делегацияси, президент Зеленский ва унинг ички сиёсий миллий-радикал оппонентлари ортидан кузатиш айниқса мароқли эди. Украина делегацияси юзида қониқиш ва ўзига бўлган ишонч акс этарди.Зеленский ўзининг миллий-радикаллари ҳақида ҳамиша ёдда тутарди (ўзи Парижда бўлса ҳам, бироқ тез орада улар украин пойтахтида учрашишлари керак). Киевдаги радикаллар эса бу орада "капитуляция ва шармандалик", деб ҳисоблаган ҳолатни тўхтатишга уринардилар.

Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию  - Sputnik Ўзбекистон
“Норманд тўртлиги” Парижда нималар ҳақида келишиб олди?

Капитуляция масаласида, мен қатъий бир нарса деёлмайман. Чунки Украина ҳозирча қаршилик кўрсатишга уринмоқда. Амалда эса Зеленскийни Минск келишувлари "муқобили йўқ" эканлигига "кўндиришди", шунда ҳам у келгуси учрашувларда ўз позициясини ҳимоя қилиши ҳақида писанда қилиб ўтди.

Шармандалик борасида эса украиналиклар тўлиқ ҳақ эдилар.

Москва, Берлин ва Париж ҳамжиҳатликда чиқиш қилишди

Тўғри, бу кеча бошланган эмас. "Минск шармандагарчилиги"нинг тахир таъмини биринчи бўлиб ҳали Петр Порошенко таътиб кўрган эди. Аммо ўшанда бу унчалик кўзга ташланмаган эди. Биринчидан, Порошенко Минск келишувини имзолаётган маҳалда Украина армияси тор-мор этилган ва қочиб борарди, исталган вақтда майдон тарафдорлари орасида ваҳима бошланиб кетиши мумкин эди. Танлов ниманидир сақлаб қолиш ёки ҳаммасини буткул бой бериш ўртасида кечаётган эди.

Виды Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Кремль “норманд саммити” санасини тасдиқлади: Путин ва Зеленский илк бор юзма-юз учрашади

Иккинчидан, ўша олис йилларда Париж ва Берлин Украина тарафида чиқиш қилар, ҳар борада Киевнинг манфаатига қараб иш тутаётган эди. Порошенко бу келишувларни истиқболда қайта кўриб чиқиш, ёки ҳеч кимдан рухсат сўрамасдан, ўзича ўқишга умид қиларди.

Бу учрашувда эса Зеленский (айтганча, унинг ўзи бу учрашув ташаббускори бўлган) якка ажралиб қолди. Россия, Германия ва Франция Украина ҳудудидаги фуқаролар можаросини бартараф этиш бўйича деярли бир хил, мувофиқлашган позиция билан чиқиш қилдилар.

Ва бунда Украинанинг ўзи ушбу ҳолатни ташкил қилди. Украиналик сиёсатчиларга вақт ўзгараётганини, бугунги иттифоқдош эртанги рақиб бўлиши мумкинлиги, ташқи кўмак - агар у ўз кучингга бўлган таянчга қўшимча бўлсагина, аксинча эмас яхшилиги ҳақида қанчалик тушунтирма - улар Ғарб ҳар қандай русофоб режимни сўзсиз қўллаб-қувватлайди, деган ақидага ишониб келмоқда. Уларга кзра мамлакат ташқи сиёсатини ҳам, хавфсизлик сиёсатини ҳам Ғарбга ишониб топшириш мумкин. Ғарб кучли, у ҳимоялайди. Натижада, Ғарб вазиятга муносабатини ўзгартирганида, Украина ёлғизликда қолмоқда.

Путин подсказал Зеленскому на переговорах нормандского формата - Sputnik Ўзбекистон
Путин Париждаги музокараларда довдираб қолган Зеленскийга ёрдам берди – видео

Такрорлайман, Украинанинг ўзи шундай ҳолатни юзага келтирганки, бунда ташқи кучлар унга ўз ички муаммоларини қай тарзда ечиши кераклиги борасида кўрсатма беришмоқда. Киев "норманд форматида" иттифоқдошлар билан ҳамжиҳатликда Россияга босим ўтказишни чама қилган эди. Лекин иттифоқдошлар, Россия билан қарама-қаршиликда бўлиш, ўзларига қимматга тушиши мумкинлигини тезда тушундилар. Зеленскийга унинг дипломатлари ва бюрократлари қуйидагиларни ваъда қилишган: агар Зеленский "норманд форматида ўзининг "янги ҳалол президент" эканлигини, "коррупционер Порошенко" томонидан имзоланган Минск келишувларини Украина манфаатларига зид бўлса ҳам қайта кўриб чиқишни хоҳлашини айтса, Франция ва Германия у томонда бўлиши" керак эди. Аслида эса, Зеленский шундай ҳолатга дуч келдики, Меркель ва Макрон нафақат Россия позициясини қўллаб-қувватладилар, балки Украинага Путиндан ҳам кўпроқ босим ўтказдилар.

Зеленский радикаллар "гаровида"

Албатта, бунда эшикларни қарсиллатиб ёпиб, "бундай формат бизга керакмас", дейиш ҳам мумкин эди. Лекин айнан «норманд формати» – Украина ва Ғарб бирлигининг, ўз халқига намоён этиш мумкин бўлган "Европага ҳаракат"нинг охирги моддий далилидир. Агар халқга ҳақиқатни айтишса, Европа (Париж ва Берлин юзида) Россия томонида ўйнаётганини айтишса, халқда "Европа сотгани туфайли" "порлоқ келажак" ҳеч қачон келмас экан, унда нега бунча одам қурбон бўлди, давлат ва жамият барбод қилинди, иқтисод йўқ қилинди?", деган ҳаққоний савол туғилиши мумкин. Бунда Украина ҳеч қачон ЕИга кирмайди, украиналиклар эса ҳеч қачон немислар сингари ҳаёт кечирмайди, албанлар сингари ишламайди.

Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Порошенко сиёсати тўлиқ барбод бўлди – Путин

Шу пайтга қадар майдон тарафдорлари ўз етакчиларига ҳаммасини кечиришган, чунки улар ЕИга киришга оз қолди, шундан сўнг барча муаммоларга барҳам берилади, деган бир умид билан яшар эдилар. Бу ерда эса, бу муаммолар - ҳамир учидан патир бўлганлиги аён бўлмоқда.

Порошенко Зеленскийга Путин билан яккама-якка учрашмасликни маслаҳат берди >>>

Қисқаси, Зеленский ҳаммасига чидашига тўғри келмоқда, у ҳатто буларнинг барчаси унга ёқаётгандек кўрсатмоқда ўзини. У сайловолди берган ваъдасини бажаролмайди - Донбассда тинчлик ўрната олмайди (шу боис ҳам тарафдорлари ундан юз ўгирмоқда). Лекин у (объектив сабабларга кўра) у Украинага Порошенко даври учун характерли бўлган европа кўмагини ҳам таъминлаб бера олмаяпти. Миллий-радикаллар уни мунтазам равишда хоинликда гумонлаб келишмоқда. У "Минск келишувларини" ундан "норманд форматидаги" шериклари талаб қилаётгандек бажара олмайди (шундай ҳолатда унда ичкисиёсий келажак йўқ) ва уларни бажаришдан ҳам бўйин товлай олмайди (бундай ҳолатда унда ташқисиёсий келажак бўлмайди). У ҳозирда ўзи вужудга келтирган ҳолат гаровида қолмоқда. ва бу вазиятни ўзини фойдасига ҳал этиш учун унда на тажриба, на малака бор.

Буларнинг барчасини Париж учрашуви давомида кўрдик. Табиийки, бундай тақсимотда учрашув натижадор бўлиши мумкин эмасди. Бундан ташқари, агар Зеленский Минск келишувларини шу заҳотиёқ ҳар томонлама бажариш мажбуриятини бўйнига олган тақдирда ҳам, у шунчаки бу ишни бажара олмас эди. У ёки бу мажбуриятдан Украинага қайтиши ҳамон воз кечган бўларди, ёки Киевдаги радикаллар унинг ўзини рад қилган бўлардилар.

Янги йилда натижа бўладими?

Парижда Минск келишувларини бажарилиши билан бир қаторда муҳокама қилинган газ масаласида ҳам худди шу гапни айтиш мумкин. Нафақат Германия, балки Франция ҳам Россия позициясини қўллаб-қувватлади. Киев ён бермади, лекин у истиқболга ҳам эга эмас, - Европа транзитни таъминлашни талаб қилмоқда.

Премьер-министр РФ Д. Медведев провел совещание о реформировании системы компенсационных выплат по уходу за ребёнком - Sputnik Ўзбекистон
Медведев Киев билан газ битимини тузишнинг асосий шартларини айтди

Зеленский унчалик катта бўлмаган муддат олди. Агар Украина "Минск" келишувини бажариш йўлида эканлигини намоёнт этса, тўрт ойдан сўнг яна учрашишга келишиб олишди. Ўйлайманки, Киевнинг россия газини ЕИга узилишларсиз етказиб берилишини таъминлай олиши, келгуси учрашув масаласи ҳал бўлишида аҳамиятли роль ўйнайди. Илк натижаларни (ушлаб турилган шахсларнинг "барчани барчага" алишуви ва газ муаммосининг ҳал этилиши) Украина Янги йилгача кўрсатиши керак. Улгуриш, шубҳасиз-ки, мумкин, лекин Киев бу йўналишда нимадир қилишни истайдими?

Зеленский "норманд формати" ечимларини бажариш ва ўз радикаллари билан уруш ўртасида танлаши керак. Қўрқаманки, у танловни амалга оширишга журъат эта олмайди.

Янгиликлар лентаси
0