Бунақаси бўлмаган: Ўзбекистон раҳбари Шарқона Янги йилни иккита шаҳарда қарши олди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти аввалига Тошкент шаҳрида "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар марказида дипломатик корпус вакиллари, хорижий дўстлар ва ҳамкорлар билан байрамни қарши олган бўлса, сўнгра қадим Самарқанд томон йўл олди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Бу йил Ўзбекистон Наврўз айёмини беш кун давомида нишонлайди. Байрам олдидан республиканинг барча ҳудудларида умумхалқ ҳашари ўтказилиб, унда 20 миллионга яқин фуқаролари иштирок этдилар. Икки кун ичида ҳашар иштирокчилари 22 миллион дарахт кўчатлари, 14 миллион гул кўчатларини экдилар ва 45 минг гектардан зиёд ҳудудни, 8 минг қабристонни ободонлаштирдилар, 27 минг километр ариқлар мана шу ҳашар ёрдамида тозаланди.

Шавкат Мирзиёев во время празднования Навруза - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: ҳар кунимиз Наврўз бўлади
Бугун Ўзбекистон янада кўрк очган.

Кўчаларда фуқаролар байрамона либосларда оилавий халқ сайиллари ўтказилаётган ҳудудлар томон шошилмоқдалар. Барчанинг юзида табассум, ҳамма бир-бирини Янги кун, Шарқона Янги йил, баҳор байрами билан қутлаган, яхши ният тилаган…

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куннинг биринчи ярмида Наврўз айёмини Тошкент шаҳрида — "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар марказида дипломатик корпус вакиллари, хорижий дўстлар ва ҳамкорлар билан қарши олди.

Атрофи ва ҳудуди баҳор либоси — лола гулларга кўмилган "Ўзэкспомарказ"да хорижий меҳмонларга ва барча иштирокчиларга режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган концерт дастури тақдим этилди.

Бутун республикадан тўпланган бадиий жамоалар ўз дастурлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.

Халқ артистлари: Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова ва бошқа санъаткорларнинг "Наврўз", баҳор, Ватанга аталга куй-қўшиқлари янграб ўтди. 

Миллий рақслардан тортиб "Калинка"гача ижро этилди.

Бу йилги Наврўз дастури ўзгача саҳналаштирилгани билан эътиборни тортди.

Шавкат Мирзиёев принял участие в гуляниях в честь Навруза - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев юртга қут-барака, халққа тинчлик-фаровонлик тилади
Баҳорий гуллар ва миллий қўғирчоқлар билан безатилган саҳнавий кўринишлар, дорбозлар чиқиши, карнай-сурнай садолари, мафтункор раққосалар ва моҳир раққослар ижроси меҳмонлар кўнглини тоғдек кўтарган бўлса, вақти-вақти билан саҳна устидан ёғдирилган "кумуш ёмғир" дастурга сеҳр бағишлади.

Меҳмонларга сумалак, баҳор таоми — ҳалиса ва кўкат солиб тайёрланган сомсалар ва албатта, ўзбек палови улашилди.

Айтиш жоизки, Ички ишлар органлари ходимлари ҳам ўз вазифаларини астойдил бажардилар. Байрамона либосларда халқ хавфсизлигини таъминладилар. 

Давлат раҳбари тадбир иштирокчилари билан қўл бериб кўришиб, сўнгра, ўз президентини табриклашга келган олийгоҳлар талабалари даврасида ҳам бўлди.

"Табриклаймиз" ҳайқириқлари остида "Ўзэкспомарказ"ни тарк этган давлат раҳбари қадимий Самарқанд томон йўл олди.

Шаҳри азим ҳам Наврўз шодиёналарини муносиб қарши олишга шай ҳолатга келтирилган.

Мирзиёев Самарқандда вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади.

Президент матбуот хизмати мулоқот чоғида Ўзбекистондаги ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди, дея маълум қилмоқда.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ Наврўз кунларида хавфсизлик чораларини таъминлаш кучайтирилганини билдирди
Ўзбекистон раҳбари шунингдек, шаҳардаги Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари пойига гул қўйган.

Самарқанддаги байрам шодиёналарида тожикистонлик меҳмонлар ҳам қатнашишган.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда бу йил Наврўз ўзгача кечмоқда. Нафақат қуёш, балки жамики ўзбекистонликлар бутун оламни меҳрлари, табассумлари ва саодатли қиёфалари билан мунаввар этдилар.

Шарқона Янги йил ҳар бир хонадонга чексиз бахт ва қувонч, фаровонлик олиб келсин! Наврўзингиз муборак, азизлар!

Янгиликлар лентаси
0