Россия нефт заҳиралари неча йилга етади?

© Sputnik / Рамиль СитдиковЛадонь запачканная нефтью
Ладонь запачканная нефтью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғарб экспертлари фикрига кўра, Россияда нефт заҳиралари 20-25 йилдан кейин тугаши мумкин экан. Маҳаллий  олимлар фикрига кўра – 50-60 йил, ким ҳақ?

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ғарб экспертлари фикрига кўра, Россияда нефт заҳиралари 20-25 йилдан кейин тугаши мумкин экан. Маҳаллий  олимлар фикрига кўра – 50-60 йил. РИА Новости  мухбири Максим Рубченко ушбу масалага ойидинлик киритди

Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзнефтегаз” Россия билан ҳамкорликда нефть конлари самарадорлигини оширади

Маълумки, АҚШнинг Эрон нефт экспортига қарши киритган санкциялари 5 ноябрдан кучга киради. Бу албатта дунё бозорига етказиб берилаётган нефть ҳажмини қисқартириб унинг нархи ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу масала яқин орада етакчи нефт етказиб берувчи давлат ким бўлиши мумкинлиги ҳақида тортишувларга  сабаб бўлмоқда.

Тортишув жараёнида Саудия ворис шаҳзодаси  Мухаммад бин Салман Россияда яқин орада нефть заҳиралари кескин камайиб кетади ва яқин 20 йил ичида Россия нефт бозорини бутунлай тарк этади деган тахминлар билан чиқди.

“Россияда 19 йилдан кейин нефт қазиб олиш ҳажми кескин тушиб кетади. Балким бугун суткасига қазиб олинаётган 10 миллион баррелнинг барчаси тугаши мумкин”, - деди Муҳаммад Bloomberg агентлигига.

Площадка сливных железнодорожных эстакад - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон учун нефть етказиб беришни бошлади

Россия энергетика вазири Александр Новак эса – Россия дунё нефт саноати етакчиси ва бу узоқ вақт давом этади, деди.

“Бизнинг стратегия нефт қазиб олиш ҳажмини узоқ вақт давомида бугунги даражада сақлаб қолиш ва яна озроқ ошириш имконини беради”, - деди энергетика вазири.

“Роснефть” раҳбари Игорь Сечин ҳам Саудия шаҳзодасининг “прогнозларини” рад этди.

“Бизнинг баҳолашимизга кўра, яқин келажакда нефть бозорида Саудия Арабистони, Россия ва АҚШ етакчилик қилади. Ушбу уччала мамлакатда нефть саноатини ташкиллаштириш, манбаалар миқдори ва ўсиш драйверлари – мутлақ турлича ташкил қилинган”, - деди Сечин. 

Лукойл раҳбари Вагит Алекперовнинг фикрига кўра, Россияда нефть қазиб олиш ҳажми ҳозир чўққисига чиққан ва бир-икки йилда тушишни бошлайди. Шу ўринда, айтиш жоизки Лукойл компанияси олдин ҳам бир неча бор пессимистик прогнозлар қилгани, лекин улар амалга ошмаганини айтиб ўтиш жоиз.

Рабочий вращает вентиль - Sputnik Ўзбекистон
Табиий газ кўп, нефть кам: ВР Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олиш ҳақида

Маслан, 2008 йилдан окмпания вице-президенти Леонид Федун - Россия нефт қазиб олиш даражаси чўққисига чиқди, энди фақат тушиш кузатилади, деган эди. Шундан  сўнг эса Россияда нефт қазиб олиш ҳажми 10 % га ошди. 2012, 2017 йилларда ҳам Вагит Алекперов қазиб олинаётган нефть ҳажми тушишини прогноз қилган эди – булар ҳам амалга ошмади. 

Россия Ёнилғи-энергетика мажмуасининг марказий диспетчерлик бошқармаси хабарига кўра, Россия нефть бозорида кучли “ўйинчи” бўлиб қолмоқда. 2018 йилнинг октябрь ойида Россияда нефт қазиб олиш ҳажми 4,4 %га ошган.

Табиатни сақлаш вазирлигининг ҳисоботига қараганда, Россияда 2017 йилда аниқланган конлардаги нефть заҳиралари – 146,6  миллион тоннага тенг.

Нефтяная платформа - Sputnik Ўзбекистон
Мингбулоқ нефть кони ишга туширилиб, 130 дан зиёд иш ўрни яратилди

Халқаро муҳандис-нефтчилар жамияти ҳисоботларига кўра, Россияда суюқ углеродларнинг исботланган заҳиралари 80 миллиард баррел ёки 11 миллиард тонна. Бу дунё заҳираларининг 5 % ига тенг. Ушбу кўрсатгич бўйича Россия дунёда саккизинчи ўринда.

Айни дамда Россияда мавжуд бўлган 7та энг йирик нефт конларининг фақат 3тасида нефть заҳиралари камайган дейиш мумкин. Хусусан, Шимолйи-Кавказ-Мангышлак нефт конида (13,%), Охот конида (20,08 %) ва Волга-Урал конида (30,04%) нефт заҳиралари қолган.

Шунингдек, Ғарбий Сибир ресурсларнинг фақат 44% разведка қилингани, Шарқий Сибир ҳудудида – 23 %, денгиз туби остидан қазиб олинадиган нефт заҳиралари - 5%  разведка қилинганини ҳисобга олганда – келажакда янги нефт конлари пайдо бўлиши мумкинлигини кафотлайди.

Подготовка газопровода к зимнему сезону - Sputnik Ўзбекистон
“Омск-Павлодар-Чимкент” нефт қувури Жиззахгача етиб келади

Фақатгина ўтган йил давомида россиялик геологлар 43та янги нефт конлари очишди. Улардан энг йириги – 81 миллион тонна нефть заҳирасига эга бўлган Марказий Ольгино кони. Экспертлар фикрига кўра, Арктика денгизи шельфидаги нефт заҳиралари 83 миллиард баррелга тенг.

Шундай қилиб, хорижий экспертлар Россия нефти ҳақида 20-25 қиллик скептик прогнозлар қилаётган вақтда Россия геология-разведка давлат университети ректори Вадим Косьянов – россиянинг айни дамда ҳеч қандай тўсиқларсиз қазиб олиш мумкин бўлган нефт заҳиралари камида 33 йилга етади, деди.

Россия энергетика, табиатни муҳофаза қилиш вазирликлари фикрига кўра, янги нефт конлари очилиши истиқболлари билан Россия нефт заҳиралари 55-60  йилга етади.

Янгиликлар лентаси
0