Душанба, 9 декабрь куни Франция пойтахтида Украинадаги вазиятни барқарорлаширишга қаратилган навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда Владимир Путин, Ангела Меркель, Эммануэль Макрон ва Владимир Зеленский иштирок этишди.
Саммитда илк бор иштирок этаётган Украина етакчиси қаёрга қараб кераклигини дарҳол тушуниб етмади. Путин унга ишора қилиб, қаерга қараш кераклигини кўрсатди, шундан сўнг Зеленский журналистлар томон ўгирилиб жилмайди.