Мирзиёевдан ташхис: Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳали қиладиган ишларимиз кўп

© AP Photo / Anvar IlyasovПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти тиббиёт ходимларининг малакаси ва шахсий масъулияти масаласини жиддий танқид қилди. Качиликларни бартараф этиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимининг давлат ва хусусий секторидаги барча мутахассислар фаолиятини лицензиялаш тизимини татбиқ этиш назарда тутилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. "Аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт тизимини янада яхшилаш, хусусий сектор ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш борасида ҳали қиладиган ишларимиз кўп", деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишланган йиғилишда.

Лекарственные препараты и градусник для измерения температуры - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлигига 300 млрд сўм фоизсиз бюджет ссудаси берилади
Тадбирда Ўзбекистон президентининг Давлат маслаҳатчилари, Бош вазир ва Бош вазир ўринбосари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев жорий йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб уч марта видеоселектор йиғилиши ўтказди. Ўзбекистон раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ташрифлари чоғида шифохоналар, поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларидаги шароитлар билан бевосита танишди, замонавий клиникалар қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Соҳани янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган 30 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинган.

Йиғилишда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникаси, 441 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди. Фаолияти тугатилган 658 қишлоқ врачлик пункти бинолари хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилди. Бундан ташқари, қишлоқ оилавий поликлиникаларида 5 турдаги ва Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида 10 турдаги тор соҳа мутахассислари фаолияти йўлга қўйилди. Бирламчи тизимда кадрлар таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртларининг бакалавриатура босқичини битирган 3 минг 197 ёш мутахассиснинг 79 фоизи бирламчи тизимга ишга юборилди.

"Қилинган ишларнинг натижаси қандай бўлаяпти, одамлар бундан қай даражада фойдаланмоқда. Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бу борада ҳали қиладиган ишларимиз кўплигини кўрсатмоқда. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг ҳудудларда етарли даражада эмаслиги олдимизда турган долзарб муаммолардан бири. Тан олиш керак, ҳудудлардан юқори технологик тиббий ёрдам олиш учун Тошкент шаҳрига келиш аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда", деди Мирзиёев.

Йиғилишда ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида вилоятларда ишлаш ташаббуси билан чиққан етакчи мутахассислардан 134 номзод танлаб олингани қайд этилди. Улар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларига, жумладан, болалар шифохоналари, эндокринология, кардиология, силга қарши, тери-таносил диспансерлари, онкология маркази филиаллари, юқумли касалликлар шифохоналарига ишлаш учун юборилди.

Аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалардан бири — бу тез тиббий ёрдам хизмати билан боғлиқ, деди Президентимиз. Бу борада ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Транспорт воситалари ҳали етарли эмас, дори-дармон таъминотида узилишлар мавжуд.

Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири: тиббий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда
2016 йилда 806 тез тиббий ёрдам станцияси ва кичик станцияси фаолият кўрсатган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 2 минг 100 дан ошди. Табиийки, бу ҳар бир чақириқнинг ўз вақтида келишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу йўналишда кўрсатилаётган хизматлар билан бирга, аҳолининг мазкур хизматдан фойдаланиш борасидаги маданиятини ошириш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Йиғилишда соҳада ўз ечимини кутаётган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, айниқса, қишлоқ жойларда тизимли патронаж қамрови сифатини яхшилаш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг стационар муассасалар билан ҳамкорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Мутасаддиларга соҳада хусусий секторни янада ривожлантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Студентка в аудитории Вуза - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги энг талаб катта бўлган олийгоҳлардан бири ёпилади
Тез тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш, скрининг марказлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишлаб чиқарилаётган протез-ортопедия маҳсулотлари, реабилитация техник воситалар сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари сифати, хусусий тиббиёт соҳасига чет эл инвестицияси ва юқори малакали мутахассисларни жалб этиш ишлари ислоҳ қилиниши лозим.

Аҳолини патронаж ва тизимли диспансеризация билан тўлиқ қамраб олиш, она ва бола скрининги ҳамда тиббий-генетик хизматни янада такомиллаштириш ва ушбу хизматларни аҳолига яқинлаштириш мақсадида 2018-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Йиғилишда тиббиёт ходимларининг малакаси ва шахсий масъулияти масаласи жиддий танқид қилинди. Соҳадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимининг давлат ва хусусий секторидаги барча мутахассислар фаолиятини лицензиялаш тизимини татбиқ этиш назарда тутилган.

Йиғилишда соҳа олдида турган долзарб вазифалар белгиланди. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0