ТОШКЕНТ, 3 мая – Sputnik. Жиззахдаги янги нефт заводини хом-ашё билан таъминлаш учун, Қозоғистон чегарасигача нефт қувури қурилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Ўзбекнефтегаз" вакили сўзларига асосан.
Ушбу йилнинг Апрел ойи охирида Жиззах вилоятида янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланган эди. Умумий қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган нефтни қайта ишлаш заводи йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Янги заводга хом ашё Россиядан, Қозоғистон орқали олиб келинади.
“Биз Қозоғистон билан "Омск-Павлодар-Чимкент" нефт қувурини мамлакатимиз ҳудудигача олиб келишга келишиб олдик. Бунинг учун 95 км нефт қувури қурилса бўлди. Ўзбекистон йилига 5 миллион тонна нефт олиш имконига эга бўлади”, - деди суҳбатдош.
Унинг сўзларига қараганда Қозоғистон томони "Омск-Павлодар-Чимкент" нефт қувурининг ўз ҳудудидан ўтган қисмини қайта тиклашга рози бўлган. Ушбу нефт қувури Жиззах вилояти ҳудудига жуда яқин жойдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг охирида “Ўзбекнефтегаз" ва Қозоғистоннинг "Казмунайгаз" миллий компанияси нефт ва газ соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзолашган эди. Ўшанда Қозоғистон Ўзбекистонга темир йўл цистерналарида исталган миқдорда нефт еткизиб беришга тайёр эканини хабар қилган эди.
“Нефт қувури қурилиши янги заводнинг иқтисодий самарадорлигини оширади. Биз бундан кейин нефтни темир йўл орқали еткизиб бериш тизимидан воз кечамиз”, — деди “Ўзбекнефтегаз” вакили.
Холдинг хабарига кўра, Ўзбекистонга темир йўл орқали еткизиб берилаётган бир тонна нефтнинг нархи 150-250 долларни ташкил қилади.
Режага кўра, янги қурилаётган завод ҳар йили 3,7 миллион тонна мотор мойи, 700 минг тонна авиация керосини ва 300 минг тонна қушимча нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Завод қуриб битказилиши 2022 йилга режалаштирилган.
Ўзбекистондаги нефт заводининг умумий қуввати 11-12 млн тоннани ташкил қилади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз қувватининг 60% идан фойдаланмоқда. Охирги йилларда Ўзбекистонда нефт маҳсулотлари танқислиги муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон ва Россия муассасалари апрел ойининг бошида нефт еткизиб бериш ҳақиа шартнома имзолаган эди. Унга кўра дастлабки босқичда Россия Ўзбекистонга 500 минг тонна нефт еткизиб беради.
Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистонда 2002 йилдан 2012 йига қадар суюқ углеводлар қазиб олиш ҳажми 7,24 млн тоннадан 3,17 млн тоннагача камайган. Нефт ва газ конденсати қазиб олиш ушбу табиий бойликларнинг Ўзбекистондаги заҳиралари камайиши туфайли содир бўлган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.