ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия Давлат Думаси депутати Виталий Милонов мамлакат Ички ишлар вазири Владимир Колокольцевга мурожаат этишни режалаштирмоқда. У ИИВ қошида футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида одоб ва ахлоқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан шуғулланадиган экспериментал отрядни шакллантириш таклифи билан чиқмоқчи.
Милоновнинг сўзларига кўра, бу сингари криминал ҳолатлар мамлакат имижига путур етказиши мумкин. Унинг фикрича, отрядларни ватанпарварлик руҳи кайфиятидаги ёшлардан шакллантириш лозим. Депутат бу ташкилотга шахсан раҳбарлик қилишга тайёр.
"Шубҳасиз, ўша кунларда полициянинг қўшимча кучлари ва бошқа куч хизматлари ишга жалб қилинади. Аммо ахлоққа зид ҳолатларга қарши кураш самарали кечиши учун мафкуравий жангчилар — қонун, маданият ва анъанага қаттиқ амал қиладиган ҳақиқий ватанпарварларни жалб қилмоқ керак", — деди Милонов.
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати Россияда 14 июндан бошланиб, 15 июлга қадар давом этади. Ўйинчилар учрашувлар Россиянинг 11та шаҳрида кечади. Булар: Москва, Санкт-Петербург, Самара, Саранск, Ростов Дон, Сочи, Қозон, Калининград, Волгоград, Қуйи Новгород ва Екатеринбург.