Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етказилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаГосударственный визит президента Казахстана Касым-Жормат Токаева в Узбекистан
Государственный визит президента Казахстана Касым-Жормат Токаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Қасим-Жомарт Тоқаев музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Унда икки мамлакат вазирликлари ва йирик компаниялари раҳбарларидан иборат делегациялар аъзолари иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Государственный визит президента Казахстана Касым-Жормат Токаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сиз давлатлараро муносабатларни юқори босқичга олиб чиқдингиз – Тоқаев

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатлари яхши қўшничилик, мустаҳкам дўстлик ва қардошлик ришталарига асосланган. Икки томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда фаол ривожланмоқда. 

Томонлар 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик стратегиясининг изчил амалга оширилиши мамлакатлар стратегик мақсадларининг муштараклигига асосланган ўзаро манфаатли ва самарали иқтисодий шерикликни кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлашган.

Кейинги икки йилда ушбу соҳадаги алоқалар янги босқичга кўтарилди. Ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги ришталар фаоллашди. Натижада савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. 2018 йил бу борада жадал юксалиш даври бўлди. Товар айирбошлаш ҳажми қарийб 50 фоизга ўсиб, 3 миллиард доллардан ошди. 

“Томонлар, аввал келишилганидек, яқин йилларда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказишга интилишини тасдиқлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияга савдо алоқалари номенклатурасини кенгайтириш, иқтисодий ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли шаклларини топиш ва ривожлантириш вазифаси қўйилди”, - дейилади хабарда.

© пресс-служба президента РУПрезиденты Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев продолжили переговоры в расширенном составе с участием членов делегаций в лице руководителей министерств и крупных компаний двух стран.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етказилади - Sputnik Ўзбекистон
Президенты Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев продолжили переговоры в расширенном составе с участием членов делегаций в лице руководителей министерств и крупных компаний двух стран.

Шунингдек, томонлар 2018 йил ноябрь ойида Чимкент шаҳрида ўтган биринчи Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ҳамда 2019 йил мартда Тошкент шаҳрида ўтган Марказий Осиё мамлакатларининг биринчи минтақавий иқтисодий форуми якунларини ижобий баҳолади.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш, шунингдек, ўтказиш пунктларининг самарали фаолиятини таъминлаш жараёни муваффақиятли давом этаётгани, бу икки мамлакат чегарадош ҳудудлари аҳолисининг турмуш шароитларини салмоқли даражада яхшилаш, трансчегаравий иқтисодий алоқалар ва гуманитар алмашинувларни жонлаштириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифларини фаоллаштиришга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этганлар.

Тоқаев ўзбек-қозоқ муносабатлари ҳақида нима деди?

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 14 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.

Янгиликлар лентаси
0