Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига табриги

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари 2017 йилда Ўзбекистон тараққиётнинг янги даври, янги босқичига қадам қўйганини эътироф этди

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илк бор онлайн тарзда Ўзбекистон аҳолисини кириб келган Янги йил айёми билан табриклади.

Қуйида президентнинг байрам нутқини келтириб ўтамиз. 

2018 йил байрам тақвими - Sputnik Ўзбекистон
2018 йил байрам тақвими
"Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Қадрли дўстлар!

Жонажон Ватанимизга Янги — 2018 йил кириб келмоқда.

Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.

Минг шукрки, турли муаммо ва қийинчиликларга қарамасдан, 2017 йил мамлакатимиз учун тинч, ҳар томонлама омадли ва баракали бўлди.

Биз тараққиётимизнинг янги даври, янги босқичига қадам қўйдик. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида белгиланган вазифаларни бажаришга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этдик.

Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан 2017 йилни барча соҳаларда ёруғ юз билан якунлашга эришдик.

Астролог Павел Глоб - Sputnik Ўзбекистон
Мунажжим 2018 йилда нималар кутилаётганлигини айтди
Энг муҳими, давлатнинг халққа муносабати ўзгармоқда. Халқ деган тушунчанинг қадри юксалмоқда. Эл-юртга хизмат қилиш ҳаётимиз мазмунига айланмоқда.

Буларнинг барчаси одамларимизнинг кундалик ҳаётида ўз амалий ифодасини топмоқда. Уларнинг эртанги кунга ишончи янада мустаҳкам бўлмоқда.

Ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимиз ҳам, айтиш мумкинки, ғоятда самарали бўлди. Айниқса, қўшни давлатлар билан муносабатларимиз янгича руҳ ва мазмун касб этмоқда.

Бу эса минтақамизда ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик муҳитини янада кучайтириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда. Биз бу стратегик йўлни 2018 йилда ҳам изчил ва фаол давом эттирамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, узоқ ва яқин барча мамлакатлар халқларини ҳам, Янги йил байрами билан табриклаб, уларга тинчлик ва равнақ тилаймиз.

Азиз юртдошлар!

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Тренд бўлган Острогорский: йилнинг энг машҳур ибораларини ёдга оламиз
Биз Янги — 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном бердик.

Биз буюк келажагимизни айнан мана шундай юксак мақсад ва ғоялар асосида барпо этамиз.

Халқаро майдонда кескин рақобат кучайиб бораётган ҳозирги вақтда бу энг тўғри ва самарали йўлдир.

Шу маънода, 2018 йил Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Янги йилда ҳам халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини, барча тоифадаги аҳолимиз даромадларини оширишга алоҳида аҳамият берамиз.

Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Электронная шпаргалка не помогла абитуриенту: Премьер-министр посоветовал ему поступать в ТУИТ - Sputnik Ўзбекистон
2017 йилнинг энг ажойиб лаҳзалари
Чет эллардаги ватандошларимиз билан алоқаларни кенгайтиришга янада катта эътибор қаратамиз.

Ишонаман, 2018 йилда барчамиз биргаликда, ўзимизни аямасдан меҳнат қилиб, ўз олдимизга қўйган вазифаларни бажаришга албатта эришамиз.

Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

Мана шу нурафшон дақиқаларда ҳаммамиз эзгу орзу-умидлар билан Янги — 2018 йилга қадам қўймоқдамиз.

Менинг ниятим, тилагим шуки, ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига етсин!

Барчангизга дунёдаги энг катта бахт — оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахту камолини кўриш насиб этсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Янгиликлар лентаси
0