Исроиллик дипломатлар Туркияга “аввал ўйлаб, кейин сўйлаш”ни маслаҳат беришди

© REUTERS / Ammar AwadИзраильский полицейский
Израильский полицейский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Исроил ТИВ Туркиянинг Ғазо минтақаси бомбардимон қилинишига оид танқидини “асоссиз айбловлар” деб атади ва Анқарадаги ҳамкасбларига бундай баёнот билан чиқишдан олдин “икки марта ўйлаш” кераклигини маслаҳат берди.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Исроил ТИВ Туркиянинг Ғазо минтақаси бомбардимон қилинишига оид танқидини “асоссиз айбловлар” деб атади ва Анқарадаги ҳамкасбларига бундай баёнот билан чиқишдан олдин “икки марта ўйлаш” кераклигини маслаҳат берди, РИА Новости хабарига асосан.

"Туркия билан муносабатларнинг изга тушиши унинг асоссиз айбловларига нисбатан жим туришимизни англатмайди", — дейилади Исроил ТИВ баёнотида.

Туркия илгарироқ исроилликларни Ғазо минтақасида “нопропорционал” куч ишлатишда айблаганди. Исроил ҲҲК Сдерота шаҳри яқинига Фаластиндан отилган ракета тушгач жангарилар марраларига зарба берганди. Ўзаро зарбалар оқибатида Исроил томонидан ҳеч ким жабр кўрмаган, фаластинлик шифокорлар икки нафар фуқаро яраланганини хабар қилишганди.

"Исроил халқаро ҳуқуқ меъёрлари, бурч ва виждонига асосан ўз фуқароларини ҳар қандай ракета ҳужумларидан ҳимоя қилишда давом этади", — деб баёнот берди ташқи ишлар вазирлиги.

"Туркия бошқа мамлакатларнинг ҳарбий ҳаракатларини танқид қилишдан олдин икки марта ўйлаб олиши керак”, — деб маслаҳат беришди исроиллик дипломатлар.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Исроил билан муносабатларнинг яхшиланиши Фаластин халқини ҳимоя қилиш учун тўсиқ бўла олмаслигини таъкидлади. "Аксинча, биз Фаластиндаги вазият ҳамда халқаро ҳуқуқ ва энг аввало ахлоқ меъёрларининг Исроил томонидан бузилишини кузатиб туришда давом этамиз", — дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

Янгиликлар лентаси
0