ИИВ Наврўз кунларида хавфсизлик чораларини таъминлаш кучайтирилганини билдирди

© AP Photo / Mikhail MetzelУзбекские милиционеры
Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги транспорт воситаларининг оқими катта бўлган 121 чорраҳасига видеокамералар ўрнатилган

ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Наврўз байрами сайиллари ўтказилиши режалаштирилган 275 масканда жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – ички ишлар вазирининг матбуот котиби Қутбиддин Бурҳонов маълум қилди.

Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Наврўз куни байрам тадбирлари ўтказиладиган манзиллар эълон қилинди

Унинг билдиришича, байрам сайиллари ўтказиладиган жойлар, унинг атрофидаги субъектлар, аҳоли тураржойлари ҳамда бошқа масканларнинг ёнғинга қарши ҳолати ўрганиб чиқилиб, ёнғин содир этилиши мумкин бўлган бино ва иншоотлар аниқланди ҳамда тегишли чоралар кўрилди.

Қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги транспорт воситаларининг оқими катта бўлган 121 чорраҳасига видеокамералар ўрнатилган.

Бурҳоновнинг айтишича, Наврўз байрами муносабати билан беш кунлик таътил эълон қилингани боис аҳолининг диққатга сазовор жойлар, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларига саёҳат қилиши кутилмоқда. Жойлардаги хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилди.

Янгиликлар лентаси
0