Ўзбекистонда тез ёрдам ҳайдовчиларига қўшимча устама ҳақ тўланади

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 25 январь куни президентнинг давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Президент посетил медцентр в Шерабадском районе - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев хусусий тиббиёт марказига ташриф буюрди

Президент матбуот хизмати томонидан ушбу қарори ўқиб эшиттирилди.

Янги қарор талабларига кўра, тез ёрдам ҳайдовчилари учун 2018 йил 1 февралдан 30 % устама ажратилади.

Маълум қилинишича, 2017 йилда 1,2 миндан ортиқ тез ёрдам автоуловлари харид қилинган.

Бундан ташқари, шошилинч тиббий ёрдам барча тиббиёт муассасаларида бепул тарзда кўрсатилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, махсус Call-марказларни ташкил этиш мўлжалланмоқда, ушбу марказларда шифокорлар қўнғироқларга жавоб қайтаради. Асоссиз равишда тез ёрдам кўрсатишдан бош тортиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0