Жиззахда Шароф Рашидов бюсти очилиш маросими бўлиб ўтди

© Sputnik / Пенсон / Медиабанкка ўтишШ.Р.Рашидов
Ш.Р.Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда Шароф Рашидов ҳаёти билан боғлиқ архив ҳужжатлари ва фотоархивларини ўрганиш, тарихий хужжатлар ва фотолавҳалар асосида "Мураккаб даврнинг матонатли шахси" номли фотокўргазмани ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Жиззахдаги Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги биноси олдида Шароф Рашидов бюстининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Жиззах вилоят ҳокимлиги.

Бабрак Кармаль, Шараф Рашидович Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади
Давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи, адиб Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан  "Халқимизнинг оташ қалб фарзанди" мавзусидаги тадбир вилоят ва туман ҳокимлиги, "Нуроний" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, вилоят Маънавият — тарғибот маркази ва бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган.

Тадбирда шунингдек, вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов ҳамда Шароф Рашидовнинг катта фарзанди, кимёгар олима, Ўзбекистон фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сайёра Рашидова ҳамда унинг яқин қариндошлари, вилоят ва туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этган.

© Sputnik / А. Воротынский / Медиабанкка ўтишЎзбекистонга расмий ташриф билан келган Миср президенти Гамал Абдул Носир ва Ўзбекистон ССР Олий кенгаши президиуми раиси Шароф Рашидов Тошкентдаги аэродромда саф тортиб турган фахрий қоровул ёнидан ўтишмоқда
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Миср президенти Гамал Абдул Носир ва Ўзбекистон ССР  Олий кенгаши президиуми раиси Шароф Рашидов Тошкентдаги аэродромда саф тортиб турган фахрий қоровул ёнидан ўтишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Миср президенти Гамал Абдул Носир ва Ўзбекистон ССР Олий кенгаши президиуми раиси Шароф Рашидов Тошкентдаги аэродромда саф тортиб турган фахрий қоровул ёнидан ўтишмоқда

Тадбир аввалида Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги биноси олдида тантанали равишда Шароф Рашидов бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчилари буюк адиб ёдгорлигига ўзларининг чексиз ҳурматларини намойиш этдилар ва бюст пойига гуллар қўйишди.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Маънавият тарғибот маркази ташаббуси билан қатор таниқли ёзувчи ижодкорлар иштирокида илмий амалий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари Шароф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталади
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 27 мартда "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолаган эди.

Ушбу қарорга асосан таниқли давлат ва жамоат арбобининг 100 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланади. Унинг номини абадийлаштириш юзасидан республикада, шу билан бирга Жиззах вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан Мирзиёев қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан махсус чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Унга кўра Шароф Рашидов хотирасини абадийлаштириш бўйича жуда катта ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов хотирасига багъишланган йодгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.

Шароф Рашидов ҳаёти ва ижодий фаолияти билан халқимиз айниқса ёш авлодни яқиндан таништириш мақсадида унинг мемориал уй музейи қайтадан таъмирланмоқда.

Ш.Рашидов шарафига Жиззах шаҳри марказида ҳайкал ва ижод боғи барпо этилмоқда. Адиб туғилиб ўсган Жиззах туманига унинг номи берилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время визита в Сурхандарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон
Президент режалар ижроси билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига келди
Айни пайтда Шароф Рашидов ҳаёти билан боғиқ архив ҳужжатлари ва фотоархивларини ўрганиш, тарихий хужжатлар ва фотолавҳалар асосида "Мураккаб даврнинг матонатли шахси" номли фотокўргазмани ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоятидаги барча таълим муассасаларда, маҳалла, корхона ва ташкилотларда Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли, бой ижод намунаси асосида "Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни", "Шароф Рашидов — мураккаб ва машаққатли даврнинг буюк фарзанди" мавзуларида "Хотира соати" ҳамда Шароф Рашидов билан бир даврда яшаган ва унинг фаолиятини яқиндан билган кексалар, маданият ва санъат намоёндалари олим ва зиёлилар ҳамда шоир — ёзувчилар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

© Sputnik / Василий Малышев / Медиабанкка ўтишКуба инқилоби етакчиси, Куба КП Биринчи котиби Фидель Кастронинг СССРга ташрифи, апрель-июнь ойлари 1963 йил. Фидель Кастро ва Ўзбекистон ССР Биринчи котиби Шароф Рашидов Тошкент аҳолисини қарши олишмоқда.
Куба инқилоби етакчиси, Куба КП Биринчи котиби Фидель Кастронинг СССРга ташрифи, апрель-июнь ойлари 1963 йил. Фидель Кастро ва Ўзбекистон ССР Биринчи котиби Шароф Рашидов Тошкент аҳолисини қарши олишмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Куба инқилоби етакчиси, Куба КП Биринчи котиби Фидель Кастронинг СССРга ташрифи, апрель-июнь ойлари 1963 йил. Фидель Кастро ва Ўзбекистон ССР Биринчи котиби Шароф Рашидов Тошкент аҳолисини қарши олишмоқда.

Вилоят мусиқали драма театрида Шароф Рашидовнинг "Кашмир қўшиғи" асарини саҳналаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0