ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазирлиги Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовга тегишли буюмларни харид қилиши тўғрисида эълон берди.
Эслатиб ўтамиз, таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида, деҳқон оиласида таваллуд топган.
1941 йилда Самарқанд Давлат университетини тугатиб муаллим ва мухбир сифатида фаолиятини бошлаган. 1941-1942 йилларда урушда қатнашади. 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартияси марказқўмининг биринчи котиби бўлиб ишлайди. Шароф Рашидов 1983 йилнинг кузида вафот этган.
Шароф Рашидов қобилиятли бошқарувчиликдан ташқари ўз даврининг кўзга кўринган ёзувчиси ҳам бўлган. Адибнинг "Ғолиблар", "Бўрондан кучли", "Қудратли тўлқин", "Кашмир қўшиғи" каби асарларида ўзбек халқининг урушдан кейинги тикланиш йилларидаги меҳнат жасорати бадиий ифодасини топган.