Ўзбекистонда 500 га яқин фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишИзмерение артериального давления
Измерение артериального давления - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тиббий кўрик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган "Аҳолига сифатли онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий анжуман доирасида амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Жорий йил 24 октябр куни 500 га яқин фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтиши мумкин. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевдан ташхис: Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳали қиладиган ишларимиз кўп

Хабарда айтилишича, Қозон Давлат тиббиёт академияси врач-онкологи, Европа Онкологлар жамияти ишчи гуруҳи (ESGO) аъзоси М.С.Кацюба ҳамда Швециянинг анкодиагностика йўналишидаги "Fujirebio Diagnostics" компанияси ходими, биология фанлари номзоди И.А.Силиналар фуқароларни қабул қилиши кутилмоқда.

Тиббий кўрик янги услублардан бири — онкомаркерлар ёрдамида ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрелда президент Шавкат Мирзиёев "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаганди.

Производство лекарств на фармацевтической фабрике - Sputnik Ўзбекистон
2018 йилга келиб Россия Ўзбекистонга дориларнинг экспорт ҳажмини 60 млн $га етказади
Қарорда онкологик касалликлар туфайли ўлимни пасайтириш ҳисобига аҳоли ҳаёти сифатини яхшилаш ва онкология хизматини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон аҳолисига онкологик ёрдам беришни янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширишга Ўзбекистон бюджети маблағларидан 32,5 миллиард сўм ҳамда халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ва грантлари ҳисобига 144,1 миллион АҚШ долларини йўналтириш назарда тутилган.

Бу эса 100 минг аҳолига онкологик касалликлардан вафот этиш кўрсаткичини 38,7 фоиздан 35 фоизгача пасайтириш, онкологик касалликларга чалинган беморларни ўсмага қарши препаратлар билан таъминлашни 33 фоиздан 90 фоизгача кўпайтириш, аҳолининг даволашнинг юқори технологик турларига бўлган эҳтиёжини қоплашни 70 фоизгача етказиш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0