Одил Аҳмедов: россиялик футбол ишқибозларидан хавотирланишга ҳожат йўқ

Oбуна бўлиш
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ҳозирда Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубида тўп сураётган Одил Аҳмедов Sputnik Хитой мухбири билан суҳбатда Россияда ўтказган даври ва бўлажак жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Одил Аҳмедов хорижлик мухлислар россиялик ишқибозлардан чўчимасликлари кераклигини айтди.

"Россиялик футбол мухлисларини жуда яхши биламан. Улар футболни севишади ва худди телбалардек ишқибозлик қилишади", — деди у.

Одил Аҳмедовнинг фикрича, бу йилги жаҳон чемпионатида Испания, Германия ёки Бразилия ғолиб бўлади.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 шаҳрида ўтказилади.

Баҳслар Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Екатеринбург, Калининград, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Волгоград шаҳарларида бўлиб ўтади. Очилиш учрашуви 14 июн куни Москвадаги "Лужники" стадионида ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0