ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россия 16 ноябрдан 20 ноябргача "КазТрансОйл" магистрал нефт қувурларига Ўзбекистон учун мўлжалланган 20,95 минг тонна нефть маҳсулотлари етказиб берди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон нефт компанияси матбуот хизмати.
Чимкент яқинида жойлашган "Шагыр" нефть қуйиш эстакадасидан темирйўл цистерналарарига 13,3 минг тонна нефть маҳсулотлари қуйиб берилди.
“Қооғистон ва “КазТрансОил” АЖнинг транзит имкониятларини намойиш қилиш учун Ўзбекистон йўналишига Россия нефтини етказиб бериш — муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеадир. Техник жиҳатдан биз ушуб йўналишда қўшимча нефть еткизиб беришга аллақачон тайёр эдик”, — деди “КазТрансОил” бош директори Димаш Досанов.
Унинг сўзларига кўра, нефть қувурлар орқали "Шагыр" нефть қуйиш эстакадасигагача етказиб берилади ва у ерда темирйўл цистерналарига қуйилади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 сентябрида Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида энергетика соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.