Шавкат Мирзиёев юртга қут-барака, халққа тинчлик-фаровонлик тилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в гуляниях в честь Навруза
Шавкат Мирзиёев принял участие в гуляниях в честь Навруза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев одамлар билан кўришиб, суҳбатлашди. Боғ бўйлаб ҳар бир ҳудуднинг бадиий чиқишларини томоша қилди. Барчани Наврўз байрами билан табриклади

ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" боғида бўлиб ўтган Наврўз байрами тадбирларида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Байрам тўйдек ўтади: кўҳна Самарқанд Наврўзни нишонлашга шай

"Шавкат Мирзиёев одамлар билан кўришиб, суҳбатлашди. Боғ бўйлаб ҳар бир ҳудуднинг бадиий чиқишларини томоша қилди. Барчани Наврўз байрами билан табриклади. Юртимизга қут-барака, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилади", — дейилади хабарда.

Байрам тадбирида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳукумат аъзолари, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган ватандошларимиз, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Наврўз байрами Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шаҳар, туман, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0