Шавкат Мирзиёев: Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққан, ҳақиқий юртпарвар раҳбар эди

© president.uzЖиззахдаги Шароф Рашидов ҳайкали
Жиззахдаги Шароф Рашидов ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққан, ҳақиқий юртпарвар раҳбар эди. Минг афсуски, ҳаёт бу инсонга шундай мураккаб қисматни раво кўрдики, у юрагидаги барча орзу-умидларини рўёбга чиқариш, ўз меҳнатининг ҳосилидан тўла баҳраманд бўлиш имконига эга бўлмади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи ва беназир инсон Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида таваллуд топган.

Куни кеча Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги бутун Ўзбекистонда кенг нишонланди.

Жиззахдаги Шароф Рашидов ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкали очилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов ҳайкалининг очилиши маросимида ушбу тадбир "жонажон Ватанимиз ҳаётидаги улкан воқеа", дея таъриф берди.

Сўнг Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидов босиб ўтган мураккаб ҳаёт йўли ҳақида нутқ сўзлади.

"Шароф Рашидов ўзининг ноёб ақл-заковати, бой билим ва тажрибаси, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги, юксак инсоний фазилатлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки узоқ-яқин ўлкаларда ҳам катта обрў-эътибор қозонганлигини таъкидлаб ўтди.

Бу улуғ инсон, собиқ мустабид тузум даврида турли тазйиқ ва синовларга бардош бериб, халқимиз ва миллатимизга садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилди.

Умрининг сўнгги дақиқаларида ҳам далага бориб, заҳматкаш ўзбек деҳқонлари орасида бўлганини барчамиз яхши биламиз.

Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққан, ҳақиқий юртпарвар раҳбар эди.

Минг афсуски, ҳаёт бу инсонга шундай мураккаб қисматни раво кўрдики, у юрагидаги барча орзу-умидларини рўёбга чиқариш, ўз меҳнатининг ҳосилидан тўла баҳраманд бўлиш имконига эга бўлмади.

Первый секретарь ЦК КПСС Узбекской ССР Шараф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов ўзи хизмат қилган тизим қурбони бўлди - Садулло Муҳаммадқулов
Аксинча, мустабид тузум ўзига садоқат билан хизмат қилган шундай улуғ инсонни охир-оқибатда турли туҳмат ва маломатларга дучор қилди.

Шароф Рашидов вафот этиши билан унинг хотирасини хўрлаб, қабрини кўчирдилар, оила аъзолари, қариндош-уруғларини, дўстлари ва шогирдларини қувғин қилдилар. "Пахта иши", "Ўзбек иши", "Рашидовчилик" деган бўҳтон гаплар билан у кишининг азиз номини, бутун халқимизни ёмонотлиқ қилдилар.

Фақатгина мустақиллик даврига келиб, Биринчи Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан тарихий адолат тикланди — Шароф Рашидовнинг пок номи оқланди ва 75 йиллик таваллуд санаси юртимизда кенг нишонланди.

Биз бугун яқин тарихимизда бўлган ана шундай аянчли воқеаларни эслар эканмиз, мустақиллигимизнинг қадр-қимматини янада теран англаб етишимиз, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришимиз шарт.

Шароф Рашидов республика раҳбари сифатида зиммасидаги улкан вазифаларга қарамасдан, ўзи бутун борлиғи билан севган адабиётга ҳамиша содиқ қолди.

У ўзининг бетакрор истеъдоди билан эзгу қадриятларни тараннум этган роман ва қиссалар, шеър ва достонлар, публицистик мақолалар яратди.

Фидель Кастро (слева) и первый секретарь ЦК компартии Узбекистана Шараф Рашидов (2 справа) беседуют с чабаном колхоза имени Свердлова М. Муминовым - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Маданият вазирлиги Шароф Рашидовга тегишли буюмларни харид қилади
Рус тилини мукаммал эгаллаган, бу тилда бадиий асарлар ёзиш салоҳиятига эга бўлган бу улкан адиб айнан ўзбек тилида ижод қилди. Шу тариқа, ўша пайтдаги мураккаб идеологик тазйиқларга қарамасдан, миллий адабиётимиз, авваламбор, она тилимиз ривожига қўшган катта ҳиссаси ҳар томонлама ибратга муносибдир.

Шароф Рашидовнинг "Икки дил достони" деган гўзал асарини ҳаммамиз севиб ўқиганмиз. Менинг назаримда, чинакам севги ва садоқат достони бўлмиш бу асарда Шароф ака ва у кишининг меҳрибон рафиқаси, оқила ва мунис ўзбек аёли Хурсаной опанинг ибратли ҳаёти ва тақдири мужассам бўлгандек туюлади.

Ҳақиқатан ҳам, бу матонатли аёл умр бўйи Шароф Рашидов билан ҳамнафас бўлиб, ҳаётнинг барча синовларига бардош бериб, энг оғир дамларда ҳам умр йўлдошига содиқ бўлиб яшади. Бундай бебаҳо фазилатлари билан бу муштипар опамиз халқимиз ўртасида чинакам вафо ва садоқат тимсолига айланди.

Шу ўринда яна бир масалага алоҳида тўхталиб ўтишни ўринли, деб биламан: Шароф ака ва Хурсаной опанинг берган таълим ва тарбияси, шахсий намунаси туфайли уларнинг оиласи, фарзандлари ўз ота-оналарига муносиб бўлиб, эл-юртга фидоийлиги билан бу қутлуғ хонадон номини доимо пок сақлаб келмоқда. Бундай хислатлар кўп миллатли халқимиз, юртимиздаги барча оилалар учун ҳар томонлама ўрнак ва ибратга лойиқ бўлган маънавий ҳодисадир.

Қадрли ватандошлар!

Ҳурматли меҳмонлар!

Шараф Рашидов - Улугбек советского союза - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов: атоқли адиб ва етук давлат арбоби
Бугун биз ўзбек халқининг буюк фарзанди Шароф Рашидович Рашидовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирар эканмиз, унинг номи ва ҳаёти Ватанимиз, халқимиз тарихи билан чамбарчас боғлиқ эканига яна бир бор амин бўлмоқдамиз.

Шароф Рашидовнинг мураккаб, шу билан бирга, шарафли ҳаёт йўлида ўзбек халқининг ХХ асрдаги тақдири ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Улуғ Ватан уруши бошланиши билан у биринчилар қаторида фронтга отланди ва душман билан курашда ҳақиқий мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатди. Оғир яраланганидан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, бор куч ва ғайратини аямасдан, турли лавозимларда ишлади.

Шароф Рашидов ўта машаққатли йилларда Ўзбекистонга қарийб чорак аср давомида раҳбарлик қилди. Унинг раҳнамолигида республикамиз иқтисодий тараққиёт, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида улкан муваффақиятларга эришди.

Минглаб гектар қаровсиз ерлар ўзлаштирилди. Ўзбекистон харитасида янги шаҳар ва қишлоқлар пайдо бўлди, юзлаб завод ва фабрикалар қурилди, боғу роғлар барпо этилди. 1966 йилдаги кўплаб вайронагарчиликлар келтирган зилзиладан сўнг қисқа муддатда замонавий Тошкентнинг мустаҳкам пойдевори яратилди.

Бугунги маросимда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан Шароф Рашидов билан узоқ йиллар давомида бирга ишлаган вакиллар иштирок этаётгани бу тадбирга алоҳида руҳ ва маъно-мазмун бағишламоқда. Уларнинг орасида атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, маданият ва санъат намояндалари борлигини таъкидлаш лозим.

Писатель Федор Раззаков - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик ёзувчи: халқ Шароф Рашидовни асло унутмайди
Биз, шунингдек, Шароф Рашидовни яхши таниган ва яқиндан билган муҳтарам меҳмонларимизни самимий қутлашдан мамнунмиз.

Булар учувчи-космонавтлар — ватандошимиз Владимир Жонибеков ва Солижон Шарипов, таниқли селекционер олим Иван Кузьмин, Шароф Рашидов ҳақидаги қатор китоблар муаллифи, ёзувчи Фарҳод Раззоқов ва бошқалардир.

Қадрли меҳмонлар, Шароф Рашидовнинг хотирасига бўлган ҳурмат ва эҳтиромингизни биз аввало бутун Ўзбекистон халқига бўлган ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида қабул қиламиз.

Барчангизга самимий миннатдорлик билдириб, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, бахт ва омад тилайман".

Янгиликлар лентаси
0