Россия Ўзбекистонга мобил микробиологик лаборатория тақдим этди

© Пресс служба Роспотребнадзор Роспотребнадзор передал Узбекистану микробиологическию лабораторию
Роспотребнадзор передал  Узбекистану микробиологическию лабораторию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси марказига ҳам Россия Федерацияси томонидан лаборатория ускуналари, сарфланадиган ашёлар ва диагностик препаратлар тақдим этилди

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Россия истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлигини ҳимоя қилиш бўйича федерал назорат хизмати (Роспотребнадзор) Ўзбекистонга экспресс диагностика қилувчи мобил микробиологик лаборатория тақдим этди. Бу ҳақда Роспотребнадзор матбуот хизмати хабар берди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевдан ташхис: Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳали қиладиган ишларимиз кўп

Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси марказига Россия Федерацияси томонидан лаборатория ускуналари, сарфланадиган ашёлар ва диагностик препаратлар тақдим этилди. Ўзбекистонлик мутахассислар лабораториядан қандай фойдаланиш бўйича кўникма олишди.

Тақдим этилган қурилмалар Ўзбекистонда санитар-эпидемиологик вазиятни барқарор ушлаб туришга ёрдам беради. Улар инфекция қўзғатувчилар ҳамда ўта юқумли хавфли касалликлар табиий ўчоқларини эпидемиологик назорат қилишда қўлланилади.

Роспотребнадзор Халқаро тиббий-санитария қоидалари моддаларини жорий этиш ва амалга ошириш бўйича 2014 йилдан буён Шарқий Европа ва Марказий Осиёда чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ҳозирда минтақа мамлакатларида Россия томонидан тақдим этилган 10та мобил лаборатория фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0