ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар берди.
Ташрифдан мақсад жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилишдир.
Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида вилоятда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш бўйича катта режа ва мақсадларни баён этган эди.
Президентнинг Жиззахга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишиш кўзда тутилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.