Мирзиёев: ҳар кунимиз Наврўз бўлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев во время празднования Навруза
Шавкат Мирзиёев во время празднования Навруза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Наврўз фалсафаси, Наврўз қадриятлари – одамларнинг дарду ташвиши билан яшаш, кексаларга ҳурмат, муҳтож инсонларга эътибор ва ёрдам кўрсатиш, адолат ва халқпарварлик фаолият мезонига айланаётганлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Наврўз байрами билан муборакбод этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев принял участие в гуляниях в честь Навруза - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев юртга қут-барака, халққа тинчлик-фаровонлик тилади

"Бугун кўпмиллатли халқимиз дала ва қирларда, майдон ва хиёбонларда, табиат бағрида сайил-томошалар ўтказиб, Наврўз айёмини кутиб олмоқда. Етти ёшдан етмиш ёшгача – барча юртдошларимиз катта шоду хуррамлик билан бир-бирини қутлаб, шу ёруғ кунларга етказгани учун шукроналар айтмоқда. Эл-юртимизнинг табаррук заминимизга, она диёримизга меҳри, ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат фазилатлари янада яққол намоён бўлмоқда. Шу дилбар фаслда табиатдаги ўзгаришларга уйғун бўлиб, жамиятимиз, ҳаётимиз ҳам ўзгариб, янгиланиб бормоқда", — деди президент ўз табригида.

Давлат раҳбари Наврўз фалсафаси, Наврўз қадриятлари – одамларнинг дарду ташвиши билан яшаш, кексаларга ҳурмат, муҳтож инсонларга эътибор ва ёрдам кўрсатиш, адолат ва халқпарварлик фаолият мезонига айланаётганлигини таъкидлади.

"Биз энг аввало оналаримиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз, бутун халқимизни рози қилишни ўз олдимизга эзгу вазифа қилиб қўйганмиз. Ва бу олий мақсадга албатта эришамиз. Шунда ҳаётимиз янада обод ва фаровон, буюк Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, ҳар кунимиз Наврўз бўлади", — деди Мирзиёев.

Президент деҳқон ва фермерлар янги меҳнат мавсумини бошлаётганлигини билдирди ҳамда уларни табриклаб, ишларига ривож тилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда Наврўз байрами илк бор беш кун давомида нишонланади.

Янгиликлар лентаси
0