ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Ўтган пайшанба куни Киевда 20га яқин футбол хулиганлари, Чемпионлар лигасини томоша қилиш учун келган, ресторанда тинчгина овқат еб ўтирган, британиялик футбол мухлисларига ҳужум қилишди. Алоҳида таъкидлаймиз, британиялик жабрланувчилар муштлашишга ўрганиб қолган футбол фанатлари эмас, 40-45 ёшли қорин қўйган британиялик футбол мухлислари бўлган. Муштлашувдан ресторан ҳам жиддий зарар кўрган, РИА Новости хабарига асосан.
Умуман олганда, шундай бўлишини олдиндан ҳам айтиш мумкин эди, чунки Европа клуб футболининг энг муҳим ўйинларини, сиёсий вазият нотинч бўлган, маъмурий ташкилотлар ишламайдиган ва криминал вазият ёмон бўлган Украина пойтахтидан ўтказишга қарор қабул қилинганда, ҳаммаси рисоладагидек ўтишига фақат ахмоқлар ишонган эди.
Энг қизиғи муштлашувдан кейин бошланди
Британиянинг Daily Mirror нашрининг ижтимоий тармоғидаги каналида “Ливерпул” мухлисларига “рус футбол хулиганлари ҳужум қилди” деб эълон қилинди. Мақоланинг расмий шаклида эса “ниқоб кийган хулиганлар” дейилган бўлсада, дунё ОАВлари бир зумда “Битанияликларга ҳужум қилган рус фанатлари” ҳақида жар сола бошлади.
Испаниянинг Mаrca нашри “Рус футбол фанатлари “Ливерпул” мухлисларига ҳужум қилди” мавзуси остида Киевдаги муштлашув видеолавҳасини жойлаштирди.
Шундан сўнг ОАВларда “Европалик футбол мухлислари ёппасига билетларини топширмоқда” сарлавҳали ваҳимали хабарлар бирин-кетин пайдо бўла бошлади. Демак кимдир ростдан ҳам Россияга келишдан қўрқа бошлади.
Шу ўринда, Британия бош вазири Тереза Мей бир вақтлар Россиядаги футбол чемпионатига бормасликка даъват қилганини эсга олсак, Киевдаги муштлашиш ушбу мақсадни рўёбга чиқариш йўлида амалга оширилган, пухта ўйланган режанинг бир қисми бўлиши эҳтимоли ошади.
Британиялик мухлисларни дўппослаш фақат бир мақсадни – Россияда ЖЧ-2018 олдидан футбол мухлисларини “россиялик фанатлар” номи билан қўқувга солишга қаратилган. У гўёки “Россияга борсанглар мана сизни нима кутаяпти” деётгандек…
Лекин, оқ билан қорани яхши ажрата оладиган мухлислар бунга бироз ҳайрон қолишди. Чунки Россия ва Украина орасидаги муносабатлар “уруш ҳолатида” эканини улар яхши тушунади. Шундай экан рус футбол фанатлари Киевда нима қилади? Баъзи футбол ишқибозлари “Чемпионлар Лигаси Янги Зеландияда ўтказилганда ҳам — руслар айбдор бўларди” деб истеҳзо қилилишди.
Daily Mirrorга рус фанатлари ҳақидаги биринчи ёлғон камлик қилгандек, яна бир “жарангдор” мақола чиқарди. “Ливерпул” мухлисларига уюштирилган ҳужум ортида руслар турибдими?” – мавзуси остида чоп этилган мақола ичида “рус фанатлари” ҳақида ҳеч қандай далил ёки факт келтирилмаган. Уларнинг энг муҳим “далили” – хулиганлардан бири полиция ходими билан рус тилида гаплашгани эмиш. Наҳот Киевда футбол хулиганларидан бошқа ҳеч ким рус тилида гаплашмаса?
Ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, ушбу мақолани чоп этишдан мақсади — рус футбол фанатлари номини сарлавҳага чиқаришдан бўлак эмаслиги, яққол кўзга ташланиб қолган.
Бунақада исталган кишини исталган нарсада айблаш мумкин. Маслан, “Британиялик мухлисларга Рим Папаси буйруғи билан ҳужум қилинганми?” деб мақола ёзиб, далил сифатида хулиганлардан бирининг бўйнида хоч бўлганини келтирса етарли.
Дарвоқе, ҳужум қилганлар ҳақида икки оғиз сўз. Киев ЦСКА клубининг фанатларининг “дубли”, яъни ёшлар гуруҳи. Ўзларини “Trouble Company” деб атайдиган фанатлар, синчиклаб ўрганилганда ҳеч ким яхши танимайдиган ва Россия, Польша, Сербия ва ҳатто Хорватия футбол фанатлари олдида обрўси йўқ группировка бўлиб чиқди. Бу билан улар ўзларига обрў орттирмоқчи бўлганми ёки буюртма асосида ишлаганми – тушунишнинг иложи йуқ.
Хорижий ОАВлар – эса “фейк-ньюз”, яъни ёлғон хабарлар яратиш ва тарқатишда уста эканлиги яна бир бор кўзга ташланди. Улар, реал ҳаётда нима бўлишидан қатъий назар, Россияни ҳамма нарсада айблашга тайёр. Хуллас, “Чемпионлар лигаси Янги Зеландияда ўтганида ҳам барибир Россия айбдор бўларди”, деган гап ҳақ бўлиб чиқмоқда.