Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқ ядросиз ҳудудга айланиши керак

© Sputnik / Сергей СубботинЎзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон олдида турган яна бир муҳим вазифа ядро қуролидан ҳоли ҳудудлар географиясини кенгайтиришдан иборат. Мамлакат Яқин Шарқда ядросиз ҳудуд ғоясини қўллаб-қувватлайди", - деб қайд этди Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган ИҲТ ТИВК 43-сессияси очилиш маросимида

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ўз ишини бошлади.

ИҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида ИҲТ ТИВКнинг 43 сессияси ўз ишини бошлади
Яқин Шарқда ядро қуролидан ҳоли ҳудудни барпо этиш Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг устувор вазифаларидан бири бўлиши лозим, деб таъкидлади сешанба куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкентда бошланган ИҲТ ТИВК кенгаши очилиш маросимида.

""Ўзбекистон олдида турган яна бир муҳим вазифа ядро қуролидан ҳоли ҳудудлар географиясини кенгайтиришдан иборат. Мамлакат Яқин Шарқда ядросиз ҳудуд ғоясини қўллаб-қувватлайди", — деб қайд этди Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган ИҲТ ТИВК 43-сессияси очилиш маросимида", — деб таъкидлади Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган ИҲТ ТИВК 43-сессияси очилиш маросимида.

Мирзиёев ИҲТ ТИВКнинг яқин бир йил ичидаги устувор вазифаларидан бири ана шундай ҳудудни барпо этиш бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистоннинг раислик давомидаги муҳим вазифалари тўғрисида сўзлар экан, Шавкат Мирзиёев ИҲТга аъзо давлатларнинг интеллектуал, илмий-техник ва технологик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва тараққий эттириш заруриятини таъкидлаб ўтди.

ИҲТ ТИВКнинг очилиш маросимида, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Камилов ҳам нутқ сўзлади.

Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ТИВКнинг амалдаги раиси сифатида ўз шериклари билан ҳамкорликда ИҲТ салоҳиятини янада кенгайтириш ва ҳамкорликнинг янги истиқболларини очишга муносиб ҳисса қўшиш ҳамда Ташкилот  Низомида белгиланган олий мақсадларни амалга оширишга кўмаклашишга умид билдирди.

"Хавфсизлик масаласини ҳал этишда ИҲТга аъзо давлатларнинг бирдамлигини таъминлаш, улар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши курашда уларнинг кучларини бирлаштириш муҳим роль ўйнайди", — таъкидлади у.

Қуръон ўқиш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин
Тошкентдаги йиғилиш давомида юздан ортиқ резолюциялар, хусусан, ИҲТ кун тартибининг асосий масалалари акс этган Тошкент декларацияси, ташкилот ТИВКда Ўзбекистон раислигининг устуворликларини тасдиқлаш режалаштирилган.

ИҲТ 1969 йил сентябрда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом бирдамлигини таъминлаш учун ташкил этилган. 2011 йилга қадар у Ислом конференцияси ташкилоти номи билан аталган. ИҲТга 57 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган. Россия 2005 йилдан буён ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Янгиликлар лентаси
0