Шароф Рашидов сиёсий арбоб сифатида жаҳонда қандай обрўга эга бўлган? - Хос соқчи хотиралари

© Foto, Из личного архива Садулло МухаммадкуловаСадулло Муродиллоев и Шараф Рашидов
Садулло Муродиллоев и Шараф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хос соқчи Садулло Муродиллоевич Шароф Рашидов ва ва Леонид Ильич Брежнев ўртасидаги муносабатлар, ҳамда Шароф Рашидовнинг жаҳондаги обрў-эътибори ҳақида гапириб берди

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Шароф Рашидовнинг хос соқчиси Садулло Муродиллоевич Спутник Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда 24 йил давомида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари, шундан 23 йил давомида Иттифоқ Партия Марказий қўмитаси Сиёсий Бюроси аъзолигига номзод бўлган Рашидов Марказий Осиё, умуман, бутун совет Иттифоқи бўйича жуда катта обрўга эга бўлганини таъкидлади.

Хос соқчи Садулло Муродиллоевич - Sputnik Ўзбекистон
Ўттиз тўрт йиллик сир: Шароф Рашидовнинг хос соқчиси билан интервью

"Мен шуни таъкидлашим мумкинки, Ўзбекистон учун Шароф Рашидов — тарихий шахс бўлган. Чунки у барча муаммоларга: у қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, иқтисодми, қишлоқ хўжалигими, авиақурувчиликми ёки космонавтиками тезкорлик, пухталик ва аниқлик билан ечим топар эди.

Шароф Рашидовични танқидий маънода Леонид Ильич Брежнев билан "жуда яхши" муносабатда бўлган, дея кўп ёзишган. Мен шу нарсани ёзганларга савол билан мурожаат қилишни хоҳлардим: айтингчи, республика биринчи секретари Бош секретар билан ёмон муносабатда бўлиши мумкинмиди? Бунинг иложи бормиди?

Албатта, йўқ.

Шароф Рашидович 24 йил давомида нафақат Брежнев, балки Брежневдан олдин бўлган Хрушчев билан ҳам, қолаверса, Иттифоқнинг барча раҳбарлари билан яхши муносабатда бўлган", — деди суҳбатдош.

Шароф Рашидович раҳбарлик қилган пайтда Ўзбекистоннинг халқаро саҳнадаги нуфузи қандай бўлган деган саволга жавоб берар экан, Саудулло Муродиллоевич қуйидагиларни айтди:

Фидель Кастро (слева) и первый секретарь ЦК компартии Узбекистана Шараф Рашидов (2 справа) беседуют с чабаном колхоза имени Свердлова М. Муминовым - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Маданият вазирлиги Шароф Рашидовга тегишли буюмларни харид қилади
"Шароф Рашидович ҳам Иттифоқ Партия Марказий қўмитаси Сиёсий Бюроси аъзолигига номзод бўлгани учун гоҳ Коммунистик партия съездлари, халқаро конференциялар ва бошқа тадбирларда, бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этадиган аниқ бир муаммоларнинг олдини олишга қаратилган музокараларда ҳам қатнашар эди.

Афсуски, у кишининг ташқи сиёсатдаги фаолиятини, аксарият одамлар яхши билмайди. 1966 йили Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можарони тўхтатиш бўйича қабул қилинган тарихий битимга эришишда, АҚШ ва СССР ўртасида ядро урушига олиб келишига бир баҳя қолган "Кариб танглиги" муаммосини бартараф этишда, Куба раҳбарлари билан музокаралар олиб боришда фаол қатнашган. Кўплаб мамлакатларга сафарларда СССР делегацияларига раҳбарлик қилган эди. Бунга яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Шароф Рашидович ижро нуқтаи назаридан ўз ишларини виждонан бажариб келган ва бир вақтлар ББСда айтилганидек, у учинчи дунё мамлакатларидаги "Кремлнинг қўли" бўлган".

Янгиликлар лентаси
0