Табиий газ кўп, нефть кам: ВР Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олиш ҳақида

© Sputnik / Евгений БиятовРабочий вращает вентиль
Рабочий вращает вентиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўтган йил кўрсаткичларига кўра нефт қазиб олиш 3,1 фоизга камайиб кетди. Лекин табиий газни қазиб чиқариш ҳажмини эса 8 фоизга ортди

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik.2016 йил якунига кўра Ўзбекистон нефт захиралари 100 млн тоннани, табиий газ заҳиралари 1,1 трлн куб метрни ташкил қилганди. Бу 2015 йилги кўрсасаткич даражасига мос келади, дейилади Британиянинг ВР компанияси ҳисоботида.

Работа РПК Высоцк-Лукойл-II - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга синов режимида нефть етказиб беришни бошлайди

ВР мутахассисларининг билдиришларича, Ўзбекистон 2016 йилда нефт қазиб олишни 3,1 фоизга — 2,6 млн тоннага камайтирган. Шу тарзда, Ўзбекистонда бир суткада ўрта ҳисобда 55 минг баррел нефть қазиб олинган.

Нефть истеъмоли ўтган йилга нисбатан 0,7 фоизга кўпайган — 2,8 млн тоннага етган. 2016 йилда Ўзбекистонда нефть истеъмол қилиш бир суткада ўртача 59 минг баррелни ташкил этган.

Шунингдек, ВР мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда 2016 йилда 62,8 млрд куб метр табиий газ қазиб олинган, бу 2015 йилдаги кўрсаткич билан солиштирилганда 8,4 фоизга кўпдир. Табиий газ истеъмол қилиш эса ўтган йилда 51,4 млрд куб метрни (ўсиш 2% га) ташкил қилган.

"Ўзбекнефтегаз" МХКда мавжуд қувватлар йилига қарийб 70 млрд куб метр табиий газ ва 8 млн тонна суюқ углеводородларни қазиб олиш имкониятига эга.

 

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0