Ғарб АҚШ бактериологик урушга тайёрланаётганини тасдиқламоқда

© Sputnik / Михаил Киреев / Медиабанкка ўтишБиотехнологическая компания Biocad в Санкт-Петербурге
Биотехнологическая компания Biocad в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбий таҳлилчи Александр Хроленко европалик олимлар томонидан америка лабораторияларининг собиқ СССР мамлакатларидаги фаолияти ҳақида қилган хулосалари ҳақида маълумот берди

Микробиология ва эволюция генетикаси соҳасида фаолият юритувчи немис ва француз мутахассислари Пентагонни биологик қуролнинг янги турларини яратишда гумонламоқда.

Олимларнинг мақолалари Science журналида 5 октябр куни "Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари, ёхуд биологик қуролнинг янги тизими?" сарлавҳаси остида чоп этилган. Ва бу биринчи ташвишли сигнал эмас.

Оплодотворенные яйцеклетки мыши в чашке Петри готовы для эксперимента.  - Sputnik Ўзбекистон
МДҲнинг уч мамлакатида Пентагон лабараториялари қайта таъмирланмоқда

Сал олдин Россия Мудофаа вазирлиги Россия ва Хитой чегарасида америка биологик лабораториялари сони ошаётгани, уларда ўта хавфли бўлган юқумли касалликлар қўзғатувчилари билан кенг спектрли тадқиқотлар олиб борилиши ҳақида хабар берган эди. Вазирлик шунингдек, АҚШ махфий лабораторияларида 73 нафар грузин фуқаролари ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Сал олдин Грузиянинг собиқ давлат хавфсизлик хизмати вазири Игорь Гиоргадзе Москвада ўтказилган матбуот-анжуманида одамлар устидан ўлим экспериментлари ўтказиладиган Ричард Лугар номидаги лаборатория фаолиятини ўрганиш зарурлиги ҳақида айтган эди.

РФ Қуролли Кучлари радиация, кимё ва биологик ҳимоя қўшинлари раҳбари генерал-майор Игорь Кириллов АҚШнинг Грузия ҳудудидаги қонунга хилоф фаолиятини тасдиқлаган эди.

Пентагон: Ўрта Осиёдаги "ИД" таҳдиди Москва пропагандасидан бошқа нарсамас

Бу МДҲ давлатларида биологик хавф даражасини янгича баҳолаш имконини беради.

Энди эса катта обрўга эга бўлган илмий журналлардан бири - Science (илм ривожига кўмаклашувчи Америка уюшмаси нашри)даги мақолаларга қайтсак.

Немис ва француз микробиологлари ва генетиклари тадқиқотлари шуни исботлайдики, Пентагоннинг Insect Allies дастури ("Иттифоқдош-ҳашаротлар") каттагина биологик, иқтисодий ҳамда ижтимоий оқибатларга эга бўлиб, улардан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Икки йил ичида "сахий ҳашаротларга" 27 миллион доллар тикилган, аммо АҚШ қишлоқ хўжалиги учун ушбу лойиҳа фойдаси равшан эмас.

Шубҳали иттифоқ

Insect Allies – Пентагоннинг ген инженерия ва микробиология соҳасидаги кўпсонли дастурларининг биридир. Ғарбий европалик тадқиқотчилар таъкидига кўра, генетик технологиялар лаборатория турларини аниқ турлар хромосомаларига киритиш орқали агрономик мақсадларга етишади.

Аммо ушбу методнинг тезлиги ва эгилувчанлиги чегараланган - модификацияланган хромосомалар вертикал равишда бир авлоддан иккинчисига ўтиши учун вақт керак.

Бевосита "майдон"нинг ўзида хромосомалар тезликда ўзгариши учун АҚШ тадқиқот дастури сунъий равишда яратилган юқумли генетик модификациялашган вирусларни тарқатишга ихтисослашади (горизонтал ген инженерия).

Insect Allies дастури генетик агентларни (юқтириш учун) етказиб бериш учун лаборатория ҳашаротларидан фойдаланди ва бу экотизимда чуқур ўзгаришларга ҳамда эпидемияларга олиб келиши мумкин. Германия ва Франция олимлари "Иттифоқдош-ҳашаротларни" душманона мақсадлар учун ишлаб чиқарилган биологик ишланма, деб биладилар. Уларнинг фикрича бу биологик қурол тўғрисидаги Конвенцияни бузмоқда.

Пентагон - Sputnik Ўзбекистон
Пентагон Россиянинг кутилмаган ҳарбий машғулотларидан ташвишга тушди

Бу хулосалар Грузиянинг Лугар марказидаги касалланиш даражаси юқорилигида ва тажриба ўтказилаётган кўнгиллилар орасида рўй бераётган оммавий ўлимларда (2015 йилнинг декабрь ойида 24 киши ҳалок бўлгани қайд этилган) ҳам ўз тасдиғини топади. Грузияда илгарилари мавжуд бўлмаган тропик ҳашаротлар пайдо бўлган ва уларнинг яшаш майдони шимолга томон, Россия ҳудудига силжимоқда.

США передают Республике Узбекистан оборудование по ускоренной диагностике туберкулеза - Sputnik Ўзбекистон
Америка Ўзбекистонга силни тезкор аниқлаш лаборатория ускуналарини тақдим этди

Айтганча, америка патентларидан бири (№ 8967029) ҳавода заҳарланган ҳашаротларни тарқатиш учун мўлжалланган учувчисиз учар аппаратга берилган.

Бундай қурилма ёрдамида "душман қўшинлари йўқ қилиниши ёки АҚШ ҳарбийлари учун хатарсиз равишда сафдан чиқарилиши мумкин". Кимёвий ва биологик рецептураларни патентлаштирилган восита томонидан етказиб бериш диапазони жуда кенг ва американинг "алоқасиз уруш" концепциясига жуда монанд тушади.

МДҲ ҳудудида АҚШнинг ўнлаб биолабораториялари қурилган ва ўз тадқиқотларини олиб боришмоқда. Евроосиёда глобал биологик уруш хавфи қисмлардан иборат бўлсада, лекин мавжуд.

"Соф ўлим" ёнимизда

МДҲ кенгликларида жойлашган АҚШ биолабораторияларининг ҳимоя даражаси ва миллий назорат чоралари ҳақида кўплаб фикр-мулоҳазалар билдириш ва ҳатто журналистларга америка марказларининг алоҳида стерил секторларини намойиш қилиш ҳам мумкин.

Турли мамлакат ва лабораторияларда худди пазллар сингари ёйиб ташланган у ёки бу ҳарбий-биологик ишланмаларнинг якуний натижалари ҳақида жойлардаги ҳукумат ва олимлар ҳатто тасаввурга эга бўлмасликлари мумкин.

Роспотребнадзор передал  Узбекистану микробиологическию лабораторию - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга мобил микробиологик лаборатория тақдим этди

Маҳаллий ҳокимият, қоидага кўра, барчасини инкор этади. Аммо Пентагон – хайрия ташкилоти эмас. АҚШнинг ҳарбий-биологик фаолиятининг молиявий ҳажми 2017-2019 йилларда бир миллиард долларга яқинни ташкил қилади, аммо ҳеч ким Пентагон бу улкан маблағларни олис ва эпидемиологик жиҳатдан фаровон бўлган Шимолий Евроосиёда генетик ва микробиологик тадқиқотларга сарфлашидан мақсад нима, деган оддий саволга жавоб бермайди.

Грузиядаги Лугара Маркази Қўшма Штатларнинг собиқ иттифоқ ҳудудидаги кенг кўламдаги ҳарбий-биологик дастурининг кичик элементи ҳисобланади.

Пентагон - Sputnik Ўзбекистон
Пентагон Россиянинг кутилмаган ҳарбий машғулотларидан ташвишга тушди

Пентагон янги ва мутациялашган вируслар таъсирини ҳар бир регионда - Арманистонда, Озарбайжонда, Грузияда, Қозоғистонда, Қирғизистонда, Ўзбекистонда, Тожикистонда, модовада, Украинада алоҳида ўрганиб боради. АҚШ ҳарбий-биологик лабораториялари ривожланишда давом этмоқда.

АҚШ қонунчилигига мувофиқ, биологик қуролни яратиш соҳасида тадқиқотлар ўтказишга америка ҳукумати санкциялари билангина рухсат берилади ва бунда ушбу лойиҳаларнинг иштирокчилари жиноий жавобгарликдан озод этилган.

Шу аснода, тиббий тажрибалар кўринишида америкаликлар ҳеч қандай жазо олмасдан бактериологик урушга тайёргарлик кўриши мумкин.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0