ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Пентагон Россиянинг Марказий осиё мамлакатларида "Ислом давлати" террорчилик уюшмалари тарқалиши ҳақидаги хавфсирашларига қўшилмайди. Америка ҳарбийлари фикрига кўра, бу сингари баёнотлар "Россия пропагандаси", холос.
Аммо Америка ҳарбий муассасаси Москванинг бу ҳадикларини "асоссиз", деб ҳисобламоқда.
"Россия АҚШнинг Афғонистондаги уринишларини йўққа чиқариш учун ИШИД борасида глобал ҳавотирларни авж олдиришда давом этмоқда. Россия ҳар қандай имкониятни қидириб топиб, АҚШ ва бизнинг марказий осиёлик шерикларимиз ўртасига душманлик уруғини сочиш учун фойдаланмоқда. ИШИДнинг Марказий Осиёни босиб олишга уринишлари ҳақидаги асоссиз айбловлар пропагандадан бошқасимас", — деган РИА Новостига Пентагон матбуот-хизмати вакили подполковник Кон Фолкнер.
Аммо муассаса вакили Афғонистондаги "ислом давлати" террорчиларининг умумий сони ҳақида гапиришдан бош тортган ва АҚШ Афғонистонлик ҳамкорлари билан биргаликда мамлакатда "ИД" сонини қисқартириш борасида ўз ишини давом эттиришини таъкидлаган.
Шу билан бирга Пентагон вакили Россия ўз ҳудудида терроризмга қарши кураш борасида етарлича чоралар кўрмаётганини қўшимча қилганлар.