Соғлиқни сақлаш вазирлиги калтакланган шифокор воқеасига муносабат билдирди

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олий Мажлиси Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси сўзларига кўра, сўнгги вақтларда шифокорларга нисбатан асоссиз эътирозлар кўпайиб кетган

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтирмоқчи, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири вазирлик матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с главой Татарстана Рустамом Миннихановым - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: шифокорнинг ҳам, муаллимнинг ҳам фарзандлари бор, ахир

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Полосон қишлоғида истиқомат қилувчи, 1949 йилда туғилган Мирзажалил Ҳакимовнинг бехуш ётганлиги тўғрисида қариндошлари томонидан туман марказий тез тиббий ёрдамига мурожаат келиб тушган.

Чақирув марказий тез тиббий ёрдами бўлими орқали қабул қилиниб, соат 16:31да 89-қишлоқ оилавий поликлиникасига узатилган. Tез тиббий ёрдами ходимлари, яъни шохобчанинг навбатчи врачи Шуҳратбек Сирожиддинов ва ҳамшира Умидахон Ҳусановалар шу заҳоти, соат 16:32да чақирувга чиқиб кетишган. Хонадонга тез тиббий ёрдами бригадаси соат 16:36, яъни 4 дақиқа ичида (Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2018 йил 19 февралдаги 105-сонли буйруғида тез тиббий ёрдами бригадаси чақирувга 25 дақиқа ичида етиб бориши белгиланган) етиб боришган.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тез ёрдам ҳайдовчиларига қўшимча устама ҳақ тўланади

Навбатчи врач тез тиббий ёрдами машинасидан тушиб беморни кўриш учун шошиб кириб кетаётган пайтида беморнинг набираси шифокорни ҳақорат қилиб, бесабаб дўппослаган. Врач ССирожиддинов бош ва қулоғи аралаш бехосдан тушган кучли зарбадан оғир мия жароҳати олиши ҳисобига ҳушидан кетиб йиқилган. Шундай вазиятда ҳам ўз хизмат вазифасини унутмаган ҳамшира Ҳусанова беморни кириб кўрганда бемор аллақачон вафот этганлиги, ҳатто беморнинг қариндошларига хабар берилиб улар етиб келишгaнининг шоҳиди бўлган.

Врач Сирожиддинов ҳам бироздан сўнг ҳушига келгач, ўрнидан туриб беморни кўргани кирганида 70 ёшга кирган Мирзожалил Ҳакимовнинг бир неча дақиқа аввал вафот этганлиги, мурда аллақачон совиб бўлганлиги ва ҳатто қариндошлари мурданинг иягини хам боғлаб қўйганлигини кўрган. Врач Шуҳратбек Сирожиддинов ўрнидан тураётганда олган оғир жароҳати ҳисобига яна ҳушидан кетиб йиқилади ва тез тиббий ёрдами машинасида Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдами бўлимига “Оғир калла мия жароҳати, бош мия чайқалиши, чап қулоқ супраси атрофи юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, чап қулоқ пардасининг йиртилиши” ташхиси билан оғир аҳволда ётқизилади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқоридаги ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун Фарғона вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, бундай ҳолатлар охирги пайтларда тез-тез учраётгани тажрибали шифокорларнинг бирламчи тизимдан кетиб қолишларига сабаб бўлмоқда.

Измерение артериального давления - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 500 га яқин фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Хусусан, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг сўзларига кўра, 2017 йил ва жорий йилнинг биринчи чорагида беморлар томонидан шифокорларнинг даволаш натижаларидан асоссиз норозилик билдириб, уларга нисбатан шахсий адовати оқибатида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 30га яқин ҳолатда ТПМИ нинг 3 нафар тиббиёт ходимига нисбатан жисмонан ва маънавий зарар етказилган.

Шундан сўнг мазкур ҳолатлар бўйича қўмита Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли таклифларни киритган.

Айни вақтда, вазирлик хабарига кўра, ҳар бир тиббиёт ходимининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб рағбатлантиришни кучайтириш борасида ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0