"Пахтакор" стадионидан 37 жуфт кроссовка ўғирланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишНовая коллекция экипировки национальных сборных команд России
Новая коллекция экипировки национальных сборных команд России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зарарнинг умумий қиймати 3 минг 300 долларни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. "Пахтакор" стадионида ўғирлик содир бўлди, деб хабар қилмоқда Шайхонтоур тумани ИИБ.

Ҳар бир жуфт кроссовканинг нархи 90 доллар, умумий ҳисобда ўғирланган мол нархи 3 мин 300 долларни ташкил қилган.

Текширув натижасида аниқланишига кўра, жиноятни содир этган уюшган гуруҳ 1988, 1994, 1999 йилларда туғилган ёш йигитлар ва 2000 йилда туғилган бир нафар ўсмирдан иборат бўлган.

Жиноий тил бириктирган ҳолда, улар "Пахтакор" стадионида жойлашган, Енгил атлетика федерацияси биносига киришади ва ўғирликни амалга оширишади.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169 моддаси, 2 қисмининг б, в, г бўлимларига асосан (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб бировнинг уйига кириш) жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0