Токаев нима учун Тошкентга келмоқда - россиялик эксперт

© REUTERS / Mukhtar KholdorbekovКасым-Жомарт Токаев
Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Таҳлил маркази директори, сиёсий фанлар доктори Андрей Казанцев Қозоғистон президентининг Тошкентга ташрифи ҳақида Sputnikга ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида ишончли муносабат ўрнатилган. Эҳтимол, Касим-Жомарт Токаев бу анъанани сақлаб қолишни хоҳламоқда.

Эксперт о визите Токаева в Ташкент: Узбекистан для ЦА незаменим

Ўзбекистон аҳоли сони жиҳатидан минтақада энг катта давлат ҳисобланиб, Марказий Осиёнинг марказида жойлашган. Ўзбекистон иштирокисиз ҳеч қандай минтақавий ҳамкорлик бўлиши мумкин эмас.

Қозоғистон сиёсати ҳар доим Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга асосланган, шу билан Марказий Осиё интеграцияси учун замин яратади. Бўлмаса Қозоғистон ва қўшни давлатлар билан кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш мумкин эмас. Шунингдек, хавфсизлик билан боғлиқ муаммолари – у ерда кўп нарса бор: диний ақидапараслик, контрабанда ва наркотиклар.

Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Биринчи учрашув: Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташриф санаси маълум бўлди

Экспертнинг фикрига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида муносабатлар ривожланиши ҳеч кимга халақит қилмайди. Мисол учун, агар Европада Қозоғистон президентининг Россияга ташрифини жуда диққат билан кузатишган бўлса, қўшни Ўзбекистонга ташриф эса хотиржамлик билан қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2019 йил 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

Давлат раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон президенти лавозимига киришганидан илк бор учрашадилар. 

Давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини  рус тилида радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0