Шароф Рашидов ўзи хизмат қилган тизим қурбони бўлди - Садулло Муҳаммадқулов

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПервый секретарь ЦК КПСС Узбекской ССР Шараф Рашидов
Первый секретарь ЦК КПСС Узбекской ССР Шараф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Пахта иши"да Шароф Рашидовични қоралаб, уни сал қолса "марионетка"га чиқармоқчи бўлганларнинг ҳаммаси уйдирмаларни ёзишган. Чунки охир-оқибат у кишининг ўзи бу тизимнинг қурбони бўлди", деб хотирлади Шароф Рашидовнинг хос соқчиси Садулло Муҳаммадқулов

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўттиз тўрт йил муқаддам — 1983 йилнинг 31 октябрида вафот этган Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари Шароф Рашидовнинг ўлими тўғрисида матбуотда тиббий хулосадан бошқа ҳеч нарса чоп этилмаган. Шароф Рашидов ўз ажали билан ўлганми ёки ўз жонига қасд қилганми, ёхуд ўлдирилганми, деган саволлар оқими ҳали-ҳануз тўхтагани йўқ.

Фақат бир нарса — Шароф Рашидовнинг ўлимига — пахта, аниқроғи ўша машъум "пахта иши" сабаб бўлганини ҳеч ким инкор этмайди.

"Рязан мўъжизаси"

82-йилдан бошлаб, иқтисодий ва коррупцияга оид жиноятлар юзасидан Ўзбекистон ССРда олиб борилган "пахта иши"дан Шароф Рашидовнинг хабари бормиди ёки йўқ? Мана шу қўшиб ёзишлар масаласи аслида қаердан пайдо бўлган?

Фидель Кастро (слева) и первый секретарь ЦК компартии Узбекистана Шараф Рашидов (2 справа) беседуют с чабаном колхоза имени Свердлова М. Муминовым - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Маданият вазирлиги Шароф Рашидовга тегишли буюмларни харид қилади
Шароф Рашидовнинг ўлимига ойдинлик киритувчи юқоридаги саволларга жавоб тарзида интернет маконида келтириб ўтилган тарихий фактлардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

…1957 йилнинг май ойида Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги ходимлари кенгашида иштирок этган КПСС МК бош котиби Никита Хрущев ўзининг "қайноқ нутқи" давомида: "асосий иқтисодий кўрсаткичларда Америкага етиб оламиз ва ундан ўзиб кетамиз" деган шиорни эълон қилади.

Хрущев уч йил ичида гўшт, сут ва ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Американи ортда қолдиришга бел боғлаган эди.

Табиийки, етакчининг ушбу ташаббуси дарҳол "қуйи раҳбарлар" томонидан "олқишлар" билан қарши олинади. Айниқса, Рязан вилояти партия ташкилотининг биринчи секретари Алексей Ларионов ўзгача шижоат намойиш этиб, омма олдида 1959 йилда давлатга гўшт етказиб бериш ҳажмини уч баробар ортиғи билан бажаришга ваъда беради.

Ваъда ваъдалигича қолиб кетар эди ҳам балки… Аммо Ларионовнинг сўзларини "Правда" нашри бутун Россияга ёйиб юборгач, котиб ортга чекина олмай қолади.

Ўз оғзи билан берган ваъда — оламшумул режани бажариш учун Ларионов тез фурсатда ҳатто соғин сигирларни ҳам сўйдиртиришга буйруқ беради. Бу қарори билан у Рязан вилоятидаги колхозлар келажагини қурбон қилган эди.

Ш.Р.Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Шароф Рашидов бюсти очилиш маросими бўлиб ўтди
Сал ўтиб эса омадсиз-зарбдор ишчи қора молларни сотиб олиб келишлари учун ўз вакилларини қўшни вилоятларга юбора бошлайди. Иш шу даражага бориб етадики, қўшни регионларда мол ўғирликлари ҳолатлари ҳаддан ортиб кетади.

Охир-оқибат, 1959 йилда Рязан вилояти ёлғон-яшиқлар билан бўлса ҳам гўшт бўйича режани бажаради. Ларионов фурсат ўтмай шоҳсупага кўтарилади — у Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланади. Лекин қаҳрамоннинг қувончи узоққа чўзилмайди. Келаси йилга келиб вилоятда қора моллар сони 70%га қисқаради, ҳудуд молиявий жиҳатдан танг аҳволда қолади. Гўшт ва дон ишлаб чиқариш даражаси 1958 йилгидан ҳам пастроққа тушиб, эндиликда Москвадан ишнинг ҳақиқий аҳволини яширишнинг иложи қолмаганди.

Тергов ишларини ўтказиш учун Москвадан махсус комиссия ташриф буюргач, Ларионов иш кабинетида ўзини отиб ўлдиради.
Ларионов томонидан амалга оширилган афера тарихга "Рязан мўъжизаси" номи билан киритилган.

Кераксиз беллашув оқибатлари

"Энди эса тасаввур қилинг, —дейди юқоридаги сингари ҳолатларга изоҳ бериш истагида Садулло ака — юқоридан, яъни Кремлдан буйруқ келяпти: дейлик "беш кун муҳлат" билан "план" ҳам қўйиляпти, лекин ҳеч ким бу қандай амалга оширилиши ҳақида айтмаган. Чунки юқоридагиларга фақат натижа керак эди. Республика котиблари Бош котибга режа бажарилгани ҳақида баёнот беришлари, Бош котиб эса "бизда фалон миқдорда пахта, гўшт ва ёғ бор", дея бутун дунёда айтиши керак эди…

Депутаты Гдлян и Иванов - Sputnik Ўзбекистон
"Тангалар мингта эди, Абдужаббор!" ёхуд Гдлян ва Иванов ҳақида яна бир ҳикоя
Шу ўринда, "ХХ аср: Тақдирларда акс этган тарих" китобидан иқтибос келтирамиз: "…70-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб қўшиб ёзиш чиқиб бўлмас халқага ўхшаб қолган эди. Режани бажармаган раҳбар ишдан бўшатиларди, демак, амалда қолиш учун қўшиб ёзиш, каттароқ амалга кўтарилиш учун эса кўпроқ қўшиб ёзиш керак бўларди".

СССР ва Америка ўртасидаги ўзаро совуқ уруш ва ҳеч кимга кераксиз беллашув — мана шундай фожиали оқибатларни келтириб чиқарди.

Ушбу беллашувнинг "акс-садоси"ни Ўзбекистонда ҳам кўрдик.

Ўзи хизмат қилган тизим қурбони

Шароф Рашидов текширувлар бошланишини билган, — гапида давом этади суҳбатдош. — Москва шаҳрида йирик пахтани қайта ишлаш заводлари раҳбарлари қўшиб ёзиш ҳолатлари бўйича қўлга тушгач, Ўзбекистон ССР Биринчи котибига "Биз Ўзбекистонда текширув ўтказамиз", деб айтишган. Шароф Рашидович бунга монелик қилмаган, аксинча, "текширишларингиз мумкин", деб айтган ва шу билан махсус комиссия Бухорога келган.

Садулло Муродиллоев и Шараф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов сиёсий арбоб сифатида жаҳонда қандай обрўга эга бўлган? - Хос соқчи хотиралари
Бу ерда нега Шароф Рашидов монелик қилмаган деган савол туғилиши мумкин. Полковникнинг сўзларига кўра, ўша даврда баъзи бир республика ва шаҳарларда шов-шувли жиноятларга даҳлдор бўлган "иш"лар фош этилаётгани ҳақида хабарлар эълон қилиниб борган.

"Пахта иши"га қадар, Краснодар ўлкаси биринчи секретари билан боғлиқ "Медунов иши", Москвадаги "Елисеев гастрономи" сингари шов-шувли жиноий ишлар бўлиб ўтган — бу тизим бутун совет иттифоқини қамраб олган эди", — қўшимча қилади суҳбатдош.

Садулло аканинг айтишича, албатта, "пахта иши"да ошириб юборишлар, ноқонуний ҳаракатлар жуда кўп бўлган. Акс ҳолда охир-оқибат Сиёсий бюро ҳам, СССР Олий президиуми кенгаши ҳам бу иш нотўғри бўлганлигини тан олмасди. Шароф Рашидович ўлганлигидан фойдаланиб 1989 йилгача бу иш давом эттирилган бўлса, Москвада демократия пайдо бўлгач, "пахта иши" бекор қилиниб, Гдлян ва Ивановлар эса ҳатто мансабларидан ҳайдаб солинган…

"Мен шу ерда бир гапни айтиб ўтмоқчиман, "пахта иши"да Шароф Рашидовични қоралаб, уни сал қолса "марионетка"га чиқармоқчи бўлганларнинг ҳаммаси уйдирмаларни ёзишган. Чунки охир-оқибат Шароф Рашидовнинг ўзи ушбу тизим қурбони бўлди.

Шароф Рашидович бу тизимни ўзгартира олмасди. Уни ўзгартириш учун, Кремлда ҳам ҳаммасини ўзгартириш керак бўлиб, у ердагилар эса ўзгаришни хоҳламасди. Шу боис, тизимдаги бор камчиликларни Шароф Рашидовнинг, устига устак — марҳум Шароф Рашидовнинг елкасига ағдариш, бу — ўзбекона тилда айтганда — гуноҳ", — дея суҳбатга якун ясади Садулло Муҳаммадқулов.

Янгиликлар лентаси
0