Соғлиқни сақлаш вазирлигига 300 млрд сўм фоизсиз бюджет ссудаси берилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЛекарственные препараты и градусник для измерения температуры
Лекарственные препараты и градусник для измерения температуры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамаси "Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида" қарор қабул қилди

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлигига 15 кун ичида вазирликнинг асосланган аризалари бўйича транш тарзида очиладиган 300 миллиард сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси берилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон омбудсмани сайти.

Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Дори-дармонларни янада арзонлаштириш бўйича янги қарор қабул қилинди

Хабарда айтилишича, зарурат туғилган тақдирда йил охиригача вазирликка давлат тиббиёт ташкилотларига марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиши учун 240 миллиард сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратилади.

Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўзмедэкспорт" устав фондига ҳисса тарзида 3 миллиард сўм ажратади.

Компания томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган препаратларни сотиш чекланган савдо устамаларини қўллаган ҳолда амалга ошириши ҳам белгилаб қўйилди: улгуржи сотиш учун харид қилиш қийматининг 15 фоизи миқдорида, соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари орқали чакана сотиш учун улгуржи нархнинг 20 фоизи миқдорида.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини қондиришга ва нарх-навонинг ошишига олиб келувчи омилларнинг шаклланиши йўл қўймасликка хизмат қилади, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0