Трампнинг Яқин Шарқдаги юриши

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСтарый город в Иерусалиме
Старый город в Иерусалиме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддус Исроил пойтахти деб тан олинганлигини эълон қилди ва Америка элчихонаси ушбу шаҳарга кўчирилишини билдирди

Ростислав Ищенко

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди ваъдасини ва Конгресснинг 1995 йилдаги резолюциясини бажаришга қарор қилди ҳамда АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчиришни ҳақида топшириқ берди. У бу билан мазкур шаҳарни Исроил пойтахти деб тан олди. Бу АҚШнинг Яқин Шарқ учун курашишга қарор қилганини билдиради. Аммо тўғридан-тўғри шаклда кураш олиб боришни давом эттиришга захираси қолмаган АҚШ яна ўша синалган тартибсизлик услубидан фойдаланишга уринмоқда.

Сиёсий шахмат

Гап шундаки, ҳар қандай тизимли ўйинда (шахматда, урушда, сиёсатда) хаотизациядан (тартибсизлик уюштириш, алғов-далғов қилиш) кўзда тутилган йўллар мағлубиятга олиб бориши муқаррар бўлган ҳолларда фойдаланилади. Тизимли жойлашувни алғов-далғов қилиш заиф ва кучли томонларнинг ҳар бирини тенг вазиятга келтириб қўяди. Навбатдаги юришларни бевосита тахта устида ҳисоб-китоб қилиш керак бўлади, олдинги ҳисоб-китобларнинг барчаси йўққа чиқади. Назарий жиҳатдан бундай шароитда томонларнинг тенг бошқарув бирликларидаги хатога йўл қўйиш эҳтимоли бир хил бўлади. Заиф томон камроқ бошқарув бирлиги билан ҳаракат қилгани учун камроқ хато қилиш эҳтимоли мавжуд ва у ғалабага эришмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда дурангни қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.

Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерман - Sputnik Ўзбекистон
Исроил Мудофаа вазири яҳудийларни Францияни тарк этишга чақирди

Шунинг учун АҚШ Обама даврида жаҳон сиёсатида тартибсизликлар уюштирганида бу уларнинг зарарига ишлади. Ўша пайтларда улар кучли томон эдилар ва глобал сиёсий маконни алғов-далғов қилиб ўз устунликларидан айрилишди.

Бугунги кунда Яқин Шарқда вазият ўзгарди. АҚШ ўз ўрнини йўқотди, барча захира ва иттифоқчиларидан фойдаланиб бўлди, Россия эса буларнинг барчасига эга бўлди. Шу сабабли минтақани қайтадан алғов-далғов қилишга уриниш АҚШ манфаатларига хизмат қилади.

Бу Россиянинг ҳарбий-сиёсий қарама-қаршиликда эришган ғалабасини дипломатик жиҳатдан мустаҳкамлашига ҳеч бўлмаганда вақтинча халақит беради. Вашингтон учун Россиянинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари тартибсиз вазиятни турлича баҳолашлари қўл келиши мумкин. Улар орасидаги қарама-қаршиликлар стратегик режалар ҳисоб-китоби даражасида кучайиши, вазият ривожланишига қараб АҚШга уларни бир-бирига қарши қўйишга имкон бериши мумкин.

Аммо буларнинг бари келажакда бўлиши мумкин. Ҳозирча эса Трамп Яқин Шарқда пиёдани (Исроил) қурбон қилишни таклиф этмоқда. Ҳаттоки Европада кучлироқ донани (ЕИ) қурбон қилишга тайёрлигини ҳам кўрсатмоқда.

У нега бундай қиляпти? Ахир у ҳам ўзидан олдинги президентлар сингари бир йилда икки марта элчихонани кўчиришни ортга суриш ҳақида фармон имзолаши ва ҳамма бундан қаноат ҳосил қилиши ҳам мумкин эди-ку.

Минтақада етакчи бўлиш учун кураш

Гапни Россияга мойил коалиция амалда Исроилнинг душманларидан иборат эканлигидан бошлаймиз. Яҳудийлар давлати 1967 йил июнида Голан тепаликларини ишғол қилиб олгач, Сурия кейинги ўн йилликлар давомида Исроил билан Ливанга таъсир кўрсатиш учун тўқнашиб келган. Бундан ташқари, Тель-Авив Сурияда якунига етаётган фуқаролар уруши даврида ушбу давлатга яққол қарши мавқени эгаллади, террорчиларга қарши курашаётган Сурия ҳукумат кучларига турли баҳоналар билан бир неча марта зарбалар берди.

Эрон Исроилни денгизга чўктириб юбориш истагини ҳеч қачон яширмаган. У яҳудийлар давлати тимсолида ўрта асрлардаги салбчилар давлатига ўхшаган Ғарб плацдармини (ҳужум бошланадиган жой) кўради ва айнан мана шу ердан ҳарбий таҳдид келиб чиқиши ҳамда буни фақатгина Исроилни йўқ қилиш орқали бартараф этиш мумкин деб ҳисоблайди.

Израильский полицейский - Sputnik Ўзбекистон
Исроиллик дипломатлар Туркияга “аввал ўйлаб, кейин сўйлаш”ни маслаҳат беришди

Туркия илгари Исроил билан жуда яқин, конструктив ва тадбиркорлик муносабатларига эга эди. Лекин ўтган ўн йилликлар давомида муносабатлар совуқлашиб борди, охирги беш йил ичида эса очиқчасига бузилди. Бу Туркия Асадга қарши коалицияда бўлганида унчалик сезилмаган эди. Аммо Эрдўғон ёруғлик томонига ўтгач, Исроил-Туркия муносабатлари Исроил-Эрон муносабатлари даражасига яқинлашиб қолди. Бундан ташқари, Қуддус масаласида Анқаранинг тутган мавқеи Теҳронникидан ҳам кўра қатъийроқ чиқди. Эрдўғон агар Америка Қуддусни Исроил пойтахти деб тан оладиган бўлса (буни АҚШ элчихонасининг кўчирилиши исботлайди), Туркия Тель-Авив билан дипломатик алоқаларни узиши ҳақида огоҳлантирди. Эрдўғон бу бутун дунё мусулмонлари учун қизил чизиқ эканлигини айтди ва яқин бир ярим ҳафта ичида Истанбулда Ислом ҳамкорлик ташкилоти конференциясини чақиришга ваъда берди.

Эрдўғон юзага келган инқироздан Туркиянинг ислом оламида етакчи мавқени эгаллашида фойдаланмоқчи ва бу Анқаранинг минтақавий етакчи мақомини ҳам мустаҳкамлайди.

Лекин минтақада етакчи бўлишга Эрон ва Саудия Арабистони ҳам даъвогарлик қилмоқда. Ар-Риёд Тель-Авив билан анъанавий иттифоқчилик муносабатларига эга ва Саудлар пайдо бўлган зиддиятни юмшатишга ҳамда уни узоқ давом этувчи музокаралар жараёнига айлантиришга уриниши мумкин. Шиалар етакчиси бўлган Теҳрон эса узоқ давом этган ҳамда кўрфазнинг сунний давлатлари, террорчилар халифалиги, Вашингтон ва Исроил (норасмий) унга қарши чиққан Яқин Шарқ низоси давомида радикаллашиб кетган.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқ ядросиз ҳудудга айланиши керак

Эндиликда "Ҳизбуллоҳ" минтақадаги нафақат ягона, балки энг радикал шиалар гуруҳи эмас. Агар Теҳрон минтақавий етакчиликка даъво қиладиган бўлса (у буни хоҳлайди) ўз мижозлари кайфияти билан ҳам ҳисоблашишга мажбур. Айниқса, Эрдўғоннинг радикал мавқеи ортида.

Агарда ислом олами (кўпчилик бўлиб) Қуддус масаласида радикал мавқени эгалласа, у ҳолда Саудия Арабистони учун ҳаракатланиш макони камаяди. У ҳеч бўлмаганда сўз билан кўпчиликнинг қарорини қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

Араб ва араб бўлмаган мусулмон халқлари бирданига Исроилга қарши уруш бошлаб юборишмайди. Бироқ, биринчидан, барча Фаластин ташкилотларини (исломнинг қайси мазҳабига эътиқод қилишидан қатъи назар) қўллаб-қувватлаш кескин кучаяди. Исроилга қарши курашаётган радикал гуруҳлар террорчи деб тан олинмайди. Иккинчидан, яҳудийлар давлати дипломатик қамал ичида қолади. Учинчидан, ҳеч бўлмаганда Исроилга қарши исломий санкциялар қўллаш масаласи муҳокама қилинади.

Мусулмонлар Европаси қандай жавоб қайтаради?

АҚШ Яқин Шарқдаги вазиятни кескин ёмонлаштиришдан ташқари, ЕИ учун ҳам муаммолар келтириб чиқармоқда. Бир тарафдан, асрлар давомида антисемитизмдан жабр чеккан ва Гитлернинг яҳудийларни қатлиом қилишига йўл қўйганлиги учун айбдорлик ҳиссидан тўла қутулмаганлиги боис Европа урушдан кейинги ўн йилликлар давомида Исроилни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлиб келган. Европа сиёсати ва ОАВда яҳудийларнинг қудратли лоббиси (маълум бир манфаатларни ҳимоя қилувчи сиёсий гуруҳ) ҳали-ҳамон мавжуд. Европа қадриятлари асосида ташкил этилган яҳудийлар давлати маданий жиҳатдан араблар, турклар ёки эронликларга нисбатан ЕИга яқинроқ. Лекин иккинчи тарафдан, кейинги ўн йилликлар давомида ЕИга жуда кўплаб мусулмонлар кириб келдики, уларнинг қарашларини инкор этиб бўлмайди.

ЕИ раҳбарлари илгари ҳам Вашингтон томонидан Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши эҳтимолидан ташвиш билдириб келишган. Ва Франция президенти Макроннинг илк муносабати салбий бўлди. Меркель парламент коалициясини тузиш масаласини ҳал қила олмаслиги ва ҳозирча ички сиёсий масалалар билан ўралашиб қолганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Макрон ЕИ номидан гапирди деб ҳисоблаш мумкин.

Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: ИҲТ ТИВК Фаластинни тўлиқ қўллаб-қувватлайди

Бу ҳаракат ЕИ ва АҚШ ўртасидаги зиддиятлар сонини оширади, ЕИни ҳеч бўлмаганда баёнот тарзида бўлса ҳам Исроилнинг Қуддус устидан ҳукмронлик ўрнатишга уриниши масаласида мусулмонлар билан бирлашишга мажбур қилади. Лекин энг асосийси, бу ЕИ ичидаги ҳали ҳам кучли бўлган яҳудийлар лоббиси ва кучайиб бораётган мусулмонлар ўртасидаги зиддиятни янада кескинлаштиради. ЕИда исломофобия аҳоли орасида ривожланиб бораётган бир пайтда Исроил ҳукуматнинг расмий тутган ўрнига қарамасдан жамоатчилик ҳаракатлари ва сиёсий партиялар кўринишида ўзига кучли иттифоқчилар топиши мумкин.

Кўриниб турибдики, АҚШ учун идеал вазиятда улкан минтақа (бутун Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бутун ЕИ – бир миллиард киши яшайдиган минтақа) тартибсизликлар ичида қолади.

Тартибсизликнинг уч кўриниши

Дарвоқе, таъсирга эга яҳудийлар жамияти ва каттагина нуфусли мусулмон аҳолига эга Россия ҳам юмшоқ шаклда бўлса-да ички низога дуч келади.

Умумий ҳисобда, тартибсизликнинг уч эҳтимолий кўриниши мавжуд. Биринчидан, Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашиши муқаррар. Иккинчидан, бутун дунё мусулмонларининг кескин норозиликлари юз беради (Индонезиядан тортиб Марокаш ва Нигерияга қадар). Учинчидан, Европа ва юмшоқрок шаклда Россияда вазият беқарорлашиши мумкин.

Фотожурналист Аммар Абдулла (Сирия).  Бегущие от смерти - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияда касалхонага зарба берди

Буларнинг бари аллақачон шаклланган иттифоқлар орасида кескин рақобатни келтириб чиқаради, Россия томонидан минтақа мамлакатлари орасидаги йўқ қилинган қарама-қаршиликларни яна кучайтиради. Энг ёмон эҳтимолда эса, бу ядро қуроли (Исроил), кимёвий ёки бактериологик қурол (араблар) ишлатилиши мумкин бўлган кенг миқёсли ҳарбий низога олиб келиши мумкин. Ушбу инқирозга Европанинг ҳам аралашиши эътиборга олинса, низода ядровий ҳукуматлар – БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари (Франция, Буюк Британия) ҳам иштирок этишигача етиб бориши мумкин.

Лекин инқирознинг энг яхши, юмшоқ шаклида ҳам Сурия ва Ироқ бўйича тинчлик келишувларига эришиш ҳамда Яқин Шарқда янги минтақавий хавфсизлик тизимини шакллантириш Россия учун қийин бўлади. Иттифоқчилар орасидаги зиддиятларни ҳал қилиш ва уларнинг Исроил билан низосини тинчлик билан ҳал этиш йўлини излашга тўғри келади.

Вашингтон учун яна бир ютуқ эса Исроилнинг бу “Данай туҳфаси”ни (совғани олаётган томонга хатар келтириши мумкин бўлган совға) рад этмаслигидир. Шундай экан, Тель-Авив Американинг Яқин Шарқ борасидаги сиёсатига содиқ иттифоқчи сифатида маҳкам ёпишиб олади – чунки бошқа йўли ҳам йўқ.

Американский миллиардер и телеведущий Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Сенатор Коркер: Трамп ҳаракатлари учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин

Ниҳоят, бундан шахсан Трамп учун ҳам ютуқ бор. Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш орқали у ўзининг кўплаб сайловолди ваъдаларидан ҳеч бўлмаса биттасини бажарган бўлади. Ва Клинтоннинг глобалистлар гуруҳи унга халақит бера олмайди, зеро Трамп Конгресс бир пайтлар чиқарган қарорни амалга оширади холос.

Бундан ташқари, Трамп Европадагидан кўра АҚШда анча кучга эга ахборот-сиёсий яҳудийлар лоббиси учун ўзларининг президентига айланади. Обаманинг антиисроил Яқин Шарқ сиёсати ҳисобга олинса, Клинтоннинг глобалчи демократлари кўп нарсалардан мосуво бўлишмоқда. Трамп эса иккинчи муддатга сайланиш учун жиддий қадам ташлади.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин.

Янгиликлар лентаси
0