Ёниб кетган автобус, МХХ келажаги ва Бабаян футболдан умрбод четлаштирилиши

© AP Photo / Anvar IlyasovСотрудник СНБ Узбекистана
Сотрудник СНБ Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон чўлидаги мудҳиш фожиа, Миллий хавфсизлик хизматидаги ислоҳотларнинг халқ муҳокамасига қўйилиши ва ўзбек футболи ҳақида шов-шувли хабарлар - ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари бўлди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik, Антон Курилкин. Самвел Бабаянни футбол фаолиятидан умрбод четлаштирилиши, Қозоғистон фожиаси ва МХХ ислоҳотлари ҳақида ўзбекистонликларнинг таклифлари — ҳафтанинг энг муҳим воқеалари Sputnik мухбири жамланмасида.

МХХ ваколатларини қисқартириш

Ўзбекистонда "Миллий хавфсизлик тўғрисидаги Қонун" янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиши муҳокама қилинди. Аксарият фуқаролар МХХ ваколатларини қисқартириш ва ҳодимлар сонини қисқартиришни таклиф қилишмоқда.

Энг кескин фикрловчи фуқаролар эса махсус хизмат ваколатига глобал таҳдидларга қарши курашни қолдириш кераклигини билдиришди, негаки уларнинг наздида коррупцияга қарши курашишга ИИВ, чегарани қўриқлаш учун эса армия етарли.

Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар МХХ ваколатларини қисқартиришни таклиф қилишмоқда

Умуман олганда, барча таклифлар Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати доирасида бўлди. Президент ушбу хизмат ваколатлари "асоссиз кенгайиб" кетганлиги туфайли ислоҳ қилиниши бўйича топшириқ берганди.

Контр разведкачилар билан нима қилиш ўйлаб турилган пайтда, божхоначилар танқид ва стрессга тайёргарлик кўриши зарур — давлат раҳбари ўтган ҳафтада мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада кучлироқ таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатнинг асосий қисмида прокуратура органига тааллуқли бўлган вазифалар ўрин олган. Прокуратура божхона қонунчилиги, божхоначилар иш фаолияти ва қабул қилинган чора-тадбирларни тафтиш қилади.

Бундан ташқари, фармон алоҳида ишлаб чиқарувчилар ва корхоналарга берилган имтиёзларни бекор қилди — энди имтиёзлар бутун ишлаб чиқариш тармоқларига берилади. Қарорга биноан биринчи имтиёзлар Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган шакар ишлаб чиқарувчи заводларига насиб қилди.

Қозоғистон фожиаси

18 январь куни Қозоғистон трассасида автобус ёниб кетди, унда 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Фақат 5 нафар киши омон қолди. Икки қаватли "Икарус" Қозоғистон давлат рақамлари билан Россия томон йўлга чиққанди.

Ҳозирча ёнғин келиб чиқиши сабаблари тўлиқ аниқланмаган. Фожеа қисқа электр сими туташуви, салон ичида ёнғин чиқиши ва оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиши оқибатида содир бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Сгоревший автобус в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш - Ақтўбе фожеасининг сабаби эълон қилинди

Қозоғистон ИВВ маълумотларига кўра, одамлар бирданига саросимага тушишлари ҳамда ён эшикларнинг блоклангани сабабли автобусни такр этишга улгурмаганлар. Шунингдек, йўловчилар ўта кучли тутундан заҳарланган бўлишлари, автобус ичида багаж сони кўп бўлгани сингари вариантлар ҳам айтилмоқда.

Воқеа жойига Ўзбекистондан мутахассислар етиб боришди. Ушбу ҳодисани тергов қилиш мақсадида Қозоғистон ва Ўзбекистонда махсус комиссиялар тузилди. Шунингдек, шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилиб, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.

Бабаян дисквалификацияси ва 89 долларлик кроссовкалар

Собиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Самвел Бабаян футбол фаолиятидан умрбод четлаштирилди. Футбол федерациясининг Ижроия Қўмитаси Самвел Бабаян "Пахтакор" футбол клубида фаолият юритган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритганини аниқлади.

ЎФФ Ижроия Қўмитаси қарорига кўра, Самвел Бабаяннинг 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш ўйинлари давомида тартиб-интизомни йўлга қўймагани, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилмагани ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, ишига масъулиятсизларча қараб, ўзбек футболининг юзи бўлган миллий жамоа даражасини тушириб юборганини ҳам инобатга олиб, унинг бу каби нохолис фаолияти миллионлар ўйини бўлган футболга нисбатан халқнинг норозилигига сабаб бўлган.

Новая коллекция экипировки национальных сборных команд России - Sputnik Ўзбекистон
"Пахтакор" стадионидан 37 жуфт кроссовка ўғирланди

Бу қарорга Самвел Бабаян қандай муносабат билдиргани ноъмалум. Айрим маълумотларга кўра, у ҳозир Москва "Спартак" футбол клубида амалиёт ўтаб, жамоа билан БААларда йиғинларда экан.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли хабарларидан бири сифатида "Пахтакор" стадионида 37 жуфтлик кроссовка ўғирлигини ҳам айтиб ўтиш мумкин.

Текширув натижасида ўғирилик 4 нафар ёш йигит томонидан содир этилгани аниқланди. Умумий ҳисобда ўғирланган мол-мулк нархи — 3,3 минг долларни ташкил қилган. Жиноятчилар узоққа кетишга улгуришмади, улар қўлга олинди.

Гўзаллик ва нафосат кўргазмаси

Ҳафтанинг Ўзбекистонга алоқадор бўлган яна бир ёрқин воқеаси — бу Москва савдо мажмуаларидан бирида миллий "Дўппи" кўргазмаси ўтказилиши бўлди. Ушбу фестивал ўзининг доимий муҳлисларига эга. 

Кўргазма 15-21 январь кунлари ўтказилди.

Дўппи шарқона бозор кўргазмасида қизлар ва йигитлар миллий либосларда меҳмонларни кутиб олишди. - Sputnik Ўзбекистон
Москвада "Дўппи" миллий шарқона кўргазмаси ўтказилмоқда

Тадбирда Марказий Осиё давлатларидан ташриф буюрган ҳунармандларнинг ёрқин ишлари намойиш этилди. Кўплаб таниқли ва ёш ижодкорлар ўзларининг либослар тўпламлари билан келишди.

Кўргазма-ярмаркада меҳмонлар нафақат ўзларига ёққан миллий эсдалик совғаларни харид қилиш билан бирга ўзбек миллий таомларидан тановвул қилишди ва шарқона куй-оҳангларни тинглаб, баҳра олишди.

Янгиликлар лентаси
0