ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. АҚШ Ўзбекистонга силни тезкор аниқлаш лаборатория ускуналарини тақдим этди, деб хабар қилди Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот-хизмати.
АҚШ ҳукумати томонидан тақдим этилаёган қўлланилиши осон бўлган тўрт тўплам Xpert MTB/RIF силни тезкор ташхислаш ускуналари тиббиёт муассасаларига сил касаллигини аниқлаш вақтини саккиз ҳафтадан икки соатгача қисқартириш имконини беради. Сил касаллигини эрта ташхислаш тиббиёт муассасаларига аҳолини ўз вақтида даволаш, беморларнинг тўлиқ тузалиши ва касаллик тарқалиши олдини олишга имкон яратади.
"Америка Қўшма Штатлари илғор тиббий технологиялар ишлаб чиқаришда етакчи давлат ҳисобланади, ушбу ускуналарни етказиб беришдаги ёрдамимиз эса Ўзбекистон халқининг соғлиги ва фаровонлигини ошириш йўлидаги изланишларни доимий равишда қўллаб-қувватлашга содиқлигимизни намоён этади", — дея таъкидлади Уолтер хоним.
USAID сил касаллигини тезкор ташхислаш махсус тиббий ускуналарини ЖССТ ва KNCV Tuberculosis Foundation жамғармаси ҳамкорлигида тадбиқ этилаётган "Challenge TB" лойиҳаси орқали амалга оширди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 27 та Xpert MTB/RIF ускунаси қўлланилмоқда, улар орасида 2014 йилда USAID томонидан тақдим этилган тўртта ускуна ҳам мавжуд.