Мирзиёев Токаев билан нимага келишиб олди - Кўксаройдаги учрашув якунлари

© Пресс-служба президента КазахстанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Токаевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида бўлиб ўтган музокараларда транспорт, логистика, саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бугун Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти вазифасини вақтинчалик бажараётган Касим-Жомарт Токаев ўртасида тор кенгайтирилган доирада учрашув бўлиб ўтди, шундан сўнг икки давлат раҳбари журналистлар олдида қўшма баёнот билан чиқиш қилдилар, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Токаев нима учун Тошкентга келмоқда - россиялик эксперт

Янги президентга қутлов, Елбасига эса эҳтиром

Президент Мирзиёев ўз нутқи аввалида Токаевни президент этиб тайинлангани билан табриклаб, биринчи давлат ташрифини айнан Ўзбекистондан бошлаганида рамзий маъно борлигини ва бунинг учун Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан миннатдорлигини билдирди.

"Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда, кўпқиррали ҳамкорликни кенгайтиришда қўшган улкан, бебаҳо ҳиссаси учун қозоқ элининг буюк ўғлони, Қозоғистоннинг биринчи президенти, Елбаси, менинг акам, ҳурматли Нурсултан Абишевич Назарбоевга ўз миннатдорлигимни билдираман. Қозоғистоннинг барча таъсирчан ютуқлари, давлатчиликнинг мустаҳкамланиши, замонавий ва рақобатбардош иқтисоднинг вужудга келиши, мамлакатнинг халқаро саҳнада тобора ортаётган нуфузи айнан шу инсон номи билан боғлиқ", - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Касим-Жомарт Токаев ҳам Мирзиёевнинг гапларини тасдиқлаб, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон билан муносабатларга алоҳида эътибор билан қарашини, аслини олганда ҳам айнан Назарбоев ўзбек-қозоқ муносабатлари "меъмори" бўлганини қўшимча қилди.

Государственный визит президента Казахстана Касым-Жормат Токаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етказилади

"У ҳамиша Ўзбекистон Қозоғистон учун фақатгина стратегик шерик бўлибгина қолмай, қардош, жуда яқин мамлакат эканини тинимсиз таъкидлаб келади", - деди Токаев Назарбоевнинг икки мамлакатнинг дўстона муносабатларига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида гапирар экан.

Мирзиёев Токаевнинг Қозоғистон президенти сифатида илк давлат ташрифини айнан Ўзбекистонга амалга оширгани икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада кучайтириш йўлидаги сайи-ҳаракатлари ифодаси деб билишини қўшимча қилди ва Қозоғистон билан ҳар томонлама дўстона алоқаларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлардан биридир, деб алоҳида қайд этди.

Очиқлик ва ўзаро тушуниш кайфиятидаги учрашув

Давлат раҳбарлари қўшма баёнотида икки ўртада муҳокама қилинган масалалар, хусусан, савдо соҳасига айрича эътибор билан қаралаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Государственный визит президента Казахстана Касым-Жормат Токаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сиз давлатлараро муносабатларни юқори босқичга олиб чиқдингиз – Тоқаев

Мирзиёев Токаев билан ўтказган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда стратегик муносабатларни янада ривожлантириш, иккиёқлама ҳамкорликнинг барча жабҳалари: минтақавий ва халқаро масалалар, хавфсизлик борасида бўлаётган янги таҳдидлар ва чақириқларга қарши биргаликдаги чора-тадбирларни кучайтириш масаласи, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнини тезлаштиришда ҳамкорлик ҳамда муҳим аҳамиятга эга бўлган инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилганини айтиб ўтди.

Токаев ҳамкасби Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар "мазмунли ва муфассал" бўлганини тасдиқлади. 

"Иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига катта аҳамият қаратдик. Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёда савдо-иқтисодий соҳада етакчи позицияни эгаллаб келмоқда. Минтақа савдо айланмасининг 50%и бизнинг ҳиссамизга тўғри келмоқда. Бу юқори кўрсаткични ушлаб туриш учун биз турли чораларни қўллаб келамиз ва бундан кейин ҳам қўллаймиз", - деди Токаев.

Иккала томон ҳам 2020 йил якунига келиб, иккиёқлама савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказишни ўз олдиларига мақсад қилиб олганликларини билдирдилар.

Президентлар музокаралари давомида туризм, маданият, фан ва таълим йўналишларидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилганлиги айтилди. Ўтган йили Қозоғистонда Ўзбекистон йили кенг миқёсда ўтказилгани, унинг доирасидаги тадбирлар халқлар ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлагани таъкидланди. Мазкур улкан маданий воқеанинг мантиқий давоми сифатида бу йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили бўлади ва у Қозоғистон президентининг ушбу давлат ташрифи доирасида очилади.

Жавоб ташрифи

Токаев журналистлар олдида чиқиши давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Қозоғистонга "жавоб ташрифини" амалга оширишни таклиф этди ва бу воқеа тез орада рўй беришига умид билдирди. "Яқин келажакда Нур-Султон шаҳрида ўтказиладиган учрашувда бугун берилган топшириқлар якунини кўриб чиқамиз", - деди Қозоғистон раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ҳамкасбининг таклифини мамнуният билан қабул қилди ва Токаевнинг Ўзбекистонга ушбу давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга, янги марраларни забт этишга туртки бўлишига хизмат қилишини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0