ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Sputnik таҳририяти 2017 йил давомида жамоатчилик томонидан муҳокама қилинган энг машҳур ибораларни эътиборингизга ҳавола қилмоқда.
Ушбу иборалар орасида тугаб бораётган йилда рўй берган энг шов-шувли ҳодисаларни ўзида тўлиқ акс эттирганлари ҳам бор.
"Туф сенга, Алексей Навальный"
Усмонов ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида Алексей Навальнийга видео мурожаат йўллаб, юқоридаги айбловларнинг ҳар бирини аниқ фактлар билан инкор этиб, "Туф сенга, Навальный" деган ва мухолифатчи устидан Люблино судига даъво аризасини берган эди.
Путин: хакерлик ҳужумларига алоқамиз йўқ
Америка ОАВлари томонидан йил давомида энг кўп ёритилган мавзулар — бу Трампнинг президент бўлишига ёрдам берган "Россия аралашуви" атрофидаги ҳангомалар бўлди.
Америка махсус хизматлари россиялик хакерлар АҚШ Демократик партияси миллий қўмитаси серверини бузишгани ҳақида баёнот бериб, бундан "Россия аралашуви" ҳақида хулосага келган эдилар. Россия президенти Владимир Путин бир неча маротаба Россия АҚШдаги сайловларга аралашмагани ҳақида расман маълум қилди.
"Биз ҳеч қандай хакерлик ҳужумлари билан шуғулланмаганмиз. Ҳар қандай давлат, ҳаттоки Россия сингари давлат ҳам сайлов кампанияси фаолияти ва унинг натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин", — деган эди Путин.
Владимир Путин Россиянинг Қўшма Штатлардаги сайловларга аралашувини ёлғон деб баҳолаган ҳамда демократлар "Россиядан бўлаётган таҳдидларни" кўпиртириб оммага ҳавола қилиш ўрнига, сайловчилардан узр сўраши кераклигини қайд этиб ўтганди.
"Ақлдан озган чол"
Шунингдек, Ким Чен Ин "Шимолий Кореяни тўлиқ йўқ қилиши" ҳақидаги телбанамо сўзлари учун "жавоб бериш"га мажбур қилишга ваъда берди.
Бунга қадар Дональд Трамп ўзининг БМТда сўзлаган нутқида модомики, КХДР АҚШ ва унинг иттифоқдошлари учун хавф туғдирадиган бўлса, Вашингтоннинг "Шимолий Кореяни тўлиқ йўқ қилишдан ўзга чораси қолмаслиги"ни маълум қилган эди.
Тренд бўлган Острогорский
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигида фаолият юритган, ўзбек миллатини севмаганлиги туфайли ишдан ҳайдалган "ноинсоф Острогорский" ҳақида ўз мурожаатномасида тилга олгач, 22 декабр куни "Острогорский" фамилияси интернетда энг кўп изланган фамилия бўлди.
Президентнинг ўз нутқи давомида айтган "Острогорский-Мастрогорский-Састрагорский-Гастрогорский" жумласи эса халқ орасида шу кунларда қайта-қайта такрорланаётган энг машҳур иборага айланмоқда.